CDMA ишлаш принципи хабарларни оддий узатишда қўлланадиган чacтоталарнинг полосасига қараганда полосаси анча кенгироқ бўлган кенг полосали сигналлардан фойдаланишга асосланган. Бунинг негизида анча аввалги вақтдан бери харбий радиоалоқада шовқинсимон ѐки кенг полосали сигналдан (ШСС, КПС) фойдаланган ҳолда қўлланилувчи модуляция услуби ѐтади (ШСС ѐки КПС: инглиз тили адабиѐтларда spread spectrum атама «кенгайтирилган» ѐки «ѐйилган» спектр маъносини англатади, яъни фойдали ахборот одатдаги тор полосалига нисбатан анча кенгайтирилган частота диапазони бўйича «ѐйилиб» тарқатилади. Бу эса ахборотнинг фойдали битлар кетма-кетлигини анча қисқа бўлган псевдотасодифий кетма-кетликлар импульсларига кўпайтириш усули билан амалга оширилади. Натижада тор полосали модуляциялига нисбатан анча каттарок частотавий дипазонга ва кичик интенсивликга эга бўлган сигнал ҳосил бўлади.
Каналларни код бўйича ажратиш билан кўп станцияли фойдалана олиш CDMA стандартида DSSS (direct-sequence spread spectrum – «кенгайтирилган спектрнинг тўғри кетма-кетлиги») модуляцияси сингари услуб қўлланилади, яъни шовқинсисон сигналларни.
CDMA стандартининг ҲСАТ тизимларини яратишдаги асосий муаммо, бу кичик габаритли, кам қувват сарфловчи ва кўп функцияли КПС «сиқувчи» қурилмаларини ишлаб чиқаришдир. Шу пайтга келиб, бу мауммо турли хил фирмалар томонидан муваффақиятли ечилмоқда, жумладан, Американинг
Qualcomm фирмаси тавсияси билан АҚШда CDMAли ҲСАТ тизими учун IS-
95 стандарти қабул қилинди. Европада RACEнинг турли дастурларида CODIT (code division testted) лойиҳаси ишлаб чиқилди, унинг асосий мақсади
CDMA стандартида учинчи авлод UMTS/FPLMTSдан фойдаланиш имкониятидир.
CDMA стандартининг умумлаштирилган тузилиш схемаси 1-расмда келтирилган. Кўриниб турибдики, келтирилган схеманинг асосий элементлари ҲСАТнинг аналогли ва рақамли стандартларида қўлланиладиган элементларига ўхшашдир. Тафовут фақат сифатни бахоловчи ва кадрни танловчи (SU-Selection Unit) қурилманинг қулланилишидадир. Бундан ташқари, «эстафетали узатишнинг» оҳиста режимини амалга ошириш учун турли контроллерлар (BSC) томонидан
бошқарилувчи BTS лар орасига SU ва BSC (Inter BSC Soft Handoff)CDMA стандартининг умумлаштирилган тузулиш схемаси 2-расмда келтирилган. Кўриниб турибдики, келтирилган схеманинг асосий элементлари ҲСАТнинг аналогли ва рақамли стандартларида қўлланиладиган элементларига ўхшашдир. Тафовут фақат сифатни бахоловчи ва кадрни танловчи (SU-Selection Unit) қурилманинг қулланилишидадир. Бундан ташқари, «эстафетали узатишнинг» оҳиста режимини амалга ошириш учун турли контроллерлар (BSC) томонидан бошқарилувчи BTS лар орасига SU ва BSC (Inter BSC Soft Handoff)