Мавзу: Дидактика таълим назарияси сифатида Режа



Download 0,5 Mb.
bet1/3
Sana23.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#140659
  1   2   3
Bog'liq
Дидактика –педагогик таълим назарияси.Ўқитиш жараёни яхлит тизим сифатида.

  • Режа:
  • Дидактика - педагогиканинг таркибий қисми сифатида. Дидактиканининг мақсад ва вазифалари.Таълим жараёнинг моҳияти.Ўқитиш ва ўрганиш жараёнлари тавсифи, ўқув жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлиги.Ўқувчиларнинг билиш фаолияти ва унинг тузилиши.Таълим тамойиллари ва қонуниятлари
  • Дидактика ҳақида тушунча.
  • Дидактиканинг предмети ва вазифалари. Дидактиканинг ташкил топиши ва ривожланиши. Инсоннинг фаолиятида ўқитиш ҳар доим жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган. Таълим тасодифий, интуитив хусусиятга эга бўлганда ҳам ва асосан тасодифан ахборотларни бериш ҳамда тақлид қилишдан иборат бўлганда ҳам шундай бўлган; кейинчалик ҳам, таълим мақсадга мувофиқ мунтазам ва режалаштирилган жараёнга айланганда, мактаб пайдо бўлганида ҳам шундай бўлган. Бироқ узоқ вақт давомида таълимни назарий таҳлил қилиш ва ўрганиш ишлари олиб борилмади, шунинг учун ўз назариясига эга бўлмади. Фақатгина ХVII аср бу соҳада муҳим ўзгаришлар олиб келди: айнан ўша пайтда таълим алоҳида ном олди ва тарихда биринчи дидактик фаолиятнинг илмий асосланган тизимига асос солинди.

  • Дидактика (таълим назарияси: юнонча «didaktikos» “ўргатувчи”, «didasko» эса – “ўрганувчи” маъносини билдиради) таълимнинг назарий жиҳатлари (таълим жараёнининг моҳияти, тамойиллари, қонуниятлари, ўқитувчи ва ўқувчи фаолияти мазмуни, таълим мақсади, шакл, метод, воситалари, натижаси, таълим жараёнини
  • Бу сўз 1613 йили Германияда немис педагоги Волғфганг Ратке (1571-1635 йиллар) томонидан киритилди.
  • Бу тушунчани шунга ўхшаш усулда буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670 йиллар) “Буюк дидактика” номли машҳур асарида тилга олади. Лекин Коменский “дидактика бу фақат таълимгина эмас, балки тарбиялаш ҳам”, деб таъкидлайди. Мазкур асарда олим таълим назариясининг муҳим масалалари: таълим мазмуни, таълимнинг кўргазмалилиги, кетма-кетлиги каби тамойиллари, синф-дарс тизими борасида сўз юритади.
  • Дидактиканинг предмети, функциялари ва вазифаси. Педагогика фани таълим ва тарбия жараёнини уларнинг яхлитлиги ва бирлиги асосида ўрганади. Икки фаолиятнинг ҳар бирининг моҳиятини аниқ баён этиш учун дидактика (таълим назарияси) ва тарбия назариясини ажратиб кўрсатадилар.
  • Дидактика предметини моҳиятини очишга хизмат қилувчи яна бир қараш таълим-тарбия жараёнини яхлит ўрганиш зарурлигини илгари суради. Таълимнинг тарбиявий вазифалари ўқувчининг билимни ўзлаштиришларини таъминлабгина қолмай, шахс хусусияти, унинг ривожланиши, маълум маънавий-ахлоқий сифатларни ўзлаштириши, феъл-атвори, хулқини тарбиялаш учун зарур шарт-шароитни яратишдан иборат.
  • Дидактикага таълимнинг мазмунли ва жараёнли жиҳатларини биргаликда ўрганиш хосдир. Амалиётни қайта ташкил этиш ва такомиллаштириш масалаларини назарда тутган ҳолда дидактика таълимни фақатгина ўрганиш объекти сифатидагина эмас, балки илмий асосланган лойиҳалаштириш объекти сифатида қарайди.
  • Умумий дидактиканинг предмети дарс ўтиш (ўқитувчи фаолияти) ва билим олиш (ўқувчининг ўрганиш фаолияти)нинг ўзаро боғлиқлиги ва алоқадорлиги ҳисобланади.
  • Дидактиканинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • - таълим жараёнлари ва уларни амалга ошириш шартларини таърифлаш ва тушунтириш;
  • - таълим жараёнини янада мукаммал ташкил этиш, яъни, таълим тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқиш;
  • - таълим жараёни учун хос бўлган умумий қонуниятларни аниқлаш, омилларини таҳлил қилиш ва таърифлаш.
  • Дидактиканинг асосий категориялари ва дидактик тушунчалар тизими. Муайян фанга хос бўлган тушунчаларда инсоният томонидан ижтимоий тараққиёт жараёнида тўпланган билимлар акс этади. Мавжуд илмий тушунчалар икки асосий гуруҳга ажратилади:
  • фалсафий тушунчалар;
  • хусусий илмий, яъни, муайян фангагина хос бўлган тушунчалар.
  • Дидактика учун “умумий ва алоҳида”, “моҳияти ва ҳодиса”, “қарама-қаршилик”, “боғлиқлик” каби фалсафий тушунчалар ҳам муҳим аҳамиятга эга. Дидактикада қўлланиладиган умумий-илмий тушунчалар орасида “тизим”, “тузилма”, “вазифа”, “элемент” кабилар алоҳида ўрин тутади. Педагогикага хос дидактик тушунчалар сирасига қуйидагилар киради:

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish