Мавзу: “Бошқарув қарорларини тайёрлашни оптималлаштириш


Бошқарув қарорларини оптималлаштириш усуллари



Download 65,31 Kb.
bet5/5
Sana25.02.2022
Hajmi65,31 Kb.
#289564
1   2   3   4   5
Bog'liq
бошкарув карорлари

3.Бошқарув қарорларини оптималлаштириш усуллари

Ташкилотларнинг мураккаблиги, келажакка назар солишнинг зарурийлиги, ташқи муҳитни ўзгарувчанлиги, амалда тажрибалар ўтказишнинг иложи йўқлиги менежерлардан илмий бошқариш усулларини билишликни, иқтисодий - математик моделлардан фойдаланишларини тақозо этади.


Илмий бошқариш усули раҳбарлардан қарор қабул қилиш ва умуман бошқариш жараёнига илмий ёндошишни талаб этади. Бошқаришга ижодий ёндошиш бошқариш назариясининг асосий тушунчалари ва усулларидан самарали фойдаланиш имкониятини беради (6-расм).

Омиллар тўғрисида информация




Кузатиш-информацияни йиғиш ва уни таҳлил қилиш





Гипотезаларни шакллантириш, кузатишлар асосида муаммони таркибий қисмлари орасидаги муносабатларни ўрганиш

нотўғри

Гипотезани текшириш ва уни тўғрилигини аниқлаш

тўғри

қарор ёки моделни амалга ошириш

2-расм. Бошқаришнинг илмий услуби.
Илмий бошқариш усули қуйидагиларни назарда тутади:
1. Ташкилотни ички ва ташқи муҳитини кузатиш асосида зарурий информацияни йиғиш ва тахлил қилиш.
2. Кузатувлар асосида муаммони аниқлаш ҳамда улар орасидаги боғланишларни ўрганиш. Бошқариш назариясида буни гипотезани шакллантириш дейилади.
3. Ўрнатилган боғланишларни (муаммони структураси ёки моделини) текшириш (гипотезфни текшириш). Агар, структура ёки модел нотўғри чиқса қўшимча информация йиғилади ва унга аниқлик киритилади.
4. Агар структуранинг тўғрилиги исботланса, уни амалга оширилади (қарор кўринишида).
қарорнинг энг яхши турини танлаб олиш ва уни оптималлаштириш учун қабул режалаштириш усули, операциялар бўйича изланишлар олиб бориш усули, тизимли тахлил, тармоқли бошқариш ва режалаштириш усули, эвристик ва алгоритмлик усуллар ишлатилади. Бу усулларни қисқача мазмунини кўриб чиқсак:
1. Мақбул режалаштириш усулини ҳар хил шаклларининг катта қисмини чизиқли дастурлаш масалалари ташкил этади. Чизиқли дастурлашни бошқарувда ишлатилиш турлари қуйидагилар хисобланади.
1) Ишлаб чиқаришни йириклаштирилган режалаштириш.
2) Маҳсулот ассортиментини режалаштириш.
3) Технологик жараёнларни бошқаришда чиқиндиларни энг кам миқдорга келтириш.
4) Янги ташкилотни мақбул жойлашадиган майдонини аниқлаш.
2. Операцияларни тадқиқ қилиш усуллари. Улар ёрдамида сон тахлили жараёнини амалга ошириш мумкин. Бунга оммавий хизмат кўрсатиш назариясини, математик статистикани, эҳтимоллар назариясини киритиш мумкин. Уларнинг барчаси қарорни турли вариантларини тузишни ва самаралирогини танлаб олишни кўзда тутади. Омавий хизмат кўрсатиш назарияси ёрдамида ишлаб чиқаришда меҳнат унумдорлигини ошириш ва ҳаражатларни камай тириш йўлларини хизмат кўрсатиш жараёнини яхши ташкил қилиш хисобига излаб топиш мумкин.
3. Тизимли тахлил - раҳбарга қарор қабул қилиш жараёнида энг самарали ёрдам кўрсатиш воситаси хисобланади. Умумий кўринишда тизимли тахлилни бошқарув сохасидаги йирик муаммолар мажмуасини ечиш услубияти деб тавсифлаш мумкин.
4. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш ишлаб чиқаришни бошқаришда самарали илмий усулдир. Тармоқли режалаштириш ва бошқариш тармоқли моделларни тузишга асосланган. Улар жараённи барча ишларни бажариш вақти бўйича аниқ боғлашга, ҳар қандай вақтда топшириқни бажаришга таъсир этувчи муҳимроқ ишларни излаб топишга, амалдаги меҳнат, материал ресурсларини тўғри тақсимлашга ва жараённинг боришини назорат қилишга имкон беради.
5. Эвристик усуллар - қарор қабул қилишнинг бу усулига кирувчи ахборот етарли даражада тўла ва аниқ эмаслиги ҳамда номаълум эҳтимолли натижа тўла ва аниқ бўлган эҳтимолли вазиятларда ишлатилади.
6. Алгоритмик усуллар- бу қарор қабул қилиш усули аввалдан тузилган алгоритм асосида, маълум вазиятларда ишлатилади.
қарорларни самарадорлигини оширишни таъминлаш учун қабул қилишдаги таваккалчилик шарт-шароитларини мукаммал тахлил қилмоқлик зарурдир. қарор қабул қилишдаги таваккалчилик деб нотўғри қарорни қабул қилиш хавфи тушунилади. Келажак ноаниқлик билан белгиланганлиги туфайли барча қарорлар таваккалчилик билан боғлангандир.
Хатоларнинг тури бўйича таваккалчилик рентабеллиликда, даромадда, ҳаражатларда, айланмада ёки тез сотилишда бўлиши мумкин.
Таваккалчиликда изланишлар зарар ва унинг хажмини бир бири билан таққослаш асосида амалга оширилади. Таваккалчилик тахлили уни англашдан иборат.
Ташкилотларнинг мураккаблиги, ташқи муҳитнинг ўзгарувчанлиги, амалда тажрибалар ўтказиш имкониятининг йўқлиги, келажакка назар солишнинг зарурияти раҳбарларни математик ёки информацион – мантиқий моделларга мурожаат қилишга мажбур этади.
Моделлаштириш жараёни асосан қуйидаги босқичлардан иборат:
1. Масаланинг қуйилиши.
2. Информация билан боғлиқ чегараларни аниқлаш.
3. Моделнинг тўғрилигини текшириш.
4. Натижаларни амалда қўллаш.
5. Моделга амалий натижалар асосида зарурий ўзгартиришлар киритиш орқали уни такомиллаштириш.
Нотўғри тушунчалар ва нуқтаи-назарлар, информация олиш билан боғлиқ чегаралар, моделнинг натижаларидан нотўғри фойдаланиш, моделлаш тириш билан боғлиқ ҳаражатлар моделлаштириш муаммоларини келтириб чиқаради.
Турли ташкилотларни бошқариш бўйича қарорлар қабул қилишда кўп холларда моделларнинг қуйидаги турлари қўлланилади:
1. Чизиқли режалаштириш моделлари.
2. Динамик режалаштириш моделлари.
3. Статистик моделлар.
4. Ўйинлар назарияси моделлари.
5. Имитацион моделлар ва х.к.

Бошқарув қарорларини етарли даражада асосланган ва оператив тайёрлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш – бошқарув фаолияти самарадорлигини белгиловчи муҳим омилдир.




Фойдаланилган адабиётлар .

1. И.А. Каримов. «Бош мақсадимиз-кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш», «Халқ сўзи», 2013 йил 19 январ


2. И.Герчикова «Менеджмент». Учебник-2 изд, перераб. и доп. М.
Банки и Биржи, Юнити 1996г..
3. Зайнутдинов Ш.Менежмент асослари, Т.: Молия,2004й
4.М.Шарифхўжаев, Ё.Абдуллаев, Менежмент, Т.: Молия,2004й
5. М.Мескон. М.Альберт, Ф.Хедоури. «Основы менеджмента» М.: -1992

Интернет адреслари:


- www.ъамкор.уз


- www.тсуе.уз
- www.зиёнет.уз
- www.еду.уз
- www.www.уз
Download 65,31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish