Мавзу: Фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёш авлодни тарбиялашнинг асосий йўналишлари.
Фуқаролик позицияси тушунчасига изоҳ беринг?
Фуқаролик жамияти тушунчаси антик даврдан ғарб маърифатчи-ларигача бўлган узоқ давр мобайнида турлича кўринишларда намоён бўлган. Замонавий талқинда эса бу категория илк бор XVIII аср бошларида европалик файласуфлар асарларида кўзга ташланади. Ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган сиёсий бирлашма сифатида тушунилган. Қадимда бу концепция фозил жамият тушунчасига мос равишда, давлатдан ажралмаган ҳолда талқин этилган. Афлотунга кўра давлат адолатли жамият қуришни ўз олдига мақсад қилиши, одамлар эса жамият манфаатлари йўлида, оқиллик, жасурлик, босиқлик ҳамда адолат билан, ўзларига топширилган вазифаларни пухталик билан бажаришлари керак. Жамият ҳақида қайғуриш “доно ҳукмдор”нинг вазифаси сифатида белгиланган.
2. Фуқаролик маданияти ва масъулиятининг ўзаро алоқадорлигини қандай тушуниш керак?
Ўзбекистон фуқаролари миллати, ирқи, жинси, касб-кори, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фуқаро сифатида қонун олдида ҳуқуқан тенг ва бирдек масъулиятлидирлар. Шунинг учун ҳам мавжуд муаммоларни бартараф этишда фуқароларнинг ўз фуқаролик ҳуқуқларини билиб олишлари ва улар ҳимоя қилишлари ҳамда бурчларини чуқур англаб етишлари учун уларни ҳуқуқий жиҳатдан тарбиялаб бориш долзарб вазифалардан бири сифатида қаралмоқда.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қандай устувор йўналишларни биласиз?
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш;
ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш;
ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш;
ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш;
ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш;
ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш;
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш;
иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш;
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш;
ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳозирги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат қуришга доир ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида ёшларни шу юртга, шу Ватанга муносиб фарзанд сифатида тарбиялаш долзарб вазифалардан бирига айланди. Шунинг учун давлатимиз ва халқимиз таълим-тарбия ташкилотлари ҳамда жамоат бирлашмаларидан ёшларни етук инсон бўлишларига муносиб ҳисса қўшишига катта умид билан қарайди. Халқимиз мазкур демократик институтларга, уларнинг ташкилотчилик, ташаббускорлик ҳаракатларига катта ишонч боғламокда.
4. Ёшларга оид давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий асослари нималардан иборат?
очиқлик ва шаффофлик;
ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда ёшларнинг иштирок этиши;
ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш;
маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятларнинг устуворлиги;
ёшларнинг камситилишига йўл қўйилмаслиги.
5. Баркамол авлодни тарбиялаш ғояси ва уни амалга ошириш мехнаизмларини қандай тасаввур қиласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |