Мавзу: Банкларнинг келиб чиқиши ва
банк тизими
Банклар пайдо бўлишининг асоси товар-пул муносабатларининг ривожланиши ҳисобланади. Товар-пул муносабатларининг юзага келиши ва уларнинг ривожланиб бориши барча ижтимоий-иқтисодий тузумларда банкларнинг мавжуд бўлишини тақозо қилади.
Банклар ўрта асрларда пулдорлар томонидан пулни қабул қилиш ва бошқа давлат, шаҳар пулига алмаштириб бериш асосида келиб чиққан. Кейинчалик пулдорлар ўз бўш турган маблағларидан фойда олиш мақсадида уларни вақтинча фойдаланишга маблағ зарур бўлган субъектларга беришган.
Банк сўзи итальянча «банcа» сўзидан олинган бўлиб «стол», аниқроғи «пуллик стол» деган маънони англатади. Ўрта асрларда италиялик пулдорлар ҳамёнларидаги, идишлардаги монеталарни стол устига қўйиб ҳисоб-китоб қилганлар.
Банк деб, пул маблағларини йиғувчи, сақлаб берувчи, кредит-ҳисоб ва бошқа ҳар хил воситачилик операцияларини бажарувчи муассасага айтилади.
- Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелидаги «Банклар ва банк фаолияти тугрисида»ги Қонунга асосан банк- бу тижорат ташкилоти бўлиб, банк фаолияти деб ҳисобланадиган қуйидаги фаолият турлари мажмуини амалга оширадиган юридик шахсдир:
- тўловларни амалга ошириш.
- юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар кабул килиш ҳамда кабул килинган маблағлардан таваккал килиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш;
Банкларнинг моҳияти
«БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ (2019 йил 5 ноябрьда, 580-сонли
янги таҳрири) даги ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИда
банк тушунчасига қуйидагича таъриф берилган:
— банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш, тўловларни амалга ошириш, омонатларга (депозитларга) пул маблағларини жалб этиш, ўз номидан кредитлар бериш бўйича банк фаолияти сифатида аниқланган операциялар мажмуини амалга оширувчи тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс.
БАНК
Банкнинг тарихан аниқ пайдо бўлган санаси йўқ. Банк фаолияти унсурларининг у ёки бу миқдорда ривожланиши Италияда, Грецияда, Мисрда ва бошқа мамлакатларда янги даврга қадар қайд қилинган. Бирламчи банклар тангаларни сотиш, сотиб олиш, алмаштириш, муддати келгунча мажбуриятларни ҳисобга олиш, мижозларнинг мулкларини (молиясини) бошқариш, кредитларни бериш, ипотека ва ломбард операцияларни, далолатномаларни тузиш ҳамда бошқа операцияларни амалга оширганлар. Кейинчалик эса ўз мижозларининг фармоишига асосан кредиторлар ҳисоб-китоблар ва бошқа операцияларни амалга оширишни бошладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |