Мавзу: Фазода иссиқлик тарқалиш усуллари.
Режа:
Асосий аниқликлар
Иссиқлик ўтказувчанликнинг асосий қонуни (Фурье қонуни)
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти. Иссиқлик ўтказувчанликнинг дифференциал тенгламаси.
Чегаравий шартлар. Турғун тартибда иссиқлик ўтказувчанлик
Учинчи турдаги чегаравий шартларда иссиқлик ўтказувчанлик. Иссиқлик изоляцияси
1. Фазода иссиқлик тарқалиш усуллари.
Табиатдаги барча физик жисмлар ва иссиқлик динамик тизимлар ҳар хил ҳароратларга эга бўлса, иссиқлик энергияси иссиқроқ жисмдан совуқроқ жисмга ўтади, яъни иссиқлик алмашиниш содир бўлади.
Жисм ичидаги иссиқроқ заррачалардан совуқроқ заррачаларга ёки ҳар хил ҳароратли жисмлар орасида иссиқлик энергиясининг тарқалиш ҳодисасини – иссиқлик алмашиниш дейилади.
Иссиқлик алмашиниш ҳодисаси саноатдаги ҳар турли технологик жараёнларда, қишлоқ хўжалигида маҳсулот қуритиш, ем тайёрлаш, сут иситиш ва ҳ.к., одамларнинг турмушида (хоналарни иситиш, овқат тайёрлаш, совитгичлар ва х.к.) кенг қўлланилади.
Иссиқлик энергияси узатилишида жисмлар бир-бирига тегиши ёки тегмасликлари мумкин. Жисмлар бир-бирига тегиб иссиқлик алмашиниши ҳам икки хил усулда бўлади; иссиқлик ўтказувчанлик ёки конвекция орқали.
Иссиқлик ўтказувчанлик деб, жисм ичидаги заррачаларнинг ўзаро бир-бирига тегишли ёки жисмларнинг бир-бирига тегиши натижасида иссиқликнинг узатилиш ҳодисасига айтилади. Бу ҳодиса жисм заррачалари орасида ҳароратлар фарқи бўлганлиги учун содир бўлади. Қаттиқ жисмларда бу ҳодиса эркин электронларнинг ўзаро таъсири натижасида, газларда атом ва молекулаларнинг диффузияси ҳисобига, суюқликларда эса, эластик тўлқинлар ҳисобига содир бўлади.
Конвекция деб, суюқлик ва газларда заррачаларнинг шу муҳит ичида аралашуви натижасида иссиқлик алмашиниш ҳодисасига айтилади. Бу заррачаларнинг ҳароратлари бир хил бўлмаганлиги учун ўзаро тўқнашиши натижасида иссиқлик алмашиниши содир бўлади. Заррачаларнинг бир-бири-га тегиши натижасида иссиқлик алмашганлиги учун конвектив иссиқлик алмашиниш иссиқлик ўтказувчанлик билaн бирга бўлади.
Ҳаракатдаги муҳит (газ, суюқлик) билaн идиш девори орасидаги ис-сиқлик узатилишини иссиқлик бериш дейилади.
Бир жисмдан иккинчи жисмга иссиқликнинг электромагнит тўлқин-лари орқали узатилишини – нурланиш билaн иссиқлик алмашиниш дейилади.
Бунда 2 марта алмашиниш бўлади: аввал иссиқлик энергияси электро-магнит тебранишлари энергиясига ўтади, бошқа жисмга тушгандан кейин тўлқин энергияси яна иссиқлик энергиясига айланади.
Уччала иссиқлик алмашиниш усуллари йиғиндиси мураккаб иссиқлик алмашиниш дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |