Нақшбандия тариқатининг маънавий асосчиси Абдулхолиқ Ғиждувоний Хожаи Жаҳон тариқатидаги ўн бир муқаддас калималарининг дастлабки саккизтасини асослаб берган: - Нақшбандия тариқатининг маънавий асосчиси Абдулхолиқ Ғиждувоний Хожаи Жаҳон тариқатидаги ўн бир муқаддас калималарининг дастлабки саккизтасини асослаб берган:
- Ҳуш ҳар дам (ҳар дамни хуш ўтказиш),
- Назар бар қадам (ҳар бир қадамини назорат қилиш),
- Сафар дар Ватан (Ватан бўйлаб саёҳат қилиш),
- Хилват дар анжуман (эл-улус билан бирга бўлиш),
- Ёд кард (эсга олиш ёки ўқиган, эшитган нарсаларини ёд этиш),
- Бозгашт (қайтиш, яъни бир куни Худога қайтишини ёдда тутиш),
- Нигоҳдошт (асраш ёки сақлаш, яъни ўзини асраш),
- Ёддошт (эслаш ёки хотира, яъни хотирани кучайтириш учун кўпроқ ёдлаш).
Баҳоуддин Нақшбанд бу рашҳаларга яна учта муқаддас рашҳани қўшиб 11 тага етказди: - Баҳоуддин Нақшбанд бу рашҳаларга яна учта муқаддас рашҳани қўшиб 11 тага етказди:
- Вуқуфи замоний (замон амрига қулоқ тутиш),
- Вуқуфи ададий (тартиб амри, яъни тартиб қоидага риоя қилиш ёки тасаввуфда сон, тартибни аҳамиятлилиги назарда тутилган),
- Вуқуфи қалбий (ҳар бир ишни юракдан, қалбан бажариш) қоидаларидир.
- Баҳоуддин Нақшбанд асос солган уч рашҳалар мазмуни қуйидагича:
- Вуқуфи замоний – сўфий умри бўйи ҳар дақиқани Аллоҳга шукур айтиш ва бандаларига яхшилик қилмоқликка сарфлаши лозим.
- Вуқуфи ададий – сўфий зикр жараёнида тартиб, сон алоҳида ўрин тутишлигини эътироф этиш лозим.
- Вуқуфи қалбий – сўфий зикри қалбидан, яъни юракдан бўлмоғи лозим.
Нақшбандия тариқатининг назарий ва амалий жиҳати – шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқатдан иборат бўлиб, улар 7 та мақомлар тизимини ўз ичига олади: тавба, вараъ (тақво), зуҳд, фақр, сабр, таваккул, ризо. Сўфий ана шуларга эътиқод қилиши лозим бўлган. - Нақшбандия тариқатининг назарий ва амалий жиҳати – шариат, тариқат, маърифат, ҳақиқатдан иборат бўлиб, улар 7 та мақомлар тизимини ўз ичига олади: тавба, вараъ (тақво), зуҳд, фақр, сабр, таваккул, ризо. Сўфий ана шуларга эътиқод қилиши лозим бўлган.
- Хожа Аҳрор Валий (Убайдуллоҳ) нақшбандийликнинг тарғиботчиси сифатида таъмадан жирканиш, туҳфа олмаслик, бир касбни мукаммал эгаллашга чақирган. Тасаввуф тариқатига кирганлар учун касб-корнинг ёмони йўқ, ёмони бирон касб билан шуғулланмаслик, текинхўрлик, таъмагирликка одатланиш ҳисобланади. Шунинг учун шоир Саккокий – пичоқчилик, Шайҳ Абу Ҳафиз Ҳаддод – темирчилик, Шайҳ Абул Аббос Омилий – қассоблик, Шайҳ Баннон – ҳаммоллик, Шайҳ Абул Ҳасан –дурадгорлик билан шуғулланишган, Хожа Аҳрор Валий ходимгар (массажчи) бўлган. Нақшбандийлик иймони унинг «Дил ба ёру даст ба кор», яъни «Дилинг Аллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин» деган талабида яққол гавдаланади. Улар амал деганда биринчи навбатда Аллоҳ номини дилга жо қилиб, ижтимоий-фойдали меҳнат билан шуғулланишни, таъма ва текинхўрликдан ҳазар қилишни тушунганлар. Нақшбандия тариқатида асосий ўринни эгаллаган «Зикри ҳуфия» – овоз чиқармай қилинадиган ички илтижо, тиловат, зикр бўлиб, бунда Қуръони карим сура, оятлар ва ҳадиси шариф мазмунлари такрорланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |