7. Ушбу объектга нисбатан - ташқи ва ички қарорлар. Ташқи қарорлар - юқори идоралар томонидан қабул қилинадиган қарорлар бўлса, ички қарорлар бошқариш объектининг бевосита фаолияти давомида қабул қилинади.
8. Мазмун ва пайдо бўлишига қараб - андозали ва ноандозали қарорлар. Андоза бу қарор қабул қилиниши процедураси ва унинг таркиби ишлаб чиқилган қарорлардир.
9. Таъсир сохаси бўйича - умумий ва шахсий .
Умумий қарорлар-барча жамоага таъсир кўрсатади. Шахсий қарорлар-битта гуруҳда, битта участкада, битта бригадада ишлатилади.
Мажмуавий қарорлар - бу жамоа тавсифига эга қарорлардир.
2.Бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш босқичлари.
Бизга маълумки, қарор муаммони самарали ҳал қилишга қаратилган бўлади. Бунинг учун аввало:
1. Муаммога диагноз қуйилади.
2. қарорнинг чегаралари ва меъзони аниқланади.
3. Имкониятлар аниқланади.
4. Имкониятлар солиштирилади ва баҳоланади.
5. Имкониятлардан бири танланади.
Кенгроқ маънода бошқариш қарорларини қабул қилиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига қамраб олади:
1. Информация йиғиш. Зарурий маълумотларни йиғиш орқали муаммога, масалага, қарор қабул қилиш муҳитига аниқлик киритилади.
2. Информацияни кераксиз маълумотлардан тозалаш.
Нозарур информация қарор қабул қилувчиларни асосий йўналишдан чалғитади.
3. қарорни турли лойиҳаларини ишлаб чиқиш. Шаклланган муаммога (масалан, чекланган ресурсларни тақсимлаш)га нисбатан турли нуқтаи-назарларнинг мавжудлиги қарорнинг турли лойиҳаларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
4. Лойиҳаларни солиштирма тахлил қилиш. Турли нуқтаи-назарларни умумий махражга келтириш учун лойиҳалар солиштирилади. Амалда бундай жараён мажлислар, йиғилишлар кўринишида рўй беради.
5. Ҳал қилувчи танлов - лойиҳалардан бирини танлаш жараёни. Бу босқич қарор қабул қилиш жараёнида муҳим хисобланиб, унда раҳбар ҳал қилувчи ўрин эгаллайди.
6. қарорни жойларга етказиш. қарорни унинг таъсир доираси (чегаралари) асосида жойларга етказиш ва унинг ижрочиларида маъсулиятни шакллантириш раҳбарларнинг бошқариш санъатини қай даражада эгаллаганликларига боғлиқ.
7. қарорни бажарилишини назорат қилиш. қарорни жойларга етказиш билан қарор қабул қилиш жараёни тугалланган хисобланмайди. Ушбу жараён муаммо ҳал бўлганда ёки масала ечилгандагина тугалланади. Назорат қилиш эришилган натижаларни стандартлар (қарордаги кўрсаткичлар) билан солиш тиришни, баҳолашни назарда тутади.
қарорлар муҳокама ёки раҳбар интуицияси асосида қабул қилиниши мумкин. қарорларнинг самарадорлигига раҳбарларнинг ҳарактерлари, масалаларга ёндошишлари, муҳитга аниқлик киритувчи информациянинг миқдори ва сифати бевосита таъсир кўрсатадилар.
масала ёки муаммога тегишли информацияни йиғиш
|
|
информация-ни кераксиз маълумотлардан тозалаш
|
|
қарорни турли лойиҳаларини ишлаб чиқиш
|
|
лойиҳаларни
муҳокама
қилиш
|
|
Ҳал қилувчи
Танлов
|
|
қарорни жойларга етказиш
|
|
Бажарилиши-ни назорат қилиш
|
|
натижа
қониқарли
|
|
Йўқ
ҳа
Ушбу масала ёки муаммо бўйича қарор қабул қилиш жараёни якунланди
|
1-расм. Бошқариш қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш технологияси.
қарорни бажарувчиларга маълум қилишгандан кейин уни бажарилишини назорат қилиш ва текшириб бориш керак.
Назоратни ташкил қилишда топшириқни бажарувчилар орасида масалаларни аниқ ифодалаш ва тақсимлаш зарур. Назоратни самарадорлиги бажарувчиларга асосланган ва аниқ топшириқ бериш хисобига эришилади. Бажаришни назоратини ташкил этишда энг муҳим шарт қарорни бажарилишига холисона баҳо беришдир. Кўплаб корхона ва ташкилотлар қарорни, буйруқ ва фармойишни бажарилишини назоратини картотекалар ёрдамида ҳамда ЭҲМ ёрдамида амалга оширадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |