Мавзу: чорвачилик тармоғини бизнес режалаштириш асослари. Кириш i-боб



Download 38,75 Kb.
bet1/2
Sana11.06.2022
Hajmi38,75 Kb.
#654545
  1   2
Bog'liq
кириш чорва


МАВЗУ: ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҒИНИ БИЗНЕС РЕЖАЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ.


КИРИШ
I-БОБ
1.1. Бизнесни муваффақиятли йўлга қўйиш учун зарур бўлган шахсий сифатлар
1.2. Янгидан фаолият бошлаётган тадбиркорларнинг одатий хатолари
1.3. Бўлажак тадбиркорларни нима ташвишлантиради?
1.4. Ўз бизнесингизни бошлашга қанчалик тайёрсиз?
1.5. Кичик бизнесни йўлга қўйишдаги асосий босқичлар


II. БОБ: БИЗНЕС-РЕЖА ИШЛАБ ЧИҚИШ
2.1. Бизнес-режа нима учун керак?
2.2. Бизнес-режа ишлаб чиқишдаги асосий қоидалар
2.3. Бизнес-режанинг таркибий тузилмаси
2.4. Бизнес-режа тузишга оид якуний тавсиялар
2.5. Бизнес-режа тузиш бўйича намунавий андоза


ХУЛОСА


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

КИРИШ:
Бозор иқтисодиёти шароитларида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи хар бир корхона кўп сонли ва турли муаммоларга дуч келиб, улардан бири хўжалик юритиш тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллаш хисобланади.
Бу вазифани корхона ўз олдига аниқ ва равшан ишлаб чиқариш ғоясини: нимани, қачон ва қанча ишлаб чиқаришни белгилаб қўйган ҳолдагина муваффақиятли хал қилиш мумкин. Ушбу саволларга берилган ижобий жавоб корхонанинг қайси тармоққа мансублиги, мулкчилик шакли, куч–қуввати ва бошқа белгиларидан қатъи назар, унинг яратилиши ва келгусида муваффақиятли фаолият кўрсатишига асос бўла олади. Ғояни реал воқеликка айлантириш учун у корхона
махсулотлари ёки хизматларига буюртмалар олиш тизими билан кучайтирилиши лозим.
Белгиланган ишлаб чиқариш фаолияти барча турдаги – моддий, мехнат, молиявий ресурслар, шунингдек, ишлаб чиқариш қуввати билан таъминланиши
зарур. Бунда махсулотни ишлаб чиқаришгина эмас, балки унинг сотилишини таъминлаш, яъни сотув каналларини излаб топиш хам мухим ахамият касб этади, корхонанинг маркетинг стратегияси ҳиссаси катта бўлади.
Бизнес–режа юқорида айтиб ўтилган ва шу каби бошқа вазифаларни ҳал қилишга хизмат қилади. У бир томондан корхона имкониятларини аниқ ва тўғри баҳолашга имкон берса, бошқа томондан муваффақиятга ва режалаштирилган ишнинг даромадлилигига умид қилишга имкон беради. Амалиётнинг кўрсатишича, пухта ишлаб чиқилган бизнес–режа рақобатбардошлик шароитларида корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва моливий жихатдан барқарорлигини таъминлаб, бозордан ўзига муносиб ўрин эгаллашига имкон яратади.
Бизнес режалаштириш‖ фанини ўқитишдан асосий мақсад – талабаларга бизнес режа ва лойиҳаларни тузишнинг назарий асосларини ўргатиш, бизнес режани тайёрлашда уларда амалий кўникма ва малакани шакллантириш.
Фаннинг вазифаси - бизнес режа ва унинг таркибий қисмларига бўлган асосий талабларни тадқиқ қилиш;
бизнес режани мустақил ишлаб чиқиш кўникмасини шакллантириш; иқтисодий кўрсаткичларга ишлов бериш кўникмаларини ишлаб чиқиш, бозор тавсифи ва тенденцияларини аниқлаш, бизнес режани ишлаб чиқишда дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш;
инвестицион лойиҳалар учун бизнес режаларни тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш бўйича кўникмаларни шакллантиришдан иборат
Бизнесни режалаштириш ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида корхонанинг хўжалик фаолиятида бизнес режалаштиришни асосий тамойиллари ва турларини;
ташкилий режалаштиришнинг турлари ва усуллари, ташкилотдаги асосий бизнес-жараёнларни; операцион фаолиятни ташкил қилишнинг тамойиллари, ташкилотни операцион фаолиятини бошқаришнинг асосий усуллари ва инструментлари, операцион фаолиятни ташкил қилишнинг асосий концепцияларини;
корхонанинг асосий молиявий ҳисоботларини белгиланиши, структураси ва таркиби, молиявий ҳисоб ва молиявий ҳисоботни тайёрлашнинг асосий страндартлари ва тамойилларини билиши ва улардан фойдалана олиши лозим.
Корхонанинг операцион фаолиятини режалаштириш, фирма фаолиятини, мақсадли бозорларни молиялаштириш манбаларини асосий йўналишларини белгилаш бўйича;
молиявий ҳисоботни таҳлил қилиш ва корхонани ривожлантиришнинг молиявий прогнозини шакллантириш, фирмани молиявий ҳолатини, мавжуд молиявий ва моддий ресурсларни қўйилган мақсадларга эришиш имкониятларини баҳолаш; корхонани турли фаолиятига қараб бизнес-режани тузиш бўйича тасаввурга эга бўлиши бўлиши керак.
Баланслашган бошқарув қарорларини тайёрлаш мақсадида компаниянинг функционал стратегияларини ўзаро алоқадорлигини таҳлил қилиш бўйича;
ташкилотни операцион (ишлаб чиқариш) фаолиятини бошқаришда оператив, тактик ва стратегик қарорларни қабул қилиш усулларини қўллаш бўйича;
бизнес жараёнларни моделлаштириш бўйича;
специфик ва бозор рискларини таҳлил қилиш бўйича; янги бозор имкониятларини топиш ва баҳолаш, бизнес ғояни шакллантириш бўйича; янги корхона ёки янги ишлаб чиқариш лойиҳаси бизнес- режасини ишлаб чиқиш бўйича кўникмаларига эга бўлиши керак.


ХУЛОСА:
Режалаштириш бозор билан умуман мос келмайди, деб ҳисоблаган бозор муносабатлари тарафдорлари ҳам бугунги кунда ўзларининг аввалги фикрларида
қаттиқ турмаяптилар.
Вақт ва ҳаётнинг ўзи, хусусан, кўплаб хорижий компания, фирма ва корхоналар тажрибалари режалаштириш ва башорат қилишнинг муҳим аҳамият касб этишини тасдиқлайдилар.
Гап шундаки корхона бу нафақат бозор субъектидир, у шу билан бир пайтда давлат тизимининг элементи ҳам ҳисобланади.
У давлат бошқарув тизими ва сиёсатидан тўлиқ мустақил бўла олмайди.
Марказлашган иқтисодиётга асосланган мамлакатларда бозор муносабатларини эркинлаштириш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлар ишлаб чиқариш жараёнини четлаб ўтиб, шу билан бир пайтда мулкчилик шаклидан қатъий назар корхоналарда меҳнат мотивацияси ва режалаштириш
тизимини сезиларли равишда ўзгартириб юборди.
Собиқ СССР иқтисодиёти ўз моҳиятига кўра бозор иқтисодиёти бўлиб қолаверган бўлсада, унинг бошқарув ва режалаштириш тизими капиталистик бозор иқтисодиётидан тубдан фарқ қилган.
Эски тизим шароитларида корхона ва унинг раҳбарияти ишининг сифатини ўлчами сифатида аввало ишлаб чиқариш ҳажмини бажариш бўйича режа кўрсаткичлари хизмат қилган.
Агар корхона режани юз фоиз бажарган бўлса бу «яхши», 101% ва ундан ортиқ бажарилса «аъло» баҳоланган. Кўплаб
корхоналарда «режани бажариш жамоанинг қарзи, ошириб бажариш эса унинг шарафи» деган шиорлар осиғлиқ туриши бежиз эмас эди.
Натижада корхонада режалаштиришнинг асосий вазифаси режани бажариш ва ошириб бажаришга
қаратилган бўлиб, бу нарса қайси йўллар билан, нималар эвазига эришилиши унчалик аҳамият касб этмаган. Бу эса, ўз навбатида, кўплаб корхоналар
раҳбариятини қуйидаги йўналишлардан бирида ҳаракат қилишга ундаган:
1) юқори турувчи бошқарув органидан бажариш осон бўлган топшириқлар олишга интилиш;



Download 38,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish