Bog'liq Alimjonov Muhammadjon Tarix kechki 202-guruh Dinshunoslik
11 ҳижрий йил 12 рабиъ-ул-аввал, 632 милодий йил 8 июнь куни Пайғамбар вафот этди. Бу билан ислом тарихида илк давр – Қуръоний давр ёки теократия даври тугади. Бундан буён мусулмон-араб давлати тарихида подшоҳлар – халифалар, ислом дини нормаларини шакллантириш ва ривожлантиришда диний илмлар билимдонлари – уламоларнинг роли тобора ошиб бораверди.

Муҳаммад пайғамбар вафоти ҳақидаги хабар Мадина аҳли орасида ёйилгач, ансорлар Умма бошчиси – халифаликка номзод масаласини ҳал қилиш мақсадида Бану Саъида қабиласининг Сақифа номли гузарига ошиқдилар. Бир қанча муҳожирлар ва ансорлар ўртасида бўлиб ўтган қизғин баҳс ва тортишувлардан сўнг халифаликка Абу Бакр ас-Сиддиқни (632-634) сайлаб, барча унга байъат қилдилар. Абу Бакр диний ва дунёвий ҳокимиятни ўз шахсида бирлаштирди. Лекин унинг ҳокимиятини теократик деб атаб бўлмайди. Чунки у Аллоҳ билан мулоқотда эмас эди, унга халифалик ҳам Пайғамбар тарафидан васият этилмаган эди.
Халифа Абу Бакрнинг қисқача таржимаи ҳоли. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.)нинг энг яқин сафдошлари, қайноталари (Ойшанинг отаси). Йирик савдогар. Макканинг қурайш қабиласидан. Муҳаммад (с.а.в.) даъватлари билан исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган. Исломга киришдан олдин исми Абдулкаъба эди. Абдуллоҳ исмини Муҳаммад (с.а.в.) қўйганлар. Сиддиқ деб аталишига сабаб шуки, исро ва меърож ҳодисасини энг биринчи бўлиб тасдиқлаган. Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) унга Сиддиқ, яъни имони кучли деб лақаб берганлар. 631 йилда Муҳаммад (с.а.в.) мусулмонларнинг Мадинадан Маккага биринчи зиёрати ҳажни бошқаришни айнан Абу Бакрга топширганлар. Халифалик даврида (632-634) ислом динини Арабистон ярим ороли бирлигининг маънавий негизига айлантиришга муваффақ бўлган ва ҳатто исломни ярим орол ҳудудидан ташқарида тарқата бошлаган. Қуръон каримни тартибга солиб, жилд ҳолатига келтиришга киришган. Муҳаммад пайғамбардан (с.а.в.) 142 ҳадис ривоят қилган. Ислом давлатини бошқаришда қатор тартиблар жорий этган, мамлакатни бошқариш учун Маслаҳат кенгаши, ҳар бир вилоятга волий (ҳоким) тайинлаш, Байтулмол ташкил этиш кабилар шулар жумласидандир. Абу Бакр Сиддиқ Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) васиятларига содиқ қолиб жуда камтарона ҳаёт кечирган. Мадинада вафот этган ва Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ёнларига дафн қилинган.