Дунёвий жамият қуришни кўзлаган давлатимизнинг динга муносабатини белгиловчи зикр этилган мезонлар, Президент И.А.Каримов фикрлари, позициялари ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунидан қуйидаги иккита асосий хулоса келиб чиқади. - Дунёвий жамият қуришни кўзлаган давлатимизнинг динга муносабатини белгиловчи зикр этилган мезонлар, Президент И.А.Каримов фикрлари, позициялари ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунидан қуйидаги иккита асосий хулоса келиб чиқади.
- Биринчидан, Ўзбекистонда барпо этилаётган демократик ҳуқуқий ва дунёвий жамият қуриш концепциясида дин – маданий-маънавий омиллар умумий силсиласига кирувчи барча миллий қадриятлар қаторида тенг ҳуқуқли қадрият сифатида тан олинади. Мустақил ривожланиш йилларида ушбу мезоннинг ҳаётга нечоғлиқ изчил тадбиқ этилаётганини фақат қалби кўр, адолатга хусумат билан муносабатда бўлган кимсаларгина инкор этиши мумкин.
- Иккинчидан, соф диний эҳтиёжларни қондиришдан ташқарида бўлган ҳар қандай ғаразга эришиш йўлида диний омилдан фойдаланишга интилиш қатъиян маън этилади.
- Демак, давлатимизнинг ва фуқаровий жамиятимизни дин, диний ташкилотлар ва диндорларга нисбатан муносабати қандайдир конюнктур ёки муваққат тактик мулоҳазалар билан белгиланмайди, балки диннинг ижтимоий ҳаётдаги муҳим омиллиги идроки ва эътирофига таянади.
1997 йилга доир статистик рақамларда келтирилишича, 15 ва ундан катта ёшдаги ҳар 1000 киши ҳисобига олий, тўлиқсиз олий маълумотлилар анча ортиб, 143 кишини ташкил этди. Ҳар 1000 кишининг 200 таси ўрта махсус маълумотлидир. Билимлик даражаси жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси ўқимишли мамлакатлар қаторига кирган. Бу – унинг интеллектуал потенциали ғоят юқорилигидан далолат беради. 60 дан ортиқ олий ўқув юрти, 1000 дан ортиқ касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлар ишлаб турибди. Барча талабалар сони 500 мингдан ошган. - 1997 йилга доир статистик рақамларда келтирилишича, 15 ва ундан катта ёшдаги ҳар 1000 киши ҳисобига олий, тўлиқсиз олий маълумотлилар анча ортиб, 143 кишини ташкил этди. Ҳар 1000 кишининг 200 таси ўрта махсус маълумотлидир. Билимлик даражаси жиҳатидан Ўзбекистон Республикаси ўқимишли мамлакатлар қаторига кирган. Бу – унинг интеллектуал потенциали ғоят юқорилигидан далолат беради. 60 дан ортиқ олий ўқув юрти, 1000 дан ортиқ касб-ҳунар коллеж ва академик лицейлар ишлаб турибди. Барча талабалар сони 500 мингдан ошган.
- Чет элларда ўқитилаётган талабалар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бизнинг республикамизда эса 2000 дан зиёд хорижий талабалар ўқимоқда.
- Ҳозир Ўзбекистон Марказий Осиёда энг йирик илмий марказга айланган. Унинг илмий-тадқиқот комплекси 360дан зиёд муассасасини ўз доирасига олади. Фан соҳасида 46 мингдан зиёд киши банд бўлиб, булардан 2.8 минги фан доктори, 16 мингдан кўпроғи фан номзодларидир. Булар ёнида минглаб магистрлар ҳам бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |