Ҳозирги диний уюшмалар раҳбариятининг халқ оммаси, жумладан оддий диндорлар орасида ҳурмат ва обрўга тобора кўпроқ эга бўлиб бораётганлигининг ўз сабаблари бор. Булардан бири, улар дунёвий билим, илм-фан, маданият, маънавият, эътиқод ва иймонни тан олиб, эътироф этмоқдалар. - Ҳозирги диний уюшмалар раҳбариятининг халқ оммаси, жумладан оддий диндорлар орасида ҳурмат ва обрўга тобора кўпроқ эга бўлиб бораётганлигининг ўз сабаблари бор. Булардан бири, улар дунёвий билим, илм-фан, маданият, маънавият, эътиқод ва иймонни тан олиб, эътироф этмоқдалар.
- Ҳозир олий ислом ўқув юртларида 19-20 турдаги фанлардан дарс ўтилиб, имтиҳон олинади. Бу ўқув предметларининг ярмидан кўпи дунёвий билимлар эканлиги ҳаммамизга маълум. Бу ҳол ҳозирги замон руҳонийларининг илм-фандан иборат қадриятларга ҳар қачонгидан ҳам катта эътибор бераётганликларининг ишончли, диққатга сазовор далилидир.
- Биз халқимизнинг диний эътиқодини энди ғоят ҳурмат қиламиз, уни умуминсоний маънавий маданиятнинг узвий қисми, деб қадрлаймиз. Чунки ҳозирги диний таълимотда биринчи навбатда инсоний элементлар устун туради.
- Шуни эътироф этишимиз керакки, дингина эмас, балки илм-фаннинг биргина ўзиёқ инсонни юксак фазилатли қилишга қодир эмас. Бунинг учун ижтимоий тузум, моддий омил, иқтисодий замин, ахлоқий тарбия, бой маънавий ҳаёт ва ҳоказолар мавжуд бўлиши керак. Бунда диннинг реал қадриятлари иштирок этиши муҳим аҳамият касб этади.
Мустақиллигимизга қадар бор йўғи 2 тa ислом диний ўқув юрти фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 16 тага етди. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини 1975-1990 йиллар орасида 153 киши Мир Араб мадрасасини 1950-1990 йилларда 272 киши битирган бўлса, 1991- 2003 йиллар орасида уларни 4732 киши битириб чиқди. Бу имомларнинг маълумот даражаси кескин ошганлигини кўрсатади. Мустақиллик йиллари ўра махсус диний маълумотга эга бўлган имомлар улуши 2,6 фоиздан 47 фоизга, олий диний маълумотга эга бўлганларнинг улуши 1,6 дан 23 фоизга ўсди. - Мустақиллигимизга қадар бор йўғи 2 тa ислом диний ўқув юрти фаолият кўрсатган бўлса, ҳозирда уларнинг сони 16 тага етди. Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини 1975-1990 йиллар орасида 153 киши Мир Араб мадрасасини 1950-1990 йилларда 272 киши битирган бўлса, 1991- 2003 йиллар орасида уларни 4732 киши битириб чиқди. Бу имомларнинг маълумот даражаси кескин ошганлигини кўрсатади. Мустақиллик йиллари ўра махсус диний маълумотга эга бўлган имомлар улуши 2,6 фоиздан 47 фоизга, олий диний маълумотга эга бўлганларнинг улуши 1,6 дан 23 фоизга ўсди.
- Ҳозирда Ўзбекистонда 16 та диний ўқув юртлари фаолият кўрсатмоқда. Булар Имом ал-Бухорий номли ислом институти, “Кўкалдош”, Бухородаги Мир Араб” мадрасалари; шунингдек, Тошкент Эшон Бобохон номидаги “Ҳадичаи Кубро”, Бухорадаги” Жуйбори Калон” хотин-қизлар ислом ўрта махсус билим юртлари; Намангандаги “Мулла Қирғиз”, Урганчдаги “Фахриддин ар-Розий”, Андижондаги “Саид Мухиддин Маҳдум” ислом ўрта махсус билим юртлари ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |