Мавзу. «Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш» - Режа:
- 1. Диний экстремизм ҳаракатларини олдини олишнинг маънавий-маърифий асослари
- 2. Ислом динининг диний экстремизмга муносабати
- 3. Ислом мамлакатларининг диний экстремизмга кураши
- 4. Ўзбекистоннинг диний экстремизмга қарши кураши
- 5. Ёшларни диний экстремистик ҳаракатларга қўшилиб қолишлари ва уни олдини олиш чора-тадбирлари
Ҳозирги кунда глобал муаммога айланиб бораётган халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш барча давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Терроризмни олдини олиш ва зарарсизлантиришда биринчи навбатда молиявий манбани қирқиш зарурий ҳол ҳисобланади. Фақат героин моддаси билан савдо қилиш соҳасини олиб кўрсак қуйидагичадир. Масалан, 1 кг героин Афғонистон чегарасида 900 АҚШ доллорига тенг, Ўзбекистон туманида – 20 000, Тошкентда – 25 000, Москвада эса – 100 000 АҚШ доллорига тенг ва ҳаказо. Бундан келадиган даромаднинг миқдори катта бўлганлиги учун йил сайин героин экиладиган майдон чет элда кўпайтирилмоқда, жумладан, 2003 йилда героин экиладиган майдон 80 000 гектар бўлган бўлса, 2004 йили бу 120 000 гектарни ташкил этди. - Ҳозирги кунда глобал муаммога айланиб бораётган халқаро терроризм ва экстремизмга қарши курашиш барча давлатларнинг ички ва ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бирига айланмоқда. Терроризмни олдини олиш ва зарарсизлантиришда биринчи навбатда молиявий манбани қирқиш зарурий ҳол ҳисобланади. Фақат героин моддаси билан савдо қилиш соҳасини олиб кўрсак қуйидагичадир. Масалан, 1 кг героин Афғонистон чегарасида 900 АҚШ доллорига тенг, Ўзбекистон туманида – 20 000, Тошкентда – 25 000, Москвада эса – 100 000 АҚШ доллорига тенг ва ҳаказо. Бундан келадиган даромаднинг миқдори катта бўлганлиги учун йил сайин героин экиладиган майдон чет элда кўпайтирилмоқда, жумладан, 2003 йилда героин экиладиган майдон 80 000 гектар бўлган бўлса, 2004 йили бу 120 000 гектарни ташкил этди.
- Шунинг учун экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлатларининг доимий эътиборида бўлган муаммодир. Ўзбекистон Республикасини бу борада Марказий Осиё ва чет элдаги мавжуд терроризм, наркобизнес, ноқонуний қурол савдоси каби қатор таҳдидлар мавжудлигини ҳисобга олиб, ўз ички ва ташқи сиёсатини ишлаб чиққан ва шунга амал қилади. Шунингдек, Ўзбекистон бутун дунёда хавфсизликни таъминлашга қаратилган барча халқаро дастурларда иштирок этиш билан экстремизм ва терроризмга қарши курашишда фаол қатнашиб келмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |