Мавзу бухгалтерия ҳисоби фанининг мукаддимаси



Download 1,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/85
Sana28.04.2022
Hajmi1,45 Mb.
#586959
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85
Bog'liq
ЫЫЫЫЫЫЫЫЫЫ

6.1.
 
Хужжатлаштириш, унинг моҳияти ва ахамияти. 
Хўжалик фаолиятида содир булаётган операцияларни кузатиш, урганиш ва кайд килиш натижасида 
корхона фаолиятидага кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар кайд қилинади. Бухгалтерия хисобида курсаткичлар 
ва бошқа маълумотларни бундай кайд килишга бошланғич хисоб деб айтилади. 
Корхоналарда хужжатларни расмийлаштириш тартиби ва хужжат айланишини юритиш Молия вазирлиги 
томонидан тасдикланган (АВ 14.01.2004й №1297) «Бухгалтерия хисобида хужжатлар ва хужжатларнинг 
айланиши тўғрисидаги» Низом билан тартибга солинади. 
Бухгалтерия хисобида хужжат (лат. document - исбот) деб хукукий асосга эга бўлган маълум реквизитли 
иш когозига айтилади. Бухгалтерия хисобида хужжатлаштириш деб эса, хўжалик операцияларини хужжат 
ёрдамида расмийлаштириш усулига айтилади. 
Шундай килиб, маълумотларни кайд килиш ва уларни хужжатларга утказиш бошлангич хисоб дейилади.
Бошлангич хисоб кулда ёки автоматлашган усулда амалга оширилиши мумкин. 
Операциялар амалга оширилганлигини кайд этувчи бошлангич хисоб хужжатлари ва уларни утказишга 
доир фармойишлар хўжалик операцияларининг бухгалтерия хисоби учун асос бўлади. Хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан савдо ва сервис сохасида олинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) хаки банк корпоратив 
пластик карталаридан фойдаланган холда тўланганида тўлов терминалларининг чеклари хам бошлангич хисоб 
хужжатлари деб тан олинади. 
Бошлангич хисоб хужжатлари хўжалик операциялари амалга оширилаётган пайтда ёки операциялар амалга 
ошириб булинганидан кейин тузилади. 
Ҳисобот даврига тегишли болган хўжалик оиерациялари, агар улар амалга оширилганлигинн тасдикловчи 
хужжатлар олинмаган булса, тегишли бошлангич хужжат расмийлаштирилиб, бухгалтерия хисобида акс 
эттирилади. 
Бошлангич хисоб хужжатларининг мажбурий рекзизитлари қуйидагилардир: 
бухгалтерия хисоби субъектининг номи;
хужжатнинг номи ва раками, у тузилган сана ва жой; 
хўжалик операциясининг номи, мазмуни ва улчов бирликлари курсатилган микдор улчови (натура ва пулда 
ифодаланган холда); 
хўжалик операциясини бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация килиш учун зарур бўлган фамилияси 
хамда исми ва отаси исмининг бош харфлари ёхуд бошқа реквизитлари курсатилган холда лавозимлари номи ва 
имзолари.
Бошлангич хисоб хужжатларини тузган хамда имзолаган шахслар уларнинг уз вактида, тўғри ва ишончли 
тузилиши, шунингдек бухгалтерия хисобида акс эттириш учун белгиланган муддатларда топширилишига 
жавобгардир. 
Бошлангич хисоб хужжатлари электрон хужжат тарзида тузилиши ва такдим этилиши мумкин. 
Бошлангич хисоб хужжатларига хўжалик операцияси иштирокчилари томонидан тасдикланмаган 
тузатишлар киритилишига йул куйилмайди. Банк ва касса-пул хужжатларида тузатишлар хамда учириб 
ёзишларга йул куйилмайди. 
Кўлда тузилган бошлангич хужжатларда йул куйилган хатолар қуйидаги тартибда тугриланади. Нотугри 
матн ёки сумма устидан чизилади, унинг тепасига ёки ёнига тугри матн ёки сумма ёзилади, ёнига «ишон 
тугриланган» деган ёзув ёзилади, хужжатга аввал имзо чеккан шахслар яна имзо куйиб тугрилашни 
тасдиклашади ва сана куйилади. 
Банк ва касса-пул хужжатларида тузатишлар ва учириб ёзишларга йул куйилмайди. 
Бухгалтерия хисобида хужжатлаштириш натижасида режа-топширикларнинг бажарилишини, хўжалик 
маблағларинииг харакатини ва мулкнинг бутлиги таьминланади. Шу билан биргаликда давлат ва жамоа назорат 
вакилларига хам хўжалик операцияларининг қонунийлигини исботлаш имконини беради. 
Бухгалтерия хисобига келиб тушган хужжатлар мохияти, шакли, хисоб-китобларнинг арифметик 
тугрилиги, таксировкаси бўйича аникланади, 
Моҳияти бўйича
текширув хўжалик операциялари, расмийлаштирилган хужжатлар амалдаги 
қонунчиликка, 
коидага, 
меьёрларга, 
сметаларга 
мос 
келиши 
урганилади.


Хужжатларни шакли бўйича текширувида
хужжатлардаги барча реквизитлар, имзолар, матн ва 
рақамларнинг аниклиги текширилади. 
Арифметик текширув
хисоб-китобларнинг тўғрилиги, суммаларнинг жамини хисоблашга 
айтилади. 
Таксировка
бу хужжатларда расмийлаштирилган хўжалик операциясини пулда бахолашга 
айтилади. 
Хужжатларга кайта ишлов бериш бухгалтерия проводкаси бериш билан якунланадн. Проводка 
бевосита хужжатларнинг узида берилади. 
Қайта ишлов бериш тулик тугатилганда барча хужжатлар тикилади ва жорий архивга топширилади 
ва уларнинг бутлиги таъминланадн. 
Бошлангич хужжатлар, бухгалтерия ҳисоботи корхона белгиланган тартибда ва муддатларда 
сакланади. Уларни саклаш ва архивга бериш тартиби Узбекистон Республикаси «Бухгалтерия хисоби» 
тўғрисидаги қонуни ва архив ишлари бўйича амалдаги қонунчилик билан тартибга солинади. 
Бухгалтерия хисоби хўжалик операцияларини узлуксиз кайд килишга асосланган бўлиб, бу 
маълумотлар хужжатларда кайд килинади. 
Бухгалтерия хисоби регистрлари иккиёклама ёзув усулига мувофик юритиладиган журналлар, 
кайдномалар, китоблар ва тасдикланган бланкалардан (шакллардан) иборатдир. 
Бухгалтерия хисоби регистрлари техника воситаларидан, ахборот тизимларидан ва ахборот 
технологияларидан фойдалаиилган холда электрон хужжат тарзида яратилиши, ишлов берилиши ва 
сакланиши мумкин. 
Бухгалтерия 
хисоби 
регистрларида 
бошлангич 
хисоб 
хужжатларидаги 
маълумотлар 
тизимлаштирилиши ва тупланиши керак. 
Бухгалтерия хисоби регистрининг мажбурий реквизитлари қуйидагилардан иборат: 
регистрнинг номи; 
бухгалтерия хисоби субъектининг номи; 
регистрни юритиш бошланган хамда тугалланган сана ва (ёки) регистр тузилган давр; 
хўжалик операцияларининг хронологик ва (ёки) тизимли гурухланиши; 
хўжалик операцияларининг улчов бирлиги курсатилган холда пулдаги улчов микдори; 
регистрни юритиш учун масьул бўлган шахсларнииг лавозимлари, фамилиялари хамда исми ва 
отаси исмининг бош харфлари курсатилган холдаги имзолари ёки ушбу шахсларни идентификация килиш 
учун зарур бўлган бошқа реквизитлар. 
Бухгалтерия хисоби регистрларига тасдикланмаган тузатишлар киритилишига йул куйилмайди. 
Бошлангич хужжатлардаги реквизитларни ёзишда оддий каламдан фойдаланиш катъиян ман 
этилади. Бошлангич хужжатларнинг буш сатрлари албатта чизиб куйилган булиши керак. 
Пул, товар-моддий ва бошқа бойликларни кабул килиш ва бериш учун асос бўлиб хизмат килади 
ган хужжатлар, корхона, муассаса ва ташкилотнинг кредит ва хисоб-китоб мажбуриятлари, шунингдек 
бухгалтерия ҳисоботлари ва баланслари рахбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан 
имзоланади. 
Рахбар имзолаш хукукига эга бўлган шахсларнииг иккита руйхатини тасдиклайди. Биринчи 
руйхатга - рахбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахслар, иккинчисига - бухгалтерия хисоби ва 
молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахслар киради. 
Хужжатларда имзолаш хукукига эга бўлган шахсларнииг имзоси бўлмаган хужжатлар хакикий 
хисобланмайди. 
Хўжалик операцияларини узида акс эттирилган хужжатларни расмийлаштиришидан архивга 
топширилишга кадар босиб утиши зарур бўлган боскичлар йигиндисига хужжатларнинг айланиши 
дейилади. 
Бу хужжатлар қуйидаги аломатлари бўйича гурухлаштирилади: 
1.
тайинланишига караб; 
2.
тузилиш-тартибига караб; 
3.
операцияларнн кайд килиш усулига караб. 
Хужжатлар тайинланишига караб қуйидагиларга булинади: 
1.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish