Туғма автоматизимларнинг таъсири
Мураккаб харакат актларини эгаллашда туғма автоматизмлар анча муҳим ахамиятга эгадир. Бази холларда улар ёрдам берса бази вақтда халақит беради. Масалан, кардинацион қадамлари туғма чалиштириб юриш, югуриш ва бошқа бир қатор харакатларнинг табий асосини ташкил этади.
Ўргатиш кетма – кетлиги ўргатилаётиб, шу каби туғма кардинацион харакатлар томонидан яратиладиган ижобий имкониятлардан фойдаланишга интилиш кераклиги ўз – ўзидан малумдир. Масалан сувда сузишни ўргатишни брасс, крол усулидан; чанғида юришни бирдан икки оёқни қўзғатишдан эмас, бирин кетин қадам ташлаб юришдан бошлаш мақсадга мувофиқдир шу билан бир қаторда, кўп холларда иннервация ва бўйинни мустахкамлаш рефлекслари билан боғлиқ бўлган туғма автоматизмларни талаб қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |