–
Б. 63.
4
Эсанов М. Авесто жамиятининг археологик материалларда акс этиши. ....
–
Б. 60.
6
ўрганилган
5
. Бу қабрларда турли ёшлардаги 158 та жасад кўмилган
6
. Қабрлар алоҳида
қабристонда эмас, балки турар-жой доирасида, яшаш уйларининг поли, остонаси, девори
остида, ошхона ўчоғи рўпарасидаги майдон поли остида жойлашган. Бу ҳолат, яъни
марҳумнинг турар-жой масканлари доирасида дафн этилиши, ўша давр одамлари
тасуввурида оламдан ўтган яқин марҳум ва марҳумаларни оила, жамоа билан бирга
бўлишликларини акс эттирган. Шу боис Сополли маданиятининг илк босқичларида
қабристонлар турар-жой массивларидан узоқроқ жойга олиб бориб кўмиш урф-одатлари
бўлмаган. Сополлитепада қабрлар якка ҳолатда, жуфт ҳолатда кўмилган. У ерда очилган
қабрларнинг 13 таси жуфт, 12 таси кенотаф қабрлар, шулардан 6 тасида одам ўрнида
ҳайвон скелетлари учратилган. Қолган 6 тасида қабр бўш ҳолатда эканлиги аниқланган.
Қабрларнинг тузилиши асосан айвонли лаҳат шаклида. Қабрлар айвони одатда
тўғритўртбурчак шаклида қазилган ўра (яма) бўлиб, унинг чуқурлиги 60 см дан 1
метргача бўлган. Қабр айвонининг ғарбий девори остидан лаҳатга тешик очилган. Шу
тешик орқали овал шаклида лаҳат қазилган. Лаҳатнинг чуқурлиги айвонга нисбатан 40-
60 см гача чуқурликда, пастроқ қазилган. Лаҳат тешиги тухумсимон-овал шаклида бўлиб,
яхши сақланган қабрларда лаҳат тешиги хом ғишт билан беркитилганлигини кўриш
мумкин. Лаҳатнинг шакли асосан овал кўринишда, баъзан тўғритўртбурчак шаклида ҳам
бўлиши мумкин
7
. Лаҳатнинг шимолий-ғарбий бурчак тўрисига марҳум жинсига қараб
ўнг ёки чап биқини билан боши шимолга қаратиб қўйилган. Бўш қолган шарқий, ва
жанубий-шарқий қисмига мозорга қўйилиши лозим бўлган буюмлар жойлаштириб
чиқилган. Шахсий буюмлар асосан скелет яқинида жойлашган. Лаҳат оғзи тешиги
юқорида таъкидлаганимиздек, ғиштлар билан беркитилган бўлиб, ғиштларнинг
ораларига сопол парчалари териб чиқилган, сўнг устидан тупроқ тортилган
8
.
Дафн маросимига кўра, қабрга марҳумлар қўл-оёқлари букилган ҳолатда, эркаклар ўнг
ёнбоши билан, аёллар чап ёнбоши билан қўйилган. Бундай кўмиш Сополлитепа маданиятининг
барча босқичлари учун характерлидир
9
. Сополли босқичида қабрлардаги жасадларнинг 80 %
боши шимол томонга қаратилган
10
. Маълумки, дунё тўрт томонга бўлинса, уларнинг ичида энг
совуқ ҳудудлар шимолий томонлар бўлиб, шимол дунёнинг энг совуқ, изғирин томони
5
Аскаров А. Древнеземледельческая культура эпохи бронзы юга Узбекистана. Ташкент, 1977. – С. 38.
6
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана (к проблеме возникновения локальных очагов
древневосточных цивилизаций) // Афтореф. дис... д-ра. ист.наук. – Москва, 1976. – С.10.
7
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана (к проблеме возникновения локальных очагов
древневосточных цивилизаций) // Афтореф. дис.... д-ра. ист. наук. – Москва, 1976. – С.10.; Абдуллаев Б.
Культура древнеземледельческих племен эпохи поздней бронзы Северной Бактрии.// Автореф. дис....канд.
ист. наук. – Новосибирск, 1980. – С. 11.
8
Аскаров А. Бронзовый век Южного Узбекистана // Афтореф. дис.... д-ра. ист. наук. – Москва, 1976. – С.14.
9
Абдуллаев Б. Культура древнеземледельческих племен эпохи поздней бронзы Северной Бактрии.//
Автореф. дис....канд. ист. наук. – Новосибирск, 1980. – С. 6; Алёкшин В.А. Социальная структура и
погребальный обряд древнеземледельческих обществ. – Ленинград, Наука. 1986. – С. 29.
10
Абдуллаев Б. Культура древнеземледельческих племен эпохи поздней бронзы Северной Бактрии.//
Автореф. дис....канд. ист. наук. – Новосибирск, 1980. – С. 11-14.
7
ҳисобланади. Совуқ, изғирин “Авесто”да қоронғулик, зимистонлик рамзи сифатида ифодаланиб
келинган. Ушбу босқичда марҳумнинг боши шимолга қаратилиши, уларнинг тасаввурида ўлган
одам қоронғу дунёга, қайтиб келмайдиган томонга кетаётганлиги билан боғлиқ диний қараш
бўлиши мумкин.
Сополлитепа қабрлари орасида баъзида ёрма қабрлар ҳам учрайди. Сополлитепа
босқичида дафн этиш икки хил усулда амалга оширилган. Булар, қабрга марҳум жасади
қўйилиши ва майитсиз қабрлар. Қабрга марҳум кўмилишини ҳам уч турга ажратиш
мумкин. Булар, якка ҳолатда, жуфт ва одам билан бирга қўйнинг кўмилганлик ҳолати. Шу
ўринда кенотаф қабрларни ҳам икки турга бўлиш мумкин. Булар, биринчиси, одам ўрни
бўш (эҳтимол у жойда лойдан ясалган марҳумнинг схематик ҳайкалчаси бўлган), аммо
унинг руҳига атаб идишларда овқат қўйилган. Иккинчи ҳолатда одам ўрнига кичик бир
қўй кўмилган. Баъзан кенотаф қабрларда ҳайвонларнинг жуфт кўмилганлик ҳолати ҳам
учрайди. Масалан, №90 қабр, бу ерда эр-хотин жасади ўрнида иккита қўйнинг жасади
дафн этилган
11
.
Марҳум жойлашиш ҳолатига кўра, худди она қорнида ётгандек, қўл-оёқлари
букилган ҳолатда ён томони билан дафн этилган. Бундай дафн этиш усули Сополли
маданиятининг кейинги босқичларида ва қўшни ҳудуд маданиятлари Бишкент-Вахш
маданиятлари ёдгорликларида ҳам асосий дафн этиш усули сифатида кузатилади. Бу усул
у давр учун янгилик эмас эди. Худди шундай ҳолат Жанубий Туркманистоннинг илк
деҳқончилик ёдгорликларида, энеолит даврига тегишли Қоратепа манзилгоҳидаги 26 та
қабрда учратилиб, марҳумнинг боши жануб ва жанубий-ғарбга қаратилган. Қабрлар
асосан манзилгоҳнинг поли остидан топилган
12
. Яна яшаш уйининг остонаси остига ва
поли остига дафн этилганлик ҳолати В.И.Сарианиди томонидан Геоксюр воҳасидаги
манзилгоҳларидан ҳам топилган
13
. Бу қабрларнинг Сополлитепадан фарқи, қабрда дафн
этиш анжомлари жуда кам. В.И. Сарианиди Шимолий Афғонистон ҳудудида ўрганган
Даштли 1, 3 да ҳам марҳумлар уйнинг остонаси остига дафн этилганлик ҳолатлари
топилган. Демак, бу усулда дафн этиш Ўрта Осиё ҳудудидаги деҳқон жамоаларининг
энеолит ва бронза даври учун анъана ҳисобланган.
Сополлитепа бўлсада кенотаф қабрлар ҳам учратилади. Одатда, кенотаф қабрлар
йиртқич ҳайвонларни ов қилишда одамларнинг мағлубиятга учраши, яъни овдан
қайтмаган, ёки бирон бир қабила билан бўлган жангда халок бўлган ва жасади
топилмаган кишилар учун кенотаф қабрлар қилинган. Сополли маданиятининг илк
11
Ионесов В.И. Становление и развитие раннеклассовых отношений в оседлоземледельческом обществе
Северной Бактрии // дис... канд. ист. наук. – Самарканд, 1990. – С. 92.
