Мавзу. ҚАрорлар қабул қилиш усуллари, Қарор қабул қилишда матрица дарахт усулидан фойдаланиш


Дастур асосида шаклланган билимлар ва кўникмаларни назорат этиш



Download 167 Kb.
bet3/5
Sana30.05.2022
Hajmi167 Kb.
#620931
1   2   3   4   5
Bog'liq
2 сем №3

Дастур асосида шаклланган билимлар ва кўникмаларни назорат этиш:

  • мавзу бўйича талабаларнинг билим даражалари суҳбатлашиш жараёни, тест ва янги педагогик технологияни қўллаган ҳолда назорат қилинади («Айлана стол» усули);

  • талабаларда амалий кўникмаларни шакллантириш талабанинг берилган топшириқни бажаришини кузатиш ҳамда ишчи дафтарини текшириш, ролли ўйинлар, вазиятли масалаларни ечиш орқали амалга оширилади.



Дарснинг қисқача мазмуни:
«Қарорлар қабул қилиш» атамаси илк бор XX энинг 30-йилларида америкалик олимлар Ч.Бернард, Э.Стин томонидан қўлланилган. Ўша пайтда улар ижтимоий ва ташкилий жараёнларни номарказлаштиришни таърифлашда бу атамадан фойдаланишган, XX асрнинг 60-йилларида эса бу назария Г.Саймон ва Д.Марчлар томонидан янада ривожлантирилди.
Бошқарув қарори менежер бошқарувчилик фаолиятининг аниқ натижасидир. Қарор қабул қилиш бошқарув фаолиятининг асоси хисобланади. Қарорни шакллантириш ва қабул қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
— мақсадни ишлаб чиқиш;
— муаммони қабул қилинган ахборотлар ёрдамида ўрганиш;
— қабул қилинаётган қарорнинг самарадорлик (натижавийлик) меъзонларини ва келиб чиқадиган оқибатларини асослаш ва ўрганиш;
— мутахассислар билан муаммони хал қилишнинг турли вариантларини мухокама қилиш;
— оптимал қарорни шакллантириш ва танлаш;
— қарорни қабул қилиш;
— қарорни ижрочилар учун аниқлаштириш;
Менежмент технологияси деганда ахборотни тахлил этиш ва шунинг асосида қарор қабул қилиш тушунилади. Менежмент технологияси бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини уч босқичда кўриб чиқади:
1. қарорни тайёрлаш.
2. қарорни қабул қилиш.
3. қарорни амалга ошириш.
1-босқичда вазиятнинг макро ва микро миқёсда иқтисодий тахлили олиб борилади; ахборот тўпланади ва қайта ишланади; қарор қабул қилишни талаб этадиган муаммолар аниқланади ва шакллантирилади.
2-босқичда кўп вариантли хисоб - китоблар асосида альтернатив қарорлар ва ижро этиш курсларини ишлаб чиқиш ҳамда баҳолаш амалга оширилади; оптимал қарорни танлаш меъзонлари аниқланади; энг яхши қарор танланади ва қабул қилинади.
3-босқичда қарорни аниқлаштириш ва ижрочиларга етказиш чора - тадбирлари қабул қилинади, уни амалга ошириш жараёни устидан назорат олиб борилади, керакли ўзгартиришлар киритилади ва бажарилган қарор натижаларига баҳо берилади.
Белгиланган мақсадларга эришиш учун қабул қилинадиган қарорлар методлари турлича бўлиши мумкин:
— интуицияга асосланган қарор қабул қилиш методи;
— «соғлом фикрлаш» га асосланган қарор қабул қилиш методи;
— илмий - амалий ёндашувга асосланган қарор қабул қилиш методи.
Бу метод кўп миқдордаги ахборотни қайта ишлаб, қабул қилинаётган қарорни оптимал холатга олиб келишга асосланади.
Қарор қабул қилаётган рахбар унинг масъулиятини ўз бўйнига олади. Қабул қилинган қарорлар ижрочи органларга тушади ва уларнинг реализацияси учун назорат олиб борилади. Шунинг учун бошқарув мақсадга йўналтирилган бўлиб, бу мақсад аниқ бўлиши керак. Бошқарув тизимида қарорлар тўпламидан танлаб олинадиган қарор маълум тамойиллар асосида танланиши керак. Танлов қанча катта бўлса, бошқарув самараси шунча ошади. Бошқарув қарори қабул қилинаётган вақтда, унга қуйидаги талаблар қўйилади: қарорнинг асосланганлиги, танловнинг оптималлиги, қарорнинг қонунийлиги, қисқалик ва аниқлик, вақтни тўғри хисобга олиш, ижрочини аниқ танлаш, оператив ижро.
Ташкилий қоидалар махаллий ёки давлат қонунчилигига асосланади. Улар фирманинг мақсади ва фаолият кўрсатиш хусусиятлари, унинг давлат муассасалари билан муносабатларини йўлга қўйишда, фирманинг устави ва хуқуқий меъёрларини аниқлашда мухим хисобланади. Бу қоидалар фирма эгаларини, уларнинг хуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, дивидентлар хажми, олий бўғин рахбариятининг иш хақи ва мукофотларини, лавозими учун хақ тўлаш чизмасини, капитал қўйилмалар чегарасини белгилайдилар.
Режалар бошқарув қарорларини қабул қилишда турли хил бўлимлар фаолиятини мувофиқлаштириш воситаси хисобланадилар. Режаларда аниқ муддатда белгиланган мақсадларга эришиш учун тегишли ресурслар кўрсатилади. Режалар мослашувчанлиги билан қоидалардан ажралиб туради. Америка фирмаларида режалар оператив ва стратегик бошқарувнинг мухим боғловчи дастаги хисобланади.
Икки ёқлама қарор қабул қилиш бир хил босқичдаги рахбарларнинг индивидуал ўзаро ҳаракат ва алоқаларининг натижасидир. Бу қарорлар юқори бўғиндаги рахбарларнинг рухсатисиз қабул қилинади.
Мақсадли гуруҳлар белгиланган мақсадларга эришиш йўлидаги ҳамкорлик фаолиятига боғлиқ бўлган аниқ саволларга тегишли қарорлар қабул қилишади.
Матрицали тузилмаларда юқоридаги икки горизантал механизмдан фарқ қилган холда, лойиха рахбарига чизиқли (умумий) рахбарлик берилади. Натижада тармоқли тузилма шаклланиб мураккаб шароитда, мураккаб муаммоларни хал қилишда қарорлар қабул қилинади.



  • Бошқарув қарорини қабул қилиш усуллари

1. Эксперт баҳолаш усулидан ягона, энг яхши қарорни қабул қилиш варианти бўлган холатда фойдаланилади. Хар бир вариант белгиланган мезон ёрдамида баҳоланади. Вариантлар ўзаро баллар орқали қиёсланади. Бундай тахлил жараёнида қайси вариант кўп балл тўпласа, у қарор сифатида қабул қилинади.

  1. Хисоб-тахлилий усул - энг аниқ усул саналади. Агар кутилган натижалар аниқ хисобланса, бошқарув қарорини доимо қабул қилишда фойдаланилади.

  2. Мантикий усул - тўлиқ ва аниқ маълумотлар бўлмаганда қўлланилади. Бунда ноаниклик мантиқий фикрлаш орқали қопланади!

  3. Эвристик усул - маълум вазиятда рухиятнинг ўзига xoc томонларига асосланган. Бунда инсон доимо битта муаммо устида ўйлаб юради-да, кутилмаганда ажойиб, энг мақбул қарорга келади.




  • Бошқарув қарорини қабул қилиниши ва амалга ошириш

Турли аниқ холатларда қарор қабул қилинишига ёндашув турлича бўлиши мумкин. Агар рахбар, қоидага кўра, авторитар бошқарув усулига таянса, унинг ўзи қабул қилган қарор энг яхши қарор саналади. Фавқулодда холатларда, агар ташкилотда жиддий қарши курашув коалиция бўлмаса, рахбар қарори сўзсиз қўллаб-қувватланса, кенгашган холда у бир овоздан қабул қилинишига эришиш лозим. Агар ташкилотда ялт этиб кўзга ташланувчи коалиция мавжуд бўлса, рахбар қарори кўпчилик билан қабул қилишни мақсад қилиб олиши керак.
Фикр ва позициялар юқори даражада тарқоқ бўлса, қарор қабул қилишнинг энг мақбул варианти консенсусдир.
Хар бир қарор амалга оширилгандан сўнггина қадр-қимматга эга бўлади. Муаммони хал этиш ёки мавжуд имкониятдан фойдаланиш учун қарор, албатта, бажарилиши керак.

Таъкидлаш лозимки, қабул қилинадиган бошқарув қарори қиймати тўлиқ эришилган натижалар билан хисобланади. Баъзиларни қониктирган нарса, иккинчи бир одамни умуман қониктирмаслиги мумкин. Шу боис, бирор қарор хеч қачон бир хил даражада ҳамма учун мақбул бўлиши ва айни пайтда, муаммо мазмунига мос келиши шарт эмас.


Қарор қабул қилиш қийин эмас. Амалиёт шуни кўрсатадики, қабул қилинган қарорни амалга ошириш рахбарга муайян масъулият юклайди. Агар қарорни бажариш иштирокчилари ушбу қарор тарихини, сабабларини яхши билишса, унинг самарали бўлиши янада ортади. Шундай холатлар бўладики, баъзан рахбар бошқалар билан маслахатлашмасдан якка ўзи қарор қабул қилишга мажбур бўлади.
Зудлик билан хал қилиш лозим бўлган ишлар туфайли баъзи бошқа ишларни эртанги кунга қолдириш табиий холдир, албатта. Натижада муаммо, вазият кескинлашади.
Рахбарлар шуни тушунишлари керакки, вақт йуналиши, одатда, вазиятни ўзгаргириши билан борликдир. Агар қабул қилинган қарорни амалга ошириш вақти доимо оркага сурилса, вазият шунчалик ўзгариб кетиши мумкинки, бунда қачонлардир туғри қарор қабул қилинишини таъминлаган мезонлар хакикий булмай колади. Шу боис, қарор қабул қилишда таянилган ахборот ва фаразлар аниқ ва эскирмаган холда қарорни хаётга татбиқ этиш лозим. Бу қоидага амал қилиш кўпинча қийин, чунки қарорни қабул қилиш вақти, шунингдек, қарор қабул қилинган вақт ҳамда уни амалга ошириш бошланган вақт оралиғидаги муддат узоқ бўлиб кетади. Натижада баъзи қарорлар амалга оширилмай туриб, таъсири камаяди.
Республика Президентининг айрим фармонлари турли даражадаги (хокимиятлар, вазирликлар, идоралар ва хоказо) кўплаб қарорлар (нисбатан кам аҳамиятли) тайёрлаш ва қабул қилишни талаб қилади. Хар қандай Фармон ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарори халқ хўжалигининг бирор тармоғи ёки ахоли қатлами учунгина эмас, балки умуман давлат тараққиёти учун ўз натижасини беради.



  • Бошқарув қарорларини тайёрлаш ва оптималлаштиришнинг асосий услублари

Ташкилий масалага оид муаммоларни белгилаш услублари — масалани хаққоний ва тулик идрок этишга ёрдам беради. Аниқ услуб(лар) муаммонинг характери ва мазмунига, унинг ечимини топиш учун бериладиган вақтга ва воситаларга қараб танлаб олиниши мумкин.
Бундай вазиятда қўлланиладиган услублар:

    • ташқилий фаолиятга тегишли турли хил ахборотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тахлил қилиш;

    • ташкилот учун мухим саналган воқэликларга оид маълумотларнинг алохида сақланиши;

    • омилли тахлил;

    • турли вазиятларни таққослаш;

  • вазиятни моделлаштириш.




  • Ташкилий қарорларни тайёрлаш услублари




  • ташкилий тузилманинг барча поғоналаридаги менежерлар ва турли мутахассисларнинг ижодий салохияти, касбий лаёқатидан ўринли ва унумли фойдаланиш;

  • масаланинг ечимини гурухларга бўлиниб излаш жараёнида номинал гурух билан ишлаш махорати, Дельфи услуби ва гурух аъзоларининг ақлий салохиятини бирваракайига ишга солиш ва йўналтириш (мозговая атака) каби иш тамойиллари жуда қўл келади;

  • тегишли маълумотларни тўплаш услублари (дастлабки босқич харакатларидан фарқли ўларок, бу ўринда «Қандай воқеа рўй берди?», Нима сабабдан бу воқеа рўй берди?» қабилидаги ташкилий аҳамиятга молик саволлар ўрнига «Мавжуд муаммони қандай қилиб бартараф атиш мумкин, қандай ташкилий иш услублари воситасида?» деган саволларга жавоб изланади).




  • Масаланинг турли хил ечимларидан бирини танлаш услублари

Таркибий жихатдан пухта ишланган қарорларни ижро учун қабул қилиш жараёнида иқтисодий-математик услублардан самарали фойдаланиш мумкин. Чунки бу хил услублар ташкилий қарорларни қабул қилиш меъзони сифатида мақсадни кўзлаб иш юритиш тамойилига таянади. Бу каби вариант оптималлаштирилган қарор деб аталади. Уларга мисол қилиб қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: максимал даражада фойда, (даромад) олиш, иш унумдорлигини ошириш, сарф харажатларни минималлаштириш ва хоказо мақсадларни кўзлаш.
Таркибий жихатдан пухта ишланмаган қарорларни ижро учун қабул қилиш жараёнида муътадил мезонлар асосида иш олиб борган маъқул! Бундай вазиятда купинча муаммонинг оптимал эмас, балки қониқарли ечимини топишга имкон берадиган моделлардан фойдаланилади.
Қабул қилинган қарорларни ташкилий жихатдан амалга ошириш: услублари (улар ташкилий жараёнларга хар қандай янгиликларни, ўзгартиришларни киритишга нисбатан қаршилик кўурсатилишиниш олдини олиш, режалаштирилган фаолиятнинг самарали натижасини хосил қилиш учун мўлжалланган) қуйидагилардан иборат:

  • амалга ошириш режасини тузиш. Шу режа асосида пировард натижасига эришишга хизмат қиладиган чора-тадбирлар тизими ишлаб чикилади.

  • ижрочига бевосита таъсир ўтказиш услублари: буйрук, фармойиш, кўрсатмалар бериш;

  • фаолликни моддий жихатдан рағбатлантириш услублари;

  • ташкилот рахбарларининг персонал билан учрашувини уюштириш;

  • қабул қилинган ташкилий қарорларнинг мазмун-мохиятини ходимларга тушунтириш;

  • максадли фаолият давомида бажариладиган ишларни назорат қилиш услублари.




  • Ташқилий масалаларнинг ечимини жамоавий тарзда излаш услублари; алохида хусусиятлари


Download 167 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish