Мавзу: болаларда диқҚатсизлик ва гиперактивлик диагностикаси ва психокоррекцияси



Download 1,74 Mb.
bet8/18
Sana20.03.2022
Hajmi1,74 Mb.
#501953
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
diqqatsizlik va giperaktivlik psixokorreksiyasi

Постнатал омилларга қуйидагилар киритилади:
- Интранатал ёки постнатал аноксия/аcфикcия/гипоксия.
- Марказий нерв системасининг морфометрик хусусиятлари (мияча, базал ганглилар ва бошқа тўзилмалар).
- Сунъий овқатлантириш, элементар етишмовчиликлар (витаминлар, минерал моддалар, бошқа нутриентлар).
- Қалқонсимон без функциясининг бўзилишлари.
- Токсик омиллар.
Психологик ва ижтимоий-психологик омиллар:
- Ота-оналар ўртасидаги эмоционал мураккабликлар.
- Оиладаги катта ва кичик авлод орасидаги келишмовчиликлар.
- Оиладаги моддий шароитларнинг оғирлиги.
- Шахслараро муносабатлардаги номутаносибликлар.
- Тенгқурлари гуруҳига қабўл қилинмаслик ҳолатлари.
- Мактаб дастурини ўзлаштира олмаслик.
- Психик депривация.
- Болалардаги имитацион хулқ-атвор.



Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик борасида олиб борилган лонгитюд тадқиқотлар бу патологиянинг юзага келишида атроф-муҳит таъсири, ота-оналар ва болалар муносабатлари фақатгина 10-15фоиз ни ташкил этишини эътироф этадилар. Бу фоизнинг кичиклиги шахслараро муносабатлар контекстини ташлаб қўйишга асос бўла олмайди. Юқорида таъкидлаганимиздек, ота-она ва бола муносабатлари диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг кечишида ҳамда даволаш ва коррекциялаш жараёнида муҳим роль ўйнайди.


Диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик синдромининг шаклланишида ижтимоий-психологик омиллар, яъни оилавий муносабатлар
(масалан болалардаги психик депривация) ёки бола яшаётган оиладаги моддий шароитларнинг оғирлиги ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Диққат етишмаслиги синдроми ва гиперактивлик қандай ривожланади, деган саволга Кемпбел (1992) қуйидагича жавоб беради: “Нормал ривожланиш инсон ҳаётининг биринчи олти ойлигида сезиларсиз равишда диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик томон ўзгаради. Масалан, бола юришни бошлаганда ҳамма жойда бўлишни ва ҳамма нарсага тегишни бошлайди, хоҳлаган ишини қилишга интилади.
Бу хулқ-атвор унинг ёшига мос келади, бу ҳали бўзилиш эмас. Лекин эрта ривожланишнинг ўткинчи характерига кўра бола ўзидаги бу хулқ-атворни енгиб ўта оладими ёки йўқми, буни олдиндан кўра билиш қийин”. Жуда кўп олимлар диққат етишмовчилиги этиологияси ва патогенезида органиқ контекстни эътироф этадилар. Бундан 50 йиллар аввал диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик миянинг шикастланиши натижасида юзага келади деган этиологик гипотеза ҳукм сурарди.
Бош мияни чуқур ўрганган замонавий тадқиқотлар эса бу синдромнинг юзага келишида неврологик бўзилишлар фақатгина 5фоиз ташкил этишини қайд этган. Бир қатор тадқиқотларда, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг келиб чиқишига овқатланиш режими ва нейротоксинлар таъсир этади деган фикрлар илгари сурилади.
Баъзи тадқиқотчилар диққат бўзилишининг келиб чиқишига қанд ва синтетик бўёқ моддалари сабаб бўлади, деб эътироф этган ҳолда махсус парҳез дастурларини ҳам тўзганлар. Лекин, ундан кейинги объектив тадқиқотлар бу парҳезнинг диққат етишмовчилигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини аниқлади.
Диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивликнинг турли таснифлари мия ичида турли ўзгаришлар мавжудлигини эътироф этади. Бу
ўзгаришлар симптомларнинг эрта бошланиши ва барқарорлиги, дори моддалари таъсирида даволашга мойиллиги, неврологик тестларда суст натижалар бериши, масалан, оператив хотира ва мотор координацияларидир. Мазкур омиллар мия етишмовчилигига тахмин беради, лекин улар ҳали аниқ ўрнатилмаган. Миянинг бевосита текширувлари тасдиқланган, лекин ҳали тугалланмаган натижаларни берган.
Юқорида таъкидлаганимиздек, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд болаларда миянинг жароҳатланган бўлиши ҳақидаги маълумотлар йўқ. Бундан ташқари миянинг компьютер томограммаси нормал болалар билан диққат етишмовчилиги ва гиперактивлик мавжуд бўлган болалар бош мия умумий тўзилмасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини кўрсатган. Лекин томографик тадқиқотлар диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик мавжуд болалар бош мия пешона қисмининг торроқ шаклда эканини кўрсатди.
Умуман олганда, бизнинг фикримизча, диққат етишмовчилиги синдроми ва гиперактивлик кўп омилли бузилиш ҳисобланиб, бу синдромнинг ривожланиши ва кечиш мураккаблигини битта ягона омил билан тушунтириб бўлмайди. Бу синдромнинг патогенези ҳамда даволаниши, коррекциясида жуда кўп эндоген ва экзоген омилларни ҳисобга олишга тўғри келади.


Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish