Тасаввуфнинг илк даврида мақомот ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, сўфийлик йўриқларини белгилаш ва илоҳий ҳақиқатларни эл орасига ёйишда Абу Али ал Ҳорис Муҳосибий (781–857), Зуннуни Мисрий (796–861), Абу Язид Бистомий (вафоти 875), Жунайд Бағдодий (вафоти 910), Ҳаким Термизий (вафоти IX аср охири) ва Мансур Ҳаллож (858–922)ларнинг хизмати катта бўлган. Кейинчалик Абу Саид Абулхайр (967–1049), Абдуллоҳ Ансорий (1006–1089), Аҳмад Яссавий (вафоти 1166) Яҳё Суҳравардий (1155–1191), Ибн Арабий (1165–1240), Нажмиддин Кубро (1145–1221), Баҳуоддин Нақшбанд (1318–1389) каби шайхул машойихлар тасаввуф илмини янги фикрлар, қарашлар билан бойитдилар, янги оқим, силсилаларини вужудга келтирдилар. Тасаввуф ҳақида бир қанча рисола ва китоблар ёзилди, тасаввуф ғояларини қизғин тарғиб этувчи улкан шеърият вужудга келди. Тасаввуфга оид назарий китоб ва қўлланмалардан Абу Наср Саррож (вафоти 988 йил)нинг “Китобал лумаъ”, Ал Калабодий (вафоти 990 йил)нинг “Китобат таъарруф”, Абу Толиб Маккий (вафоти 998 йил)нинг “Қутал қулуб”, Абдураҳмон Суламий (вафоти 1021 йил)нинг “Рисолатал маломатия”, Қушарий (вафоти 1072 йил)нинг “Рисола фит тасаввуф”, Ал Ҳужвирий (вафоти 1076)нинг “Кашфал маҳжуб”, Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ас-соирин”, Фаридиддин Аттор (1119–1222)нинг “Тазкиратул авлиё” номли асарларини кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари, Румий, Ҳофиз Шерозий, Маҳмуд Шабистарий асарларига ёзилган шарҳлар ҳам сўфиёна ишора ва тамсилларни англашда муҳим рол ўйнаган - Тасаввуфнинг илк даврида мақомот ва тариқат асосларини ишлаб чиқиш, сўфийлик йўриқларини белгилаш ва илоҳий ҳақиқатларни эл орасига ёйишда Абу Али ал Ҳорис Муҳосибий (781–857), Зуннуни Мисрий (796–861), Абу Язид Бистомий (вафоти 875), Жунайд Бағдодий (вафоти 910), Ҳаким Термизий (вафоти IX аср охири) ва Мансур Ҳаллож (858–922)ларнинг хизмати катта бўлган. Кейинчалик Абу Саид Абулхайр (967–1049), Абдуллоҳ Ансорий (1006–1089), Аҳмад Яссавий (вафоти 1166) Яҳё Суҳравардий (1155–1191), Ибн Арабий (1165–1240), Нажмиддин Кубро (1145–1221), Баҳуоддин Нақшбанд (1318–1389) каби шайхул машойихлар тасаввуф илмини янги фикрлар, қарашлар билан бойитдилар, янги оқим, силсилаларини вужудга келтирдилар. Тасаввуф ҳақида бир қанча рисола ва китоблар ёзилди, тасаввуф ғояларини қизғин тарғиб этувчи улкан шеърият вужудга келди. Тасаввуфга оид назарий китоб ва қўлланмалардан Абу Наср Саррож (вафоти 988 йил)нинг “Китобал лумаъ”, Ал Калабодий (вафоти 990 йил)нинг “Китобат таъарруф”, Абу Толиб Маккий (вафоти 998 йил)нинг “Қутал қулуб”, Абдураҳмон Суламий (вафоти 1021 йил)нинг “Рисолатал маломатия”, Қушарий (вафоти 1072 йил)нинг “Рисола фит тасаввуф”, Ал Ҳужвирий (вафоти 1076)нинг “Кашфал маҳжуб”, Абдуллоҳ Ансорийнинг “Манозил ас-соирин”, Фаридиддин Аттор (1119–1222)нинг “Тазкиратул авлиё” номли асарларини кўрсатиш мумкин. Булардан ташқари, Румий, Ҳофиз Шерозий, Маҳмуд Шабистарий асарларига ёзилган шарҳлар ҳам сўфиёна ишора ва тамсилларни англашда муҳим рол ўйнаган
Do'stlaringiz bilan baham: |