CDMA стандарти -(Code Division Multiple Access) асосида каналларни код бўйича ажратиш билан кўп станцияли фойдалана олиш технологияси ѐтади. CDMA тизимларида ҳар бир овоз оқими ўзининг ягона ноѐб коди билан белгиланади ва бир вақтнинг ўзида бошқа кўплаб кодлаштирилган овозлар оқими билан биргаликда битта каналда узатилади. Қабул қилувчи томон сигнални шовқиндан ажратиш учун айнан шу коддан фойдаланади. Кўплаб овозли оқимлар орасидаги ягона фарқ бу ноѐб коддир. Қоидага асосан каналнинг кенглиги жуда катта бўлиб, хар бир овоз оқими диапазоннинг бутун спектрини эгаллайди. Мазкур тизим кенглиги 1,23 MHz бўлган каналлар тўпламидан фойдаланади. Овоз 8,55 Kbit/s тезликда кодлаштирилади, аммо овоз активлигини ва кодлаштиришнинг турли тезликларини аниқлаш жараѐни маьлумотлар оқимини 1200 bit/s гача камайтириши мумкин.
CDMA тизимларида сигнал қувватининг ўлчами экстремал паст бўлишига қарамасдан жуда мустаҳкам ва химояланган барқарор боғланишлар ўрнатилади. Назарий жихатдан сигнал ўлчами шовқин даражасига қараганда кучсиз бўлиши мумкин. Кенгайтирилган спектрли сигналлардан фойдаланишга асосланган кодли фойдалана олиш технологияда одатда, ўзаро «яхши» корреляцияланиш хоссаларига эга бўлган кодли псевдотасодифий кетма-кетлик (ПТК) лар негизида ташкил этилган фазавий манипуляцияланган сигналлар қўлланилади. Турли ПТК лардан фойдалана олиш CDMA тизими абонентларига частоталарнинг умумий полосасида ишлаш ва ҳар қандай каналдан фойдаланиш имконини беради.
CDMA стандарт технологиясининг асосий устунликларига: сигнални ўрамга айлантириш жараѐнида оддий шовқинга трансформацияланадиган тор полосали халақитларга нисбатан юқори халақитга чидамлилик, радиотўлқинларнинг кўп нурли тарқалишига эга каналларида юқори спектрал эффективлик, абонент бир зонадан бошқасига кўчиб ўтганда каналларни оҳиста алмашиб улаш (hand over- хэндовер) киради. Тармоқдаги барча таянч станциялар битта частотада ишлайди, шунинг учун частотавий режалаштириш зарурияти йўқ. Абонент станциялари (мобил станциялар) қувватларининг сочилишига бўлган юқори сезгирлик ва таянч станцияларни синхронлаш зарурияти (IS-95 стандарти) мазкур техногияни жорий этишдаги асосий қийинчилиқлардир. Таянч станцияларни синхронлашда GPS (Global position system – Ернинг сунъий йўлдошлари ѐрдамида географик жойланишни глобал аниқлаш тизим) дан фойдаланилади. Умумий фойдаланувчи абонентларни код бўйича ажратувчи CDMA сотали ҳаракатдаги радиоалоқа тизим биринчи бўлиб Qualcomm (АҚШ) фирмаси томонидан ишлаб чиқарилди ва MOTOROLA фирмаси томонидан муваффақиятли ривожланмоқда.