Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Синтетик ва аналитик ҳисоб хақда тушунча



Download 0,98 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/46
Sana21.02.2022
Hajmi0,98 Mb.
#45942
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
Bog'liq
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Синтетик ва аналитик ҳисоб хақда тушунча.  Хўжалик маб-лаглари 
ва улар манбаларининг харакатини ҳисобга оладган хўжалик операциялари 
хақда умумлашган маълумотларни факат пул кўрсаткичида ҳисобга оладиган 
счётлар синтетик (биринчи тартибли) счётлар дейилади. Хўжалик 
маблағлари ва улар манбаларини ҳисобга оладиган хўжалик операциялари 


хақда тула тавсифнома берадиган ва уларни аниқлаштирадиган пул, натура 
ва меҳнат ўлчови кўрсаткичларида ҳисобга оладиган счётлар эса аналитик 
счётлар деб аталади. 
Корхоналарнинг хўжалик маблағлари ва уларнингташкил топиш 
манбалари 
хамда 
харакати 
тўғрисидаги 
хўжалик 
жараёнларни 
умумлаштирувчи кўрсаткичларни синтетик счётлар ёрдамида ҳисобга олиб 
боришга синтетик ҳисоб деб аталади. 
Корхоналарнинг хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш м 
анбалари хамда хўжалик жараёнларининг тафсилоти билан аниқловчи 
кўрсаткичларда аналитик счётлар ёрдамида акс эттириш аналитик ҳисоб деб 
юритилади. 
Айланма ведомостлар ва уларнинг аҳамияти. Бухгалтерия ҳисобининг 
жорий маълумотларини умумлаштириш учун айланма ведомост хизмат 
қилади. Айланма ведомостлар деб бухгалтерия ҳисоби счётлари ёрдамида 
жорий даврда ҳисобга олинган маълумотларни маълум бир вақтга 
умумлаштириб кўрсатадиган жадвалга айтилади. 
Айланма ведомостлар икки хил булади: 
1. синтетик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар; 
2. аналитик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар. 
Синтетик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар деб хўжалик 
маблағлари ва уларнинг манбаларини ўзагриш ахволини билиш, маълум 
санага бухгалтерия баланси тўзиш учун зарур маълумотларни олишга 
мулжалланган айланмалар йигиндиси ва хар бир счётлар буйича колдиклар 
пул кўрсаткичида аниқланилган махсус жадвалга айтилади. 
Аналитик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостлар деб маълум бир 
синтетик счёт буйича хўжалик маблағлари ва уларнинг манбаларини ўзгариш 
ахволини билиш, шу маълумотларни натура ва пул кўрсат-кичларида 
ифодалайдиган махсус жадвалга айтилади.Синтетик счётлар буйича айланма 
ведомостга ҳисобот даври бошига колдик утган даврдаги синтетик счётлар 
буйича айланма ведомостнинг охирги колдигидан туп-па-тўғри кучириб 
олинади. Ҳисобот даври давомида бўлган оборотлар суммаси аналитик 
счётлар ёки субсчётлар буйича тўзилган айланма ве-домостга ведомостнинг 
жами олиб кучирилади. Ҳисобот ойи охирига колган колдик: актив счётлар 
буйича ойнинг бошидаги колдикка дебет буйича оборот суммасини кушиб 
кредит буйича оборот суммасини айириб ташлаб топилади; пассив счётлар 
буйича ойнинг бошидаги колдикка кредит буйича оборот суммасини кушиб 
дебет буйича оборот суммасини чиқариб ташлаш йули билан топилади. 
Юкорида келтирилган айланма ведомостдаги учта жуфт умумий 
суммаларнинг тенглигини куйидагича тушунтириш мумкин. Биринчи 
тенглик (3- ва 4- устунлар) ойнинг бошидаги баланснинг актив ва пассив 
кисмларидаги умумий сумманинг тенглигидан хамда хўжалик маблағлари ва 
хўжалик жараёни умумий суммасининг уларнинг ташкил топиш манбаларига 
тенг булишидан келиб чикади. Иккинчи жуфт суммалари-нинг тенглиги (5- 
ва 6-устунлар) хўжалик операцияларини бухгалтерия ҳисоби счётларида 


икки ёқлама езиш усулига асосан акс эттирилиши натижасида келиб чикади. 
Учинчи тенглик (7- ва 8-устунлар) эса биринчи ва иккинчи тенгликларнинг 
натижасидан иборатдир. Шу билан бирга, бу икки сонннинг тенг келиши 
ҳисобот даври охирида колган хўжалик маблағлари ва хўжалик жараёни 
суммалари уларни ташкил топиш манбаларининг суммасига тенг булишига 
асослангандир. 
Синтетик ҳисоб счётлари буйича айланма ведомостларнинг охирги икки 
(7- ва 8-) устуни маълумотларига асосланиб бухгалтерия баланси тўзилади. 
Чунки айланма ведомостнинг бу устунларидаги маълумотлар синтетик 
счётлардаги ҳисобот даврининг охирида колган колдикни акс эттиради.

Download 0,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish