Falsafiy dunyoqarash kundalik faoliyat, dunyoviy, diniy, ilmiy bilimlar, hayotiy kuzatishlar va ijtimoiy tarbiya ta’sirida shakllanadi hamda rivojlanadi. Fanda ijtimoiy borliqning barcha jihatlari aks etadi. Dunyoqarashning shakllanishida his- tuyg’u, aql-idrok va tafakkur ham muhim o’rin tutishi tabiiy. Uning shakllanishi kishilarning hissiy kechinma va kayfiyatlariga ham bog’liq bo’lib, inson kayfiyatida uning hayot sharoitlari, jtimoiy ahvoli, milliy xususiyati, madaniy saviyasi, shaxsiy taqdiri, yoshi va hokazolar aks etadi. Muayyan davr dunyoqarashida zamon ruhi, ijtimoiy kuchlarning kayfiyati, intilishi ham o’z ifodasini topadi. Masalan, bugungi O’zbekiston mustaqilligini mustahkamlash zarurati istiqlol dunyoqarashini shakllantirishga ulkan ta’sir ko’rsatmoqda. Dunyoqarash subyektiv voqelikni baholovchi qarorlar toplamidir. Dunyoqarash atrof-olamni anglashga harakat qilish natijasi olaroq kelib chiqadi. Dunyoqarash - bu dunyo haqidagi barcha qarashlar va g'oyalar emas, faqat ularning yakuniy umumlashmasi. Dunyoqarashning mazmuni falsafaning fundamental savoliga ma'lum bir echim atrofida to'plangan. Dunyoqarash predmeti sifatida guruh va shaxs aslida harakat qiladi.
Falsafiy dunyoqarash
Фалсафий дунёқараш дунёқарашнинг шундай шаклики, у муайян мантиқий тизимга эга бўлаган олам ва унда инсоннинг тутган ўрни тўғрисида ги назарий билимлар мажмуидан иборат. Юқорида қайд этганимиздек, дунёқараш фалсафий дунёқарашга нисбатан кенгроқ. Ҳар қандай фалсафа дунёқарашдир. Лекин ҳар қандай дунёқараш фалсафа эмас. Фалсафа ҳар қандай дунёқарашнинг назарий асосини ташкил этади. Илм-фан ривожланиб бориши билан унинг ютуқларига таянган фалсафа илмий фалсафага айланиб боради.
Инсоннинг оламга бўлган ҳар қандай муносабатини фалсафа деб аташ мумкин эмас. Бунинг учун унда албатта қуйидаги тўртта жиҳати мавжуд бўлиши шарт. Уни қуйидаги схемада акс эттириш мумкин:
ИНСОН
онтологик муносабат
гносеологик муносабат
аксиологик муносабат
маънавий-амалий муносабат
ОЛАМ
Инсоннинг оламга бўлган онтологик муносабатига инсоннинг оламга , шунингдек, оламнинг инсонга бўлган муносабати ҳам киради. Бунда оламнинг қандай пайдо бўлганлиги, моддий ёки руҳий асослардан ташкил топганлиги, қандай қонунлар асосида ривожланиши ёки ким томонидан бошқарилиши, инсоннинг дунёда тутган ўрни, унинг табиат билан алоқадорлиги каби кўплаб онтологик характердаги таълимотлар илгари сурилади.Айнан шундай саволларнинг ўртага ташланиши фалсафий дунёқараш тарихида ўзига хос , баъзида муқобил бўлган таълимотларнинг (стратегияларнинг) вужудга келиши сабаб бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |