Мавзу. Эстетиканинг замонавий муаммолари режа



Download 26,56 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi26,56 Kb.
#134673
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
18-мавзу фалсафа

2. Турмуш эстетикаси
Турмуш эстетикаси деганда биз инсоннинг воқеликка кенг қамровли эстетик муносабатини тушунамиз. У ҳозирги пайтда кийинишидан тортиб, хулқий гўзалликкача, оилавий анъаналардан тортиб, оилавий маконгача бўлган эстетик “доирани” ўз ичига олади. Турмуш эстетикасида энг муҳими, одамларнинг нарсалар дунёсига, гўзаллик ва улуғворлик орқали қарашлари эстетик дидга, ижтимоий идеалларга ўзига хос муносабатлари намоён бўлади, пировард натижада у турмуш маданиятининг юксалишига хизмат қилади
Биринчи навбатда турмуш эстетикаси инсоннинг хулқий гўзаллик қонун-қоидаларига риоя қилиб яшашини тақозо этади. Хулқий гўзаллик эса оилада жамоат жойларида ўзини тутишни, бошқалар билан мулоқотда, касбий муносабатларда муомала одоби ва этикет нуқтаи назаридан ёндашувни, ўзаро суҳбатларда ҳам сўз воситасида (вербал), ҳам новербал жиҳатларнинг гўзал бўлишини таъминлайдиган маънавий ҳодисадир. Турмуш эстетикасида мода алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, мода деганда ташқи маданият шаклларининг вақти-вақти билан қисман ўзгариши ва такрорланиб туршини тушунамиз. Бундай такрорланишлар ва ўзгаришлар иқтисодий, маънавий, ахлоқий, эстетик омиллар каби ижтимоий асосга эга бўлади.
Турмуш эстетикаси айни пайтда оилавий муҳитдаги нафосат муаммоларига ҳам катта эътибор қилади. Оиладаги нафосат, одатда, мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ўқув юртларидаги эстетик тарбия билан уйғун олиб борилиши турмуш маданиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади. Бунда оилавий анъаналар, ота-онанинг намунавийлиги ва фарзандларга эстетик шароит яратиб бериши катта рол ўйнайди. Ота ёки она чолғу асбобларидан бирини (дуторми, рубобми, пианиноми) чалишни, профессионал даражада бўлмаса-да, билиши, китоб ўқишга иштиёмандлиги, вақт топиб фарзандларни қўғирчоқ ёки ёшлар театрига, циркка, спорт ўйинлари томошаларига олиб бориши болалар эстетик дидининг шаклланишига, оила турмушининг эстетик тиклашига имкон яратади.
Барпо этилаётган янги кўчалар, йўллар, майдонлар, тарихий меъморчилик ёдгорликлари инсонда юксак масъулият, гўзалликларни асраш руҳиятини туғдиради. Инсоннинг гуллар ва ранг-баранг ноз-неъматлар билан безатилган оқ дастурхон атрофида ўзини тута билиши ҳам унинг эстетик онги ва маданияти даражаси билан белгиланади. Халқимиз қадимдан меҳмондўстликнинг ахлоқий, шу билан бирга, эстетик меъёрларини яратганлиги маълум. Табиийки, бу нарса одоб-ахлоқ эстетикасида ўз аксини топади.

Download 26,56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish