Иқтисодиётнинг ҳудудий таркиби. Бу жиҳатдан вилоятни икки асосий қисмга ажратса бўлади: Наманган гуруҳ районлари ва Чуст–Поп райони. Албатта, биринчи районнинг иқтисодий юки каттароқ. Бошқа томондан, вилоят иқтисодиётини текислик ва тоғтоғолди районларга ажратиш мумкин. У ҳолда иккинчи табиийиқтисодий минтақага Косонсой ва Янгиқўрғон туманлари ҳамда Чуст ва Поп туманларининг шимолий қисмлари киради. Ушбу ҳудудда нисбатан тезроқ Косонсой шаҳри ривожланиб бормоқда, иқтисодий салоҳияти эса биринчи, яъни текислик районида катта (Наманган саноат тугуни ҳам айнан шу минтақада жойлашган).
Асосий муаммолари. Наманган вилояти иқтисодиётини такомиллаштиришда унинг саноати, айниқса оғир саноат тармоқларига устувор аҳамият бермоқ зарур. Бу борада электр энергетика, машинасозликни ривожлантириш талаб этилади. Шунингдек, адир зоналарини ўзлаштириш, ғарбий районларни сув билан яхши таъминлаш, меҳнат ресурсларидан тўлароқ фойдаланиш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланади.
Вилоят иқтисодиётининг ҳудудий таркибини такомиллаштиришда эса Наманган шаҳри ривожланишини бироз чегаралаб, бошқа районларга катта урғу бермоқ мақсадга мувофиқдир. Бу жиҳатдан энг аввало Чуст шаҳри иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, Косонсой, Учқўрғон каби шаҳарларни ўсиш нуқтаси сифатида кўриш мумкин. Бундан ташқари, қишлоқ жойлар ижтимоийиқтисодий ривожланиши, Жомашўй, Ҳаққулобод, Янгиқўрғон, Уйчига ўхшаш туман марказларининг мавқеини юксалтириш ҳам маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш ва бошқаришда муҳим аҳамият касб этади.
ФАРFОНА ВИЛОЯТИ
Фарғона вилояти Ўзбекистонда энг олдин ташкил этилган вилоятлардан бири ҳисобланади. У 1938 йил 15 январда тузилган. Унинг таркибига 15 қишлоқ туманлари-Боғдод, Бешариқ, Бувайда, Данғара, Ёзёвон, Олтиариқ, Охунбобоев, Риштон, Сўх, Тошлоқ, Учкўприк, Фарғона, Фурқат, қува ва Ўзбекистон киради. Майдони 6,76 минг км2. Аҳолиси 3 млн. кишига яқин (11,0 фоиз). Демографик сиғими бўйича у Самарқанд вилояти билан биргаликда 2-3ўринларни бўлишиб оладилар. Вилоятнинг маъмурий маркази-Фарғона шаҳри (185 минг киши).
Вилоят мамлакатимизда «юки оғир», ишлаб чиқариш салоҳияти юксак бўлган минтақалардан. У Республиканинг 12,7 саноат ва 10,6 фоиз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини беради. Ҳудудий меҳнат тақсимотида енгил, озиқовқат, нефт ва нефтни қайта ишлаш, кимё саноати ҳамда пахта, пилла ва мева етиштириш билан ажралиб туради.
Минтақа иқтисодиёти юксак шаклланган кўп тармоқли ҳудудий ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этади ва у бу жиҳатдан Ўзбекистонда Тошкент вилоятига ўхшаб кетади. Бинобарин, мамлакат миллий иқтисодиётининг равнақ топишида Фарғона вилоятининг салмоқли ўрни бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |