Сўфий яна “сирри соф, ақли етук, муҳаббат аҳлига дил боғлаган” (Кошифий) бўлиши, нафасидан бедардлар қалби бедор бўлмоғи керак. Сўфийлар руҳоният билан суҳбат қурадиган, кайҳону фалак асроридан мужда келтирадиган, фақрни ихтиёрий равишда бўйинга олиб, табиий ахлоқни тарк эта бориб, илоҳий ахлоқни касб этувчи, эзгулик йўлида жонини фидо қилувчидирлар, улар борлиқ ва йўқлик, замон ва макондан хориж, азалу абадни бирлаштирган мукаррам зотдирлар. - Сўфий яна “сирри соф, ақли етук, муҳаббат аҳлига дил боғлаган” (Кошифий) бўлиши, нафасидан бедардлар қалби бедор бўлмоғи керак. Сўфийлар руҳоният билан суҳбат қурадиган, кайҳону фалак асроридан мужда келтирадиган, фақрни ихтиёрий равишда бўйинга олиб, табиий ахлоқни тарк эта бориб, илоҳий ахлоқни касб этувчи, эзгулик йўлида жонини фидо қилувчидирлар, улар борлиқ ва йўқлик, замон ва макондан хориж, азалу абадни бирлаштирган мукаррам зотдирлар.
- Бундай кароматли инсонларни халқ азиз-авлиё, қудсий нафасли кишилар сифатида алоҳида эъзозлаган. Бу зотлар атрофдагилар онги ва шуурига қаттиқ таъсир ўтказганлар ва маънавият султонлари бўлиб майдонга чиққанлар. Уларнинг сўзи ва ҳаракати, хислати ва ахлоқи ҳаммага ибрат қилиб кўрсатилган. Жаҳоннинг бутунлиги, ободонлик ва осойишталик Парвардигор файзини етказувчи шу табаррук зотларнинг дуоси, хайрли ишларига вобаста деб қаралган. Шу аснода авлиё-анбиёнинг меросхўри – давомчиси деган ақида шаклланган. Яъни, гарчи Пайғамбар (с.а.в.)дан кейин Пайғамбар келмаса-да, аммо қутби киром валийлар ҳар замонда пайдо бўлиб, халқни ислом ҳақиқатларига ҳидоят этадилар, тўғри йўлга бошлайдилар.
Тасаввуф таълимотининг асосий мазмуни инсон ва унинг Худога муносабатидир. Яни одамларни халолликка, тенгликка, инсон қадр-қимматини ерга урмасликка, барча мусулмонларни тенг бўлиб яшашга чорлаган. Айниқса, бу таълимот бошқаларнинг кучидан фойдаланмасдан ўз ҳалол меҳнати эвазига яшашни талаб қилади. - Тасаввуф таълимотининг асосий мазмуни инсон ва унинг Худога муносабатидир. Яни одамларни халолликка, тенгликка, инсон қадр-қимматини ерга урмасликка, барча мусулмонларни тенг бўлиб яшашга чорлаган. Айниқса, бу таълимот бошқаларнинг кучидан фойдаланмасдан ўз ҳалол меҳнати эвазига яшашни талаб қилади.
- Зоҳидлик асосига қурилган бу таълимот ҳаётий муаммолар билан боғлиқ бўлган илоҳий ҳақиқатга эришиш босқичма-босқич амалга ошади, деган ғояни илгари суради. Булар тўрт босқичдан иборатдир. Ҳар бир босқичнинг мураккаб талаблари инсон умрини тамомила қамраб олади. Улар қуйидагилардир:
Do'stlaringiz bilan baham: |