12
Массон В.М. Карадепе у Артыке // Тр. ЮТАКЭ, – Том Х, 1961. – Ашхабад, – С. 328-329.
13
Сарианиди В.И. Энеолитическое поселение Геоксюр. Тр. ЮТАКЭ, – Том Х, 1961. – Ашхабад, – С. 229-
238.
8
босқичларида кенотаф қабрга йўқолган кишининг ҳаётлигида фойдаланган буюмларини
ва йўқолган жасад ўрнига унинг хусусий мулкидан бир қўйни дафн этганлар.
Бу даврда анъанавий дафн маросимларида айрим инновацион ўзгаришлар юз
берганлигини кўриш мумкин. Сополлитепада ўрганилган қабрларнинг 8 тасида (14, 15, 22,
32, 10, 36, 37, 45) марҳум хум ва кўзаларга солиб дафн этилганлик ҳолати учрайди.
Эҳтимол, бу қабрлар оташпараст руҳонийлар ва уларнинг фарзандларига тегишли
14
бўлиши мумкин. Бу қабрлар тупроқни муқаддаслигини тарғиб қилувчи дин вакиллари ва
уларнинг фарзандлари бўлиб, хали остадонлар кашф этилмаган кезларда, оташпараст
диний оила аъзолари хум ва кўзаларга солиб дафн этиш усули қўлланилган бўлиши
мумкин. Бундай усулда дафн этиш зардуштийликнинг илк кўринишлари пайдо
бўлганлигидан далолат беради. Таниқли авестошунос олима М.Бойснинг таъкидлашича
15
,
танадан жон чиқиши билан уни ёвуз кучлар эгаллайди. Ёвуз кучлар эгаллаган жасадни
эса, муқаддас ҳисобланган ерга – тупроққа қўйиш мумкин бўлмаган. Масалан,
марҳумнинг кўзага солиб дафн этилганлик ҳолати 10-қабрда яхши кузатилади. Қабрга
ашёвий далиллар қўйилмаган. Қабрга қўйилган гўдакни ётиш ҳолатига кўра, у ўғил бола
бўлган. 15-қабр ёрма қабр бўлиб, унда катта хум жойлаштирилган. Хумнинг оғзи шимол
томонга ёнбошлатиб ётқизилган. Хумнинг ичида 7-8 ёшлардаги бола скелети жойлашган
бўлиб, у ғужанак ҳолда, ўнг томонга ёнбошлатилган, боши эса шимолга қаратиб қўйилган.
Хумнинг оғзи унча катта бўлмаган тоғорача билан ёпилиб, унинг устидан бир қатор ғишт
териб чиқилган. 32-қабрда чақалоқнинг кўза ичига солиб дафн этилганлик ҳолати
учрайди. Кўзанинг юқори қисми деярли синиб, парчаланиб кетган. Чақалоқнинг бош суяк
скелети ҳам эзилиб кетган. Уни аниқ ориентировка асосида қўйилганлигини кузатиш
мумкин бўлмаган. Бундан ташқари яна, марҳумнинг кўзага солиб дафн этилганлик ҳолати
36-қабрда учратилади. Бу қабр асли жамоавий қабр бўлиб, унга 5 та одам дафн этилган.
Биринчиси 1 ёшли болага тегишли бўлиб, қабрнинг бурчагида эзилиб кетган кўза ичига
Сополлитепа дафн этиш одати (тартиби) асосида дафн этилган. Бу қабрдаги қолган 4 та
скелет ҳам 3 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларга тегишли эканлиги аниқланган. Қабрда
кўмиш билан боғлиқ ҳеч қандай буюмлар учрамайди. Яна бир шунга ўхшаш 45-қабр
бўлиб, 54-хонанинг жанубий-ғарбий бурчаги остидан топилган. Бу қабрда чақалоқ кўзага
солиниб, дафн этилган, кўза деярли синиб, парчаланганлиги сабабли скелет жуда ёмон
сақланган. Скелетнинг боши Сополлитепа одатига кўра, шимолга қаратиб қўйилган
16
.
Кўриниб турибдики, болалар қабрларида уларни кўмиш билан боғлиқ анжомлар
қўйилмаган. Қабрларда буюмларнинг бўлмаслик ҳолати Сополлитепа босқичининг барча
14
Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. –Тошкент, Университет, 2007. – Б-117.
15
Бойс М. Зороастрийцы: верования и обычаи. –М., 1987. – С. 57.
16
Аскаров А. Сапаллитепа. ... – С. 54-70.
9
ёш болалар дафн этилган қабрларига хосдир. Бу ҳолат балки уларнинг жамиятда хали ўз
ўрнига эга эмаслигининг натижаси, далилидир. Бироқ, Сополлитепада ёш болаларни
кўзага солиб дафн этиш одати айрим ҳоллардагина учрайди. Ўрганилган қабрларнинг
аксарият кўпларида марҳумларнинг суяклари ёки бош суяги мажақланган, суяклар
тартибсиз жойлашганлигига гувоҳ бўламиз. Бундан хулоса қилиш мумкинки, марҳумлар
қандайдир бахтсиз ходисанинг қурбони бўлган бўлиши мумкин. 36 - жамоавий қабрдаги
болаларнинг кўпроқ шикаст кўрганлиги сабабли, зардуштийлик одатига кўра, жасад ерни
ифлос қилмаслиги учун у кўзага солиб дафн қилинган бўлиши ҳам мумкин.
Бироқ, Сополитепада катта ёшли кишиларнинг ҳам хумларга солиб дафн этилганлик
ҳолатлари учрайди. Бу ҳам уларнинг диний эътиқодлари билан боғлиқ бўлганлиги
ҳақиқатга яқинроқдир. Чунки, ерни муқаддас ҳисоблаган дин вакилларининг фарзандлари
кўзага солиб дафн этилган, деб олсак, демак, хумга уларнинг оила аъзолари орасидаги
катта ёшлилар, ўсмирлар шу тартибда дафн этилган бўлиши мумкин.
Сополлитепа босқичининг шу тоифа қабрларига 14-қабрни кўрсатиб ўтиш жоиздир.
Қабрда 40-45 ёшлардаги эркак киши хумга солиб дафн этилган. Хумнинг оғиз қисми ерга
қаратиб ётқизилган. Скелет орқаси билан ётган ҳолда, оёқлари жуда ҳам букилган ҳолатда
икки томонга оғиб кетган. Унинг ўнг қўл кафти тоз суяги устида, чап қўли чап оёқ суяги
остида қолган. Хумнинг таг қисмида марҳумнинг териси ва ҳаттоки кийим қолдиғи
сақланиб қолган. Қабрда, хум атрофида турли даражада сақланган кўп миқдорда сопол
идишлар топилган. 22-қабр 27-хонанинг поли остидан топилиб, қабрда 5 та сопол идиш,
қўйнинг бир неча қовурғаси ва курак суяги борлиги аниқланган. Қабрнинг ғарбий
қисмида узунлиги 110 см катталикдаги хум жойлашган бўлиб, у ёнбошлатилган ҳолда
боши шимолга қаратилган. Хумнинг таг қисмида яна 5 та идиш ичида овқат қолдиқлари
билан сақланиб қолган. Хумнинг ичида 25-30 ёшлардаги эркак кишининг скелети
жойлашган. Скелет қўл-оёқлари букилган ҳолда ўнг томонга ёнбошлатилган ва боши
одатга кўра, шимол томонга қаратиб қўйилган. Марҳумнинг бош мия қисми қаттиқ
эзилган бўлиб, юз қисми яқинидан бронза болта ва унинг дастаси топилган. Скелетнинг
елка суяги томонида бронзадан ишланган ҳанжар кўринишидаги пичоқ топилган
17
. Бу
марҳум жангчи ёки саркарда бўлган бўлиши мумкин. Бундай тахминий фикр билдиришга,
унинг ёнидан чиққан қуроллар имкон беради. Сополлитепаликлар марҳумни яшаш
жойидан узоққа кўммаганлар. Бахтсиз ходисада ёки жангда ҳалок бўлган киши, аҳолининг
онггида ер муқаддас бўлганлиги сабабли хумга солиб келиниб дафн этилган бўлиши ҳам
мумкин. Чунки мажақланган жасад ерни ифлослаши мумкин. Бу эса, аҳолининг диний
қарашларига зид бўлган ҳолдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |