Баховуддин Нақшбанд Марказий Осиёда XIV асрда вужудга келган тасаввуф тариқатларидан биридир. Нақшбанд Бухоро ёнидаги Қасри Орифон қишлоғида косиб оиласида дунёга келади. «Нақшбандия» тариқатининг қатор диний-орифий таълимотлари билан бир қаторда шахсларнинг роли катта бўлган. Унинг дунёқараши ва таълимотининг шаклланишига Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждивоний, Бобои Саммосий, Саййид Мир Кулоллар катта таъсир кўрсатган ва ғоявий асос бўлган. Атоқли мутасаввуф олим Амир Саййид Кулол эса Нақшбанднинг энг яқин пири ва уни камол топтирган улуғ зотдир. - Баховуддин Нақшбанд Марказий Осиёда XIV асрда вужудга келган тасаввуф тариқатларидан биридир. Нақшбанд Бухоро ёнидаги Қасри Орифон қишлоғида косиб оиласида дунёга келади. «Нақшбандия» тариқатининг қатор диний-орифий таълимотлари билан бир қаторда шахсларнинг роли катта бўлган. Унинг дунёқараши ва таълимотининг шаклланишига Юсуф Ҳамадоний, Абдухолиқ Ғиждивоний, Бобои Саммосий, Саййид Мир Кулоллар катта таъсир кўрсатган ва ғоявий асос бўлган. Атоқли мутасаввуф олим Амир Саййид Кулол эса Нақшбанднинг энг яқин пири ва уни камол топтирган улуғ зотдир.
- Нақшбанд таълимотининг асосида ихтиёрий равишдаги фақирлик ва «Дил-ба ёру, даст-бакор» – яъни, “Дилинг Аллоҳда бўлса ҳам қўлинг меҳнатда бўлсин”, деган ғоя ётади. Бу билан нақшбандийлик тариқати кишиларни бировларнинг ҳисобига кун кўришдек иллатни қоралаб, ҳалол меҳнатга тарғиб қилади.
Тасаввуфда иккита асосий ғоявий йўналиш кўзга яққол ташланди: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, иймонсизликка олиб келади, деган ғояга таянганлар таркидунёчиликни тарғиб этганлар; тақдири азалда пешонага ёзилгани тақдир борлигига, одам ундан қочиб қутула олмаслигига ишонтиришга интилганлар. Иккинчи йўналиш бу дунё Аллоҳ Таъоло томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан у дунё висолига мушарраф бўла олишига, бинобарин, унда қўрқиш асосида эмас, Аллоҳни севиш, унинг висолига етиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар. - Тасаввуфда иккита асосий ғоявий йўналиш кўзга яққол ташланди: бу ўткинчи дунё, мол-мулк, мансабга ихлос қўйиш Аллоҳни унутишга, иймонсизликка олиб келади, деган ғояга таянганлар таркидунёчиликни тарғиб этганлар; тақдири азалда пешонага ёзилгани тақдир борлигига, одам ундан қочиб қутула олмаслигига ишонтиришга интилганлар. Иккинчи йўналиш бу дунё Аллоҳ Таъоло томонидан одамлар, уларнинг инсонлардек яшаши учун яратилгани, одам шу дунёдаги эзгу ишлари билан у дунё висолига мушарраф бўла олишига, бинобарин, унда қўрқиш асосида эмас, Аллоҳни севиш, унинг висолига етиш учун оғир, машаққатли покланиш йўлидан боришни ташвиқ этганлар.
- Юсуф Ҳамадоний, Абдулхолиқ Ғиждивоний, Нажмиддин Кубро, Ҳожа Аҳмад Яссавий сулукларининг бевосита таъсирида Марказий Осиёда Нақшбандийлик сулуки вужудга келиб, у Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларига кенг ёйилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |