Нитроаспирин–организмда азот оксиди ажратиш хусу-сиятига эга бўлган янги препарат. Маълумки, азот оксиди эндоген антиагрегант бирикма ҳисобланади. Унинг тромбо-цитлар агрегациясига қарши таъсири циклооксигеназани блок-лаши ҳамда азот оксиди ажратиши билан боғлиқ. МИЙ шил-лиқ қаватига салбий таъсири ацетилсалицилат кислотасини-кига қараганда камроқ кузатилади. Шунингдек, азот оксиди ажратиши сабабли гипотензив хоссага ҳам эга.
Бундан ташқари, таркибида кичик дозадаги ацетилсали-цилат кислотаси сақловчи Аспирин Кардио, Аспинат Кар-дио, Кардиомагнил, Тромбокард, Тромбо АСС препаратла-ри ҳам антиагрегант восита сифатида кенг қўлланилмоқда.
Ацетилсалицилат кислотаси ва унинг препаратларини билвосита таъсир қилувчи антикоагулянтлар, диуретиклар, гипотензив воситалар (асосан АПФ ингибиторлари) ва бошқа ЯҚНВ билан бирга эҳтиёт бўлиб қўллаш лозим. Спиронолактоннинг диуретик самарасини пасайтиради. Антацидлар таъсирида ўзининг самарадорлиги пасаяди.
Кейинги йилларда яратилган тромбоксансинтетаза фер-ментини блокловчи воситалардан биринчиси дазоксибенбўлиб, монотерапиядаги самарадорлиги жуда пастлиги са-бабли амалиётда ацетилсалицилат кислотаси билан бирга қўлланилади. Тромбоцитлардаги тромбоксан рецепторлари-ни блокловчи препаратлар (дальтробан) ва уларнинг тром-боксансинтетазани блокловчи воситалар билан биргаликда-ги препаратлари (ридогрел) ўта истиқболли ҳисобланади.
Простациклин ҳам антиагрегантликхоссасига эга.Бунданташқари, увазодилятациячақирадиваАҚБнипасайтиради. Унингтурғунлиги паст – 37оСҳароратда t1/2=3 дақиқа.Шунинг учун артерия орқалитомчиусулидакиритилади. Простациклин-нингпрепаратиэпопростенолноминиолган.
Карбациклин – простациклиннинг синтетик аналоги, нисба-тантурғун. Аммо, биологикмуҳитдаунингҳамтурғунлигикама-яди. У в/и киритилгандатромбоцитларагрегациясинипасайти-ради. Тадқиқотлардауни в/и юборилгандатаъсирикиритилаётганпайтдаваунданкейин 10 дақиқагачасақланибтуради. Таъсир давомийлигининг қисқалиги ҳар икала препаратнинг ҳам амалиётда қўлланилиши учун қулай эмас. Аммо, эпопростенол ўз ишлатилиш ўрнини топди: у асосан гемодиализ ўтказилаётганда ишлатилади ва бунда у тромбоцитлар адгезиясини камайтиради ҳамда қонкетишининг олдини олади. Шунингдек, у гемосорб-цияда ва экстрокорпорал қон айланишида ҳам ишлатилади. Бундан ташқари, уни ўпка гипертензиясида ҳам ишлатиш мумкин (томирларни кенгайтирувчи ҳамда антиагрегант восита сифатида).