Меҳнатнинг эстетик тарбия воситаси сифатидаги аҳамияти. Меҳнатҳам моддий, ҳамда маънавий гўзалликлар яратиш билан эстетик тарбиянинг муҳим воситасига айланади. Бу жараён ижтимоий–фойдали меҳнатнинг бадиийлик билан алоқаси таъсирида вужудга келади. Мазкур муносабат пировардида меҳнат воситаларининг инсонга келтирадиган зарарини камайтиради. қолаверса, меҳнатга ижодий ёндашув жамият маънавий қиёфасини белгиловчи омил ҳисобланади.
Шунингдек, оммавий ахборот воситалари инсон эстетик тарбиясига яқиндан таъсир қилувчи қудратли ва фаол кучдир. Айниқса, телевидение шахс ҳамда оммани эстетик дунёқарашини шакллантиришда, уларни нафосатли жиҳатдан тарбиялашда юксак аҳамият касб этади. Ранг–баранг мавзулардаги кўрсатувлар бадиий ва ҳужжатли филмлар, ижтимоий–маънавий мазмундаги рекламалар, телемарафонлар нафосатли тарбияни мақсадли йўналтиришда, инсонлар тафаккурида гўзалликка бўлган янгича муносабатни шакллантиришда салмоқли аҳамият касб этади.
Спорт – эстетик тарбиянинг замонавий воситаси. Спорт эстетик тарбия воситаси сифатида замонавий инсонни камол топтиришда алоҳида эътиборга эга. Ҳозирда спортни ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Бундан кўзланган асосий мақсад авлодни жисмонан бақувват, соғлом, ватаннинг жасур ҳимоячиси қилиб тарбиялашдир.
Соғлом турмуш тарзи эстетикаси. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда эстетик тарбиянинг ўрни ниҳоятда катта ва уларга, ақлий, ахлоқий, жисмоний тарбия тарбияни киритиш мумкин. Соғлом турмуш тарзи эстетикасига анъанавий ва замонавий ёндошувлар мавжуд. Эстетик тарбиянинг турлари ва йўналишларига: оммавий ахборот воситалари; санъат; бадиий адабиёт киради. Шахсни эстетик тарбиялашда таълим тизимининг роли ниҳоятда аҳамиятлидир. Меҳнат эса - турмуш эстетикасининг муҳим омили ҳисобланади. Инсонда хулқ гўзаллигини шакллантиришнинг замонавий кўринишлари мавжуд бўлиб, дидлилик ва фаросатлилик – юксак маданият белгиси, фаросатсизлик эса шахс камолотидаги иллат ҳисобланади.
Эстетик тарбия моҳиятан инсоний идеал билан боғлиқ бўлиб, эстетик идеал эгаси нафис дидга, покиза туйғуларга эгалиги билан ажралиб туради. Маълумки, шахс ижтимоий тараққиётнинг турли хил жабҳаларида бевосита ва билвосита иштирок этади ва фаолият олиб боради, шахс бу билан ижтимоий тараққиётнинг эстетик субъектига айланади.
эстетик тарбия – жамиятда маънавий муҳитни пайдо қилишга кўмак берувчи муҳим унсур бўлиб, у инсон дидини шакллантирувчи, ривожлантирувчи ҳамда ана шу орқали инсонни жамият муносабатларига яқинлаштирувчи кучдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |