Мавзу: Чартистлар ҳаракати
Чартизм (ингл. Chartizim) - 1836 – 1848 йиллар Англиядаги сиёсий ва ижтимоий ҳаракат бўлиб, 1839 йил парламентдан петиция олишгач, хартия ёки халқ хартияси деб ном олган. Чартизмни илгариг ўзларининг социал ҳаракатлари кучсиз бўлган бўлсада, социал – демократларнинг ўтимишдаги фаолияти дейиш мумкин.
Чартистлар ҳаракатига бевосита 1825 ва 1836 йиллардаги саноат инқирози сабаб бўлиб, 1825-1830 ва 1836 – 1840 йилларда ишсизлик кучайиб, Ланкаширни қамраб олган ва Англиянинг бошқа худудларига ҳам ёйила бошлаган. Ўн минглаб ишчи кучи бозорга ташлангач, қолганларнинг ҳам ойлик иш ҳақи пасайиб кетган. Ишсизлик 1820 йилдаёқ Ланкаширнинг турли шаҳарларида ишчиларнинг норозилик чиқишлари содир бўлиб, ширинлик ва озиқ-овқат расталарини талаб кетиш холлари учраган.
1832 йилги парламент ислоҳотидан сўнг буржуазия ҳаракати ишчилар оммаси томонидан кенг қўллаб-қувватлансада, ишчилар бирор муваффақиятга эриша олмадилар. Чартистлар ислоҳотдан сўнг парламент ишчиларнинг ижтимоий қашшоқлигини бартараф қилиш борасида ишончли тизимни топиши керак деб, уларга қарши протестлари билан чиқишдилар. Парламентга умумий овоз бериш сайловларида ишчиларнинг иқтисодий манфаатини ҳимоя қиладиган ишчи органлари ташкил қилинишини талаб қилишганлар.
Хартия талаблари
1839 йилги петициянинг асосий талаблари ( 1838 йил 8 май куни чоп этилган) 6 та банддан ( 21 ёшдан ошган барча эркаклар учун сайлов ҳуқуқини бериш, яширин ововз бериш, депутатлар учун мулк цензини бекор қилиш, тенг сайлов округларини ташкил қилиш, депутатларни тақдирлаш, парламент мухтор вакиллигининг йиллик муддати) иборат бўлиб, умумий, яширин ва тўғридан – тўғри овоз бериш ва сайлов ҳуқуқларини тенг жорий қилиш, буржуазия радикал қисмининг соф сиёсий хоҳишларини юзага келтириш каби талабларни илгари сурган. Чартистларнинг XVIII асрдаги ўтмишдошлари Джон Картрайт, Джон Уилкс, Уильям Годвин ва XIX аср вакиллари Уильям Коббет, Томас Эттвуди ва айниқса Френсис Плейслар ҳам бу масалага ўз муносабатларини билдириб ўтишганлар ва охирги иккитаси айнан чартистлар ҳаракатида иштирок этишган.
Чартистларнинг бошқа талаблари иқтисодий ва ижтимоий ҳарактерда бўлиб, талабнома бандларида эмас, балки петицияда умумий ифода этилган. Бундан ташқари, уларнинг айнан йўлбошчилари учун тушунарсиз бўлсада, ҳаракатнинг низоли маркази бўлиб қолди. 1
ТАРИХ
Парламент янги сайлов тизими асосида сайланиб, 1834 йил камбағалларни озиқ – овқат ва ишчиларни уй билан таъминлаштўғрисидаги эски қонунни ( Елизавета даврида қабул қилинган) бекор қилди. Қамоққа олинган кишиларга ҳақоратли муносабатда ҳам бўлишди; бутун мамлакатда норозилик юзага келди. Ҳаракат дастлаб 1834 йилги қамбағаллар тўғрисидаги қонунга қарши протест шаклида бошланди.
1836 йил мамлакатда ўнлаб митинглар ва юз минглаб кишиларнинг протестлари бошланиб, қонунга қарши чиқишгач, парламент ушбу қонунни бекор қилиш ҳақидаги петицияни қабул қилишга мажбур бўлди. 1838 йилги сессиялардан бирида қонунга қарши бўлган 333 та петициядан 268 таси имзоланди.
1836 йил Лондонда ишчилар жамияти тузилиб, (Лондон ишчилар ассоциацияси) унинг ортидан яна иккита шундай ассоциация ташкил қилинди. Улар 6 банддан иборат хартия дастурини ишлаб чиқиб, бу кейинчалик халқ хартияси таркибига киритилган. 1837 йил бошларида жамият ушбу талаблар билан боғлиқ петицияни ташвиқот қилишди; ҳатто чартистларнинг сўл қаноти собқ йўлбошчиси ОКоннорнинг “NorternStar” номли радикал органи ҳам унга катта эътибор қаратган.
1837 йил ушбу органнинг асосий вазифаси қашшоқлар тўғрисидаги қонунга қарши чиқиш эди. Аммо “PoorMann’Guardian” ва “NatsionalReformer” журналисти, чартист Джеймс БронтерО Брайен 1837 йил ишчиларни сайлов ҳуқуқи билан боғлиқ холатини таъкидлади ва тарғиботини давом эттирди. 1838 йил Англия ишчилар тоифаси ва инглиз буржуазиясининг радикал қанотида тарафдорларига эга бўлди. Бир қанча журналларда аҳоли оммасининг иқтисодий манфаатдорлиги номи билан умумий сайлов ҳуқуқи тарғибот қилинди.
Ҳаракат иштирокчилари
1837 – 1838 йиллар чартистлар орасида иккита қанот юзага келди : бирига радикал депутат Эттвуд ва Лондон ишчилар ассоциацияси котиби Уильям Ловетт бошчилик қилган. Буржуазия билан ишчилар синфининг иттифоқчилиги таъкидланиб, парламентда маънавий тизим воситасида кураш олиб бориш истисно қилинган (митинг, петиция, тантанали юришсиз). 2
“Агар икки миллион киши умумий овоз бериш йўли билан масалани ҳал қилишга интилси – деб айтади Эттвуд, - ва бу учун умумий стачка маъқулланади ва ҳукумат намойишга қарши чиқади ?”
Сўл қанотга ОКоннор, ОБрайен, руҳоний Стефенс бошчилик қилиб, зўравонлик йўли билан кураш олиб боришни рад қилишган.
Ўнг қанот нон тўғрисидаги қонунни бекор қилиш тарғиботини қўллади; сўл қанот ундан ойлик иш ҳақининг тушиб кетиши ва буржуазиянинг кучайишини кутиб, буни замонавий шароитда фойдасиз ва ишчилар синфи учун хавфли деб, уни умумий овоз бериш йўли билан сайланган кейинги парламентга қолдиришни маъқуллашган. Доимий армия ва давлат черковини қисқартириш ёки бекор қилишни ҳам илгари сурган. Шулар қаторида унинг фикрича, халқ бунда бой бериши ёки қурбон бўлиши мумкин эди. Ноаниқ кўрсатмалар ва унинг таъсири, шунингдек камбағаллар тўғрисидаги қонуннинг зарари, ижтимоий дастурлар ва буларнинг барчаси битта сиёсий талабга бўйсуниши лозим бўлган.
Ўнг қанотнинг ижтимоий ва иқтисодий дастури бир қадар кенгроқ бўлиб, бу иқтисодий ва молиявий кучсизлик даражасидан гувоҳлик беради. Бу том маънода сиёсий талабларга бўйсунган. Унга нон тўғрисидаги қонунни бекор қилиш ва ноннинг нарҳини тушириш, камбағаллар тўғрисидаги қонунни бекор қилиш, ишчилар уйларини бузиб ташлаш ва фабрика тўғрисидаги қонунларни қайта кўриб чиқиш киритилган. Бундан ташқари, Эттвуд қоғоз валютани тиклашни ва “қиммат пул”, олтин валюта кўплаб камбағаллар учун манбага айланишин таъкидлаган.
Петицияни қўллаш ҳаракати
1838 йил май ойида Глазго катта митинг жойи бўлиб, чартистлар кўрсатмасига қараганда, унда 200.000 киши иштирок этиб, ишчилар кўпчиликни ташкил қилган; митинг қахрамони Эттвуд эди. Сўнгра митинг Манчестер, Бирменгем, Лондон, Ньюкастлен ва бошқа шаҳарларга ҳам ёйилди. Ньюкастл митингида ОКоннорнинг таклиф қилган резолюцияси қабул қилинди: умумий сайлов ҳуқуқини қолдириш.
1839 йил 4 февраль куни Лондонда чартистларнинг биринчи миллий конвенти тўпланиб, чартистларнинг турли ассоциацияларидан 53 та делегат иштирок этган. Конвент, уни таъсис этувчилар режасига кўра аристократик буржуазия парламентига қарши халқ ёки ишчилар парламентини илгари сурилиб, Весминстрда мажлис ўтказилиши керак эди. Чартистларнинг сўл ва ўнг қаноти ўртасида кураш кечиб, жисмоний куч ва ғоявий ҳаракат қилувчилар ҳам бир-бирига қарши курашиб, ғалаба биринчилар томонида қолади.3
Конвентда узил кесил охирги хартия ишлаб чиқилиб, уни парламентга топширишга қарор қилинган. Петиция палата томонидан қабул қилинмаган тақдирда, белгиланган бир кунда омонат кассаларидан маблағни олиш ва ислоҳот тарафдорларига мурожаат қилиш, уларнинг қўлидаги ассигнация ва олтинни алмаштириш, сўнгра қуролланиш ва қурол ёрдамида халқ озодлигини сақлаб қолишга қарор қилинган.
Хартия айни вақтда халқнинг оғир вазиятда бўлиб, азоб – уқубатда қолганлигини кўрсатиш билан бошланган:
Биз солиқлар оғирлигини бекор қиламиз. Бизнинг савдогар ва саноатчиларимиз касод бўлиш арафасида турибди. Бизнинг ишчиларимиз оч холатда. Капитал фойда келтирмайди ва мехнат тақдирланмайди. Ҳунарманднинг уйи буш, судҳурнинг омборхонаси эса тўла. Ишчилар уйида жой йўқ, фабрикалар эса ишчиларсиз турибди. Биз буларнинг ҳақиқий сабабини топишимиз керак .... Мулкларнинг бундай тартибини давом эттириш мумкин эмаслигини жамоалар палатасига тулиқ тушунтиришимиз лозим. Капитал даромадни йўқотмаслиги, ишчи меҳнати эса тақдирланиши керак. Бунга қарши бўлган қонунлар бекор қилинсин. Ишлаб чиқариш фаолияти ва бошқа хусусийликда солиқлар тартибга солинсин. Ушбу дастлабки шароит ва бошқа зарурий қайта ташкил топиш жараёнида халқ манфаати ҳимоя қилиниши керак. Биз буни талаб қиламиз.
1839 йил биринчи ярми давомида ушбу петицияга имзо тўпланди. Тарғибот илгаригидек катта митингларга сабаб бўлиб, парламент тунги митингларни таъқиқлаб, жиноий жазо беришни эълон қилган бўлсада, кечаси машъала ёрдамида тўпланишиб намойишни амалга оширдилар.
1839 йил июль ойида хартия 1.280.000 та имзо билан жамоа палатасига топширилди. 12 июль куни қараб чиқилди ва 235 киши 46 кишига қарши хартия талабларини рад этишларини билдириб овоз беришгач, хартия рад этилди.
Парламентнинг ушбу қароридан кейинги воқеалар
15 июль куни Бирмингемдаги митинг халқ билан полиция ўртасидаги қонли тўқнашув билан якунланди. Полиция ўқ узди, халқ ёмон қуролланган бўлса-да, ҳимояланди; натижада - иккала томондан ҳам кўпчилик ҳалок бўлди, ёнғин келиб чиқди. 30 га яқин ёғоч уй ёниб, қамоққа олиш ва суд қилиш жараёнлари бошланиб кетди.4
1839 йил 4 ноябрь куни 10.000 кишилик оломон баъзилари қўлларига темир ва бошқа қуролларни олиб Ньюпорт турмасига хужум қилди. Бу ерда кўплаб қамоққа олинган чартистлар сақланаиб¸уларни озод қилишга ҳаракат қилдилар. Отишмалар чоғида 10 киши ҳалок бўлган ва 50 та чартист яраланган.
1839 йил охирида 380 та чартист, шулар қаторида уларнинг йўлбошчилари 1 ойдан 2 йил муддатгача озодликдан махрум этишга ҳукм қилинган. Чартистлар ҳаракати ватинча тўҳтади.
Аммо Томас Карлейлнинг “Chartizm” номли китоби чиққан бўлиб, унда чартизмни йўқотиш мумкин эмаслиги, бунга эхтиёж ҳам йўқлиги таъкидлаб ўтилган. Ҳақиқатан ҳам, 1840 йил ёзида маҳаллий чартистларнинг ассоциациялари жонланиб, уларнинг вакиллари Манчестерда сеъзд ўтказишга йиғилдилар. Маҳаллий ассоциация вакиллари томонидан марказий ташкилот (федерация) – ( Natsional CharterAssocitaion) га асос солинган. Ушбу конвентда чартистларнинг муътадил қаноти тантана қилиб, конституцион кучга эга бўлган хартия резолюциясини қабул қилишдилар. Аммо келгуси ойда чартистларнинг миллий ассоциацияси яна сезиларни инқилобий оқимга айланиб, турмадан чиққан кишилар ҳисобига таркибини ошириб боришдилар.
Чартистлар ҳаракатининг ушбу иккинчи босқичида Джеймс ОБрайн етакчилик ролини ўз қўлига олиб, қатор социалистик қарашларни илгари сурди; у иш хусусий, яъни тор доирадаги ислоҳот ҳақида бормаётганлигини, аксинча иқтисодий тизимни қайта ташкил қилиш борасида кетаётганлигини айтиб, консерваторлар билан ҳеч қандай келишувга бормасликни таъкидлайди. Аммо уларнинг душманлари бўлган вигилар ОКоннорнинг таъсиридан тўлиқ ўз мақсадларида фойдаланиб, конверваторларни қўллашга тайёрлана бошладилар.; уларнинг таъсирида чартистлар 1841 йилги парламент сайловларида консерваторларни қўллади ва улар сезиларли натижа билан ғалабага эришдилар.
1842 йилги хартия
1842 йил 6 банддан иборат иккинчи хартия тузилди ва илгаригиси каби тўлиқ хажмга эга бўлиб, унда қўйидагилар билдирилган:
“петиция топширувчилар, биламизки қашшоқлик жиноятни келтириб чиқаради ва унга жиддий қараш талаб этилади. Уларга яхши ёрдам кўрсатилмаяпти, ночор ва касалликка йўлиққан; нохристианлик ҳарактери ва ҳалокат таъсирига эга бўлишига қарамасдан, парламентнинг қашшоқлар тўғрисидаги янги қонунни амалда сақлаб қолганлигини улар билишади ...” 5
Петицияда нафақат солиқларнинг оғирлиги, балки қироллик хонадонига ва черков амалдорларига адолатсиз равишда катта маблағ сарфланаётганлиги ва халқ оммасини халос қилиш ҳақида айтилган; таъқиқланган тунги митинглар ноконституцион деб тан олинган; ахмоқона қонунлар кўпчиликка зарар ўтказмоқда; монополияларнинг ҳукмронлиги, фабрика қонунчилигининг етишмаслиги, фавқулодда оғир мехнат ва ойлик иш ҳакига қарши курашиш, давлат черковларини йўқотиш зарурияти ва Буюк Британия билан Ирландия униясини бекор қилиш ҳақида гапирилган; буларни амалга ошириш учун 6та банд илгари сурилган.
Петиция учун 3.300.000 та имзо тўпланди ( барчаси эмас, катта ёшли эркаклар). 1842 йил 2 май куни бу умум палатага топширилди; 16 киши уни олиб келсада, уларни палата дарвозасидан киритишмади; палатада 287 киши 59 кишига қарши овоз бергач, петиция рад қилинди.
Шундан сўнг, Манчестер ва Ланкаширнинг бошқа жойларида катта стачкалар бошланди; баъзи холатларда машина ва озиқ-овқат расталарини синдириб ташладилар. Ишчилар бўйсунмаслик рамзий белгилари билан чиқишиб, уларнинг таркиби кенгайиб борди. Турли жойларда полиция билан тўқнашув содир бўлиб, кўплаб ишчилар ва чартистлар йўлбошчилари қамоққв олинди.
1842 йил охирида чартистларга қарши янги жараён бошланиб, оғир жазо бериш билан якунланди. Шу билан бирга, айрим камчиликлар туфайли суд иш юритувида ҳукмлар бекор қилиниб, жиноят иши тугатилган; фақат чартист – шоир Томас Купер икки йил турмада ўтирди ( ваҳимани келтириб чиқармаслик учун Роберт Пил вазирлигининг хоҳиши билан атайин кассацион тартибда шикоят қилинган ишлар ташкил қилинган).
Чартистлар ҳаракати яна музлади. Бу сафар бунга 6 йил кетди. 1843-1846 йиллар саноатнинг жанланиши даври бўлиб ўтди. Чартистларнинг йўлбошчилари ОКоннор ва ОБрайнлар ўз журналларида тарғибот ишларини олиб бордилар. Аммо катта муваффақиятларга эришмадилар. Лойиҳа ОКоннер томонидан ишлаб чиқилиб, майда ерларни сотиб олишлик ва уларни ишчиларга бўлиб беришлик учун ўз акционерлик жамиятини тузиб, социализмни кейинчалик қандай кенгайтириш мумкинлигини айтиб ўтган; бу учун чартизм ривожланаётган саноат тизимига қарши протест билан чиқиши керак эди.6 Аммо протест ўз идеали билан тизимни ўзгартирмас эди.
1848 йилги Хартия
1847 йил Англияда янги саноат инқирози бошланди ва яна ишсизлик кучайди. 1848 йил чартизм яна қизғин тус олиб, унга париж инқилоби ҳам туртки бўлган. Лондонда чартистларнинг янги конвенти йиғилиб, унда янги хартия (учинчи) қабул қилинган. Тезда кўплаб имзолар йиғилди (ОКоннорнинг тасдиқлашича 5 миллион бўлган) ва умумпалатага топширилди.
Комиссия ушбу 5 миллионни санаб чиқмаган. Аммо комиссия петиция остида турган икки миллион кишининг имзосини тасдиқлаш учун қиролича Виктория, герцог Веллингтон, апостол Павлаиларга юборди. Бу сафар чартистлар талаби эътиборга олинмади ва чартистлар узил-кесил саҳнага чиқишдилар.
Аммо буни мутлақо натижасиз қолган деб ҳисоблаш мумкин эмас. 1842 йил даромад солиғи киритилгач, 1846 йил нон махсулоти бож тўлови бекор қилинди. Энг асосийси, 1847 йил фабрика тўғрисидаги қонун аёллар ва болалар учун иш кунини 10 соат қилиб белгилади. Бунга қарамасдан, 1850 йил шундай босқич бўлдики, Англияда ишчилар ҳаракати музлади. Чартизм Англия ишчилари хотирасида чуқур из қолдирди; келгуси ўн йилликда тред-юнионлар сони ошди ва ишчилар синфи ўз иқтисодий манфаатлари ва сиёсий ҳуқуқлари учун фаол кураш бошлади (1867 ва 1884).7
Барча катта режалар капиталистик эксплуатациядан чиқишлик учун ишлаб чиқилган. Ишчи-ҳунармандларнинг режалари барбод бўлиб, Оуэн таълимоти яъни, ишлаб чиқаришни касаба уюшмалари ёрдамида эгаллаш қабул қилинди. Фабрика ишчилари 8 соатлик иш куни ва ойлик иш ҳақини ошириш учун курашсада, мағлубиятга учради.
Умумий сайло ҳуқуқи учун курашдан ҳеч бир натижа олмагач, 1832 йилги ислоҳотлардан сўнг ишчилар ўз холатларини язшилаш учун янги кураш йўлларини излашди.
Ишчилар иқтисодий кураш воситаси – касабалар ва стачка – бутун тизимни тартибга солиш учун етарли эмаслик деб эътироф этишганлар. Ушбу воситалар буржуазияга қарши кучсиз бўлиб, қуролланиши ва бошқа воситалари давлат аппаратига тааллуқли бўлган. 1832 йилги ислоҳот илгаригиларига қараганда ёрқинроқ эди. Синфий кураш тажрибасидан сўнг, 30 йиллар бошларида ишчилар ҳаракати яна сиёсий курашнинг биринчи режасига кўтарилди. Ишчилар буржуа тартибларига қарши чиқиб, алоҳида сиёсий куч сифатида ҳаракат қила бошлади.
1837 йил сиёси йинқироз кучайиб, сиёсий кураш кескинлашиб кетди.
Инқироз нафақат ишчилар синфи орасида, балки майда буржуазия орасида ҳам норозиликни кучайтириб, йирик капитал рақобати олдида кучсиз бўлиб қолган эди.
Инқироз барча кескинлиги билан ўн минглаб тўқувчи ишчиларнинг кейинги тақдири масаласини қўйди. Қишлоқларда ҳам аҳвол оғирлашиб борди.
Оммавий ҳаракатлар ўсиб боришидан яна саноат буржуазияси фойдаланди. Савдо эркинлиги учун курашиб, нон махсулотлар тшғрисмидаги қонунни бекор қилди. Ҳаракатга бошчиликни ўз қўлларига олишди. Буржуазиянинг радикал вакиллари сайлов ҳуқуқи кенгайтирилиши ҳақидаги шиорни илгари сурди. Ишчилар ҳаракатидан фойдаланиш учун, 1832 йил ислохот учун кураш жараёнида уларни алдаб, 1836 йил “Лондон ишчилар ассоциацияси” ни тузишдилар. Унга ишчи ҳунармандларнинг баъзи муклкдор вакиллари киритилган. Унга Ловетт бошчилик қилган.
Сўнгра 1837 йил Бирмингемда банкир (бирмингемлик) Аттвуд бошчилигидаги сиёсий иттифоқ ташкил қилинди.8
Қўшимчалар
Do'stlaringiz bilan baham: |