Дипиридамол (курантил) – коронаролитик восита бўлиб, антиагрегантлик фаоллигига ҳам эга. Аммо, мазкур хоссасининг таъсир механизми охиригача ўрганилган эмас. У фосфодиэстеразани блоклайди ва тромбоцитлардац АМФ миқдорини кескин даражада ошириб юборади. Бундан ташқари, у аденозиннинг таъсирини потенцирлайди ва натижада тромбоцитлар агрегацияси тормозланади ҳамда томирларни кенгайтирувчи самара келиб чиқади. Шунингдек, у простациклиннинг таъсирини ҳам потенцирлайди. Ножўя таъсирлари: бош оғриши, диспепсия, теритошмалари. Одат-да дипиридамолбилвоситатаъсиргаэгабўлганантикоа-гулянтларёкиацетилсалицилаткислотасибиланбиргақўлланилишилозим.
Дипиридамолни бошқа препаратлар билан битта шприц-да қўллаш мумкин эмас! Чунки чўкма ҳосил қилиши мум-кин. Ацетилсалицилат кислотаси ва гепарин билан бирга қўллаш мумкин.
АНТИКОАГУЛЯНТЛАР
1.Бевосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар(қон ивиш омилларига бевосита қонда таъсир қилувчи воситалар)
Гепарин Фраксипарин Эноксапарин
Лепирудин
2. Билвосита таъсир кўрсатувчи антикоагулянтлар(қон ивиш омиллари ҳисобланувчи протромбин ва б. синтезини жигарда сусайтирувчи воситалар)
Неодикумарин Синкумар Варфарин
Фенилин
Гепарин – қон ивишига қарши табиий восита бўлиб, организмда семиз ҳужайралар томонидан синтез қилинади. У катта миқдорда жигарда ва ўпкада сақланади. Кимёвий тузилиши жиҳатидан мукополисахарид бўлиб, молекуляр массаси 15000-20000 га тенг. Таркибида сульфат кислотаси қолдиғини сақлаганлиги сабабли кучли кислоталик хосса-сига эга. Эритмаларида кучли манфий заряд сақлаганлиги туфайли у қон ивишида иштирок этадиган оқсиллар билан ўзаро таъсирлашади. Гепарин қон зардобидаги антитром-бин III нинг кофактори ҳисобланади ва уни фаоллаштириб, қон ивишига қарши таъсирини тезлаштиради. Бунда қон ивишини фаоллаштирувчи қатор омиллар (XIIa, калли-креин, XIa, Xa, XIIIa) нейтралланади. Протромбиннинг тромбинга айланиши бузилади. Бундан ташқари, тромбин ҳам блокланади.
Унинг антикогулянтлик таъсири in vivo ва in vitro шаро-итида ҳам намоён бўлади. Каттадозаларда гепарин тром-боцитларагрегациясинитормозлайди. Гепарин фақат па-рентералкиритилади (т/о, м/о, в/и). Асосануни в/и юбори-лади. Таъсири тез юзагачиқадивадозасигабоғлиқҳолда 2 соатдан 6 соатгачадавомэтади. Гепарин жигарнинггепари-назаферментитаъсиридапарчаланади.
Флебит, тромбофлебит, варикозяралар, тери ости гема-томаларива б. касалликларнидаволашучунгепариннингсиртгақўллашучунмўлжалланганшакли–лиотон1000 (гель шаклидаги гепарин натрийданиборат) ишлатилади.
Асосийтаъсириданташқари у қондагилипидлармиқдо-риниҳампасайтиради. Гепарин таъсирбирликларидадозаланади – ТБ (1 мг = 130 ТБ). Унингсамарадорлигиқонивишвақтигақараббаҳоланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |