Мавзу: Чартистлар ҳаракати Чартизм


Чартистларнинг ижтимоий–иқтисодий қарашлари



Download 56,26 Kb.
bet4/11
Sana25.02.2022
Hajmi56,26 Kb.
#265182
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
chartistlar

Чартистларнинг ижтимоий–иқтисодий қарашлари
Чартистларнинг ўзаро келишмовчилиги фақат кураш олиб бориш тактикаси масаласида эмас, балки ҳокимиятни эгаллагандан сўнг жамият қандай бўлиши ва уни кимлар эгаллаши ҳам муҳим саналган.
Ишчи ҳунармандлар орасида утопист Оуэн ўз қарашлари билан таниқли бўлган; Ловетт ҳам унинг тарафдори эди. Инқилобсиз социализмга ўтиш “маънавий-руҳий кучлар” га ҳам маъқул келиши мумкин эди. “Жисмоний кучлар” йўналишининг бошлиқлари Гарни ва ОБрайенларда бир мунча аниқроқ аск этган социалистик ғоялар мавжуд бўлган; аммо ушбу гуруҳ вакили ОБрайен социализмнинг душмани бўлиб, унинг фикрича, социализм ва коммунизм принциплари инсон табиатига қаршидир. “Амалга оширинг, - ёзади ОКоннор, - коммунизм тизимини, ва сиз индустрияни йўқотинг, хусусий рақобатни йўқотинг ва урушни ассоий кучларга қарши ташкил қилинг”
ОКоннор барча ишчиларнинг ер участкалари бўлинишини ва майда ер эгаларининг йўқотилишини орзу қилган. Шундай йўл билан аҳволни яхшилаш мумкин деб билган.
Унинг бу қарашлари яна қишлоқдан кўчиб келганлар, кам ерли деҳқонлар, ўз мулкига қайтишни орзу қилувчилар орасида кенг ёйилди.13 Хонавайрон бўлган деҳқонлар фабрикага кириб, майда мулк эгаларининг қарашлари ишчилар синфи орасида ёйила бошланди.
Ушбу даврда чартизмнинг бир қадар кўзга кўринган вакиллари ҳам ишчилар учун ягона чиқиш йўли деб, капиталистик босқичгача бўлган даврга қайтиш, иқтисодий тизимнинг бошқа турларидан қишлоқ хўжалигининг устун турганлиги, мустақил майда хўжаликлар бўлганлиги ва энди капитализмни емириш каби омилларни илгари сурган.
Ҳатто чартистлар ҳаракатининг бошланғич давридаги энг зўр назариячиларидан бири бўлган ОБрайен ҳам фабриканинг қишлоқ хўжалиги устидан устунлик қилишини тугатиш лозимлигини айтиб ўтган. У ўзига хос ерларни миллийлаштириш тарафдори бўлиб, ер ва бошқа мулкларни сотиш йўли билан ислоҳот ўтказишни таклиф қилган. Сўнгра миллийлаштирилган ерлар ижарага берилиши лозим ҳисоблаган. Буни бутун жамият учун фойдали асосда бўлишини ҳам қўшимча қилган.
Чартистлар ҳаракати йўлбошчилари учун –пролетариатнинг сиёсий ҳаракати – айниқса уларни бошқа тоифаларга қарши қўйиш бўлган. Ловетт ва бошқа етакчилар тинч йўл тарафдори бўлиб, синфий курашнинг моҳиятини мутлақо тушунишмаган; пролетариат ва “халқ” тушунчаларини умумий акс эттиришган.
Чартизмнинг юқоридаги қолган бошқа йўлбошчилари йўналишида ОБрайен туради. У ишчи ва деҳқонлар меҳнати натижасида ўрта ва юқори синфларнинг барча бойлиги юзага келишини билдирган; рента ва даромад– “солиқ ва меҳнат” эканлиги каби холатларни ҳам кўрсатган. Давлатнинг синфий моҳиятини тушунишга яқинлашган.
“Демократик ассоциация” ташкилотчиси Гарни ҳам бир қадар ёрқин фикрларни айтиб ўтган.
“Демократик ассоциация” вакиллари ўз қарашлари билан ажралиб турган. Буржуазия манфаатлари ва пролетариат манфаатлари бир– бирига қарши эканлигини яхши асослаб берган.14

Download 56,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish