Маълумки, жаҳондаги барча йирик динлар ўз тараққиётининг муайян босқичида турли йўналиш ва оқимларга бўлинган. Чунки мазкур дин тарқалган худудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий курашнинг кучайиши муайян динга эътиқод қилувчи турли халқларнинг ижтимоий манфаатлари ва маданий даражалари турличалигидадир. - Маълумки, жаҳондаги барча йирик динлар ўз тараққиётининг муайян босқичида турли йўналиш ва оқимларга бўлинган. Чунки мазкур дин тарқалган худудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий курашнинг кучайиши муайян динга эътиқод қилувчи турли халқларнинг ижтимоий манфаатлари ва маданий даражалари турличалигидадир.
- Исломда ҳам унинг тарихий тараққиётида бундай бўлинишлар бўлган. VII асрнинг иккинчи ярмидаёқ даставвал хорижийлар (Ал-хавориж, хаража-диндан чиқмоқ мазмунида) йўналиши шаклланган, сўнгра яна икки йирик оқим-суннийлик ва шиаликка ажралган. Умуман олганда ислом динининг оқимларга бўлиниб кетишининг асосий сабаби сифатида тарихчилар ислом тарихида юз берган “Сиффийн” жангини сабаб қилиб келтиришади.
Марказий Осиё халқлари ҳаётига ислом йўналишларини (асосан суннийлик) тарғибот ёки араб истилоси орқали киритилиши билан бир вақтда ислом маданияти, маънавиятини маҳаллий халқлар ўртасида кенг ёйилиши кузатилади. Бу худудда суннийликнинг ҳанафия мазҳаби қонун-қоидаларини маҳаллий халқлар ҳаётига сингдириш суннийликнинг бошқа мазҳабларга нисбатан тезроқ амалга ошди. Имом Аъзам асос солган ҳанафия мазҳаби бошқа мазҳабларга нисбатан, биринчидан, диний бағрикенглик (яъни бошқа мавжуд динлар ва уларнинг урф-одатлари ҳам давом этиш имконияти); иккинчидан, мўътадил мазҳаблиги (яъни маҳаллий халқлар, миллатларнинг хусусиятларига мос келиши, унинг талабларини оддий одамларга мос келиши); учинчидан, бу мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг ортиб бориши ва ҳозирги вақтда мусулмонларнинг кўпчилиги яъни 93%и ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиши билан ажралиб туради. - Марказий Осиё халқлари ҳаётига ислом йўналишларини (асосан суннийлик) тарғибот ёки араб истилоси орқали киритилиши билан бир вақтда ислом маданияти, маънавиятини маҳаллий халқлар ўртасида кенг ёйилиши кузатилади. Бу худудда суннийликнинг ҳанафия мазҳаби қонун-қоидаларини маҳаллий халқлар ҳаётига сингдириш суннийликнинг бошқа мазҳабларга нисбатан тезроқ амалга ошди. Имом Аъзам асос солган ҳанафия мазҳаби бошқа мазҳабларга нисбатан, биринчидан, диний бағрикенглик (яъни бошқа мавжуд динлар ва уларнинг урф-одатлари ҳам давом этиш имконияти); иккинчидан, мўътадил мазҳаблиги (яъни маҳаллий халқлар, миллатларнинг хусусиятларига мос келиши, унинг талабларини оддий одамларга мос келиши); учинчидан, бу мазҳабга эътиқод қилувчиларнинг ортиб бориши ва ҳозирги вақтда мусулмонларнинг кўпчилиги яъни 93%и ҳанафия мазҳабига эътиқод қилиши билан ажралиб туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |