Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#45942
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46
Bog'liq
buxgalteriya hisobi nazariyasi

2.Тартибга солувчи счётлар. Маълумки, асосий счётларда хўжалик 
маблағлари, уларнинг ташкил топиш манбалари ва ҳисоб-китоб манбалари 
акс эттирилиб, улар тегишли хусусиятларига караб гурухлаштирилади. Бу 
счётларда акс эттирилган маблағлар ва уларнинг ташкил топиш манбаларига 
тегишли маълумотларни баъзи бир кушимча маълумотлар ёрдамида аниқлаш 
зарурати тугилиб колади. Масалан, асосий воситалар кабул қилингандан 
бошлаб то фойдаланишга яроксиз деб топилиб, ҳисобдан чиқарилгунга кадар 
«Асосий воситалар» деб аталган асосий актив счётда бошлангич қийматда 
ҳисобга олиниб борилади. Асосий воситалар фойдаланиш жараёнида 
эскиради ва уларнинг бу эскирган кисми ишлаб чиқарилган маҳсулот 
таннархига амортизация ажратмаси сифатида кушилади. Хўжалик 
фаолиятига рахбарлик қилиш ва уни бошқариш учун «Асосий воситалар» 
счёти маълумотларни асосий воситаларнинг эскириши тўғрисидаги кушимча 
маълумотлар билан тулдириш керак булади. Бундай маълумотлар билан 


бухгалтерия ҳисоби таъминлайди. Бухгалтерия ҳисоби бу вазфиани тартибга 
солувчи деб номланган бир гурух счётлар ёрдамида амалга оширилади. 
Тартибга солувчи счётлар бошқа бухгалтерия счётларида акс эттирилган 
кўрсаткичларни тартибга солиш учун хизмат қилади. Бу счётлар гурухидан 
фойдаланиш ҳисобда тула ва аниқ маълумотлар олиш заруратидан келиб 
чиккан бўлиб, ҳисоб объектларини бухгалтерия счётларида икки бахода акс 
эттириш имкониятини яратиб беради. Тартибга солувчи счётлар икки 
гурухга: контрар счётлар ва тулдирувчи счётларга бўлинади. 
Контрар счётлар балансида тартибга солинувчи счётларнинг карама-
карши томонида кўрсатилади. Тартибга солувчи счётларнинг тўзилиши ва 
вазифасига караб контрар счётлар хам икки гурухга контрактив счётлар ва 
контр пассив счётларга бўлинади. Контрактив счётлар балансининг пассив 
кисмида алохида моддалар сифатида кўрсатилиб, унинг актив кисмида акс 
эттирилган хўжалик маблағларининг суммасини тартибга солади. 
Контрактив счётларга «Асосий воситаларнинг эскириши», «Номоддий 
активларнинг эскириши» ва «Кам бахоли ва тез ишдан чикадиган 
буюмларнинг эскириши» счётлари киради. «Асосий воситаларнинг 
эскириши» счёти асосий воситалар дастлабки қийматларининг канча кисми 
амартизация ажратмаси сифатида харажатларга кушилган ёки агарда 
кушилмаган булса хам, ишлаб чиқариш фаолиятининг турига ва амортизация 
ҳисоблаш тартибига караб, асосий восита ўз қийматларининг канчасини 
йўқотганлиги тўғрисидаги маълумот билан таъминлайди. Асосий воситалар 
баланснинг актив кисмида кўрсатилса, асосий воситаларнинг эскириши 
баланснинг пассив кисмида акс эттирилади. 
Контрпассив счётлар балансининг актив кисмида алохида моддалар 
сифатида кўрсатилиб, баланснинг пассивида акс эттирилган маълум 
счётларнинг колдикларини тартибга солади. Контрпассив счётларга мисол 
қилиб «Фойдани ишлатиш» счётини олиш мумкин. 
Бу счётда ҳисобот йили давомида олинган фойда ҳисобидан қилинган 
ажратма ва туловлар акс эттирилади. Шунинг натижасида ҳисобот даврида 
олинган ҳисобот суммаси ҳисобот йили тугагунча ойма-ой усиб бораетган 
хакикий суммада кўрсатилиб борилади ва бу фойда ҳисобидан қилинган хар 
хил ажратма ва бадаллар суммасини аниқлаш учун имконият яратиб беради. 
Фойда ҳисобидан четга жалб қилинган маблағлар баланснинг активида шу 
номдаги моддадад кўрсатилиб, унинг пассив кисмида акс эттирилган 
«Ҳисобот йилининг фойдаси» деган модданинг суммасига карши туради.
Тулдирувчи счётлар. Бу счётлар маълум хўжалик операциялари алохида-
алохида ҳисобга олиб, кейинчалик асосий счётлардаги маълумотларга 
кушиш учун хизмат қилади. Тартибга солиниши керак бўлган счётлардаги 
маълумотлар баланснинг кайси кисмида кўрсатилса, тулдирувчи счётларнинг 
маълумотлари хам баланснинг ана шу кисмида акс эттирилади. Бухгалтерия 
ҳисобининг счётлар руйхатида махсус тулдирувчи «Материаллар киматидаги 
фарк» счёти берилган, ишлаб чиқарилган тайер маҳсулотнинг хакикий 
таннархи билан меъерий ёки режалаштирилган таннархи уртасидаги фарк 
«Чиқарилган маҳсулот (иш, хизмат)» счёти ёрдамида олиниши мумкин.



Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish