Мавзу: ҲАРАКАТ ФАОЛИЯТИНИ ШАКЛЛАШТИРИШНИНГ ҚОНУНИЯТЛАРИ Режа: Ўргатиш жисмоний тарбия жараёнининг бир томони эканлиги.
Ҳаракат кўникма ва малакалари.
Ҳаракат кўникмаларини тараққий эттириш қонуниятларининг ўргатиш жараёнини ташкил этишдаги аҳамияти.
Ҳаракат малакаларининг ташкил топиш қонуниятлари.
Малаканинг характерли белгилари.
Малаканинг физиологик механизми тўғрисида.
Ҳаракат малакаси шаклланишининг физиологик фазалари.
Жисмоний тарбия жараёнида ўргатишнинг асосий хусусияти бу ўргатишнинг харакат малакалари ва махсус билимларни эгаллашга қаратилгандир. Ўргатиш шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши билан махкам боғлиқ бўлади. Таълим тарбия амалётининг хар қандай сохасида бўлганидек, жисмоний тарбия жараёнида ҳам ўқитиш ўқитувчи ва талабаларнинг биргаликдаги ижодий фаолиятларидан ташкил топади ва бунда, албатта, ўқитувчи етакчи рол ўйнайди.
Харакатли машқларни харакат кўникмаси ва харакат малакалари бўлган тақдирдагина бажариш мумкин. Бу кўникма ва малакалар харакатларни бошқаишнинг муайян усулларини ифода этади.
Харакат кўникмалари. Кишида харакат тажрибаси ва билимлари тўпланиб, жисмоний жихатдан зарур даражада ривож топгач, кишида бирор бир харакат вазифасини хал қилиш имконияти яратилади. Бирор харакат фаолиятида масалан (ўйинда, яккама – якка курашиш ва х.к.) да қатнашишни амалга ошириш учун киши илгари хосил қилган кўникма ва малакалардан жисмоний ва манавий, иродавий сифатлардан ижодий фойдалана олади. Билим ва тажрибалар асосида эгалланган харакат кўникмалари – харакат фаолияти жараёнида харакатларни автоматлашмаган холатда бошқариш қобилиятидир.
Жисмоний тарбия жараёнида икки хил кўринишда бўлган харакат кўникмалари:
Яхлит харакат фаолиятини амалга ошира олиш.
Хар хил мураккабликда бўлган алохида харакатларни бажара олиш кўникмалари хосил қилинади.
Биринчи кўринишдаги кўникма мураккаб ўзгарувчан шароитларда (ўйин вазиятида, рақиб харакатида) бирдан юзага келадиган харакат вазифаларини хал қилиш билан боғлиқдир. Бундай харакат фаолияти хар доим англаб, билиб бажарилади, бундай харакат фаолити тўла автоматлашган стандарт ҳаракатерда бўла олмайди. Бу кўникмалар малакага айланмайди. Ўрганилган харакат ва жисмоний сифатларни чаққон ва ижодий равишда қўлланиш хар доим бу хил кўникмаларга хос хусусият бўлиб қолади.
Алоҳида харакатларни бажара олиш кўникмаси одатда малака хосил килишга томон қўйилган бир қадам бўлади. Ўргатиш жараёнида бу кўникмалар харакат техникасини дастлабки умумий тарзда эгаллашдан тортиб, мукаммал равишда эгаллагунга қадар ривожланади. Оддий ва мураккаб харакатларни бажара олиш қобилияти бу харакатларни бажариш учун, бутун харакат актини бажариш учун диққатни тўплаш талаб қилингунга қадар кўникма доирасида бўлади.