Тиббий асбоб-анжомларни икки ёки ундан кўп усуллардан фойдаланиб зарарсизлантириш, аралаш, мураккаб ёки конбинациялашган дезинфекция дейилади. Кейинги йилларда хлоргекседин,септодез, ИНТЕРСЭН-люс, Аквидез, Этоксамин, Хлорцин, Биосепт, Садолин каби кучли дезинфекциялаш хусусиятига эга, кам зарарли моддалар ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.
Стерилизация ҳақида тушунча ва стериллаш усуллари.
Стерилизациянинг мақсади ва уни амалга ошириш усуллари.
Стерилизация — микроб ва уларнинг спораларини батамом йўқотишдир. Стериллаш турли усуллар: куйдириш, чўғлантириш, қайнатиш, автоклавлаш, гамма-нурлар ва кимёвий моддалар Билан қайта ишлаш орқали амалга оширилади.
Куйдириб стериллаш усулида стериллик ишончли бўлмайди ва асбоблар тез ишдан чиқади. Бундай асбоблар тайёр стерил асбоб бўлмаган шошилинч операцияларда қўлланилади. Шу мақсадда стерилизатор қопқогига ёки тоғорачага асбоблар солиниб, озроқ миқдорда 96% ли спирт қуйилади ва ёқилади. Спирт ёниб бўлгандан сўнг асбоблар ишлатиш учун тайёр ҳисобланади.
Қуруқ иссиқлик билан стериллаш (чўғлантириш) металл асбоблар учун қўлланилади. Бу усулда қуруқ иссиқлик берадиган махсус шкафлардан фойдаланилади. Стериллаш ишончли бўлгани билан асбоблар қайнатишдагига нисбатан тезроқ ишдан чиқади. Қуруқ иссиқлик берадиган шкафлар ва автоклавлар стерилизаторлар, қайнаш йўли Билан стериллайдиган стерилизаторлар эса қайнатгичлар деб аталади.
Б осим остидаги буғ билан стериллаш автоклавлаш дейилади. Операцион чойшаблар, асбоблар, қон қуйиш учун система ва жарроҳликда ишлатиладиган бошқа асбоб-анжомлар автоклавлаш йўли билан стерилланади. Стерилланадиган нарсалар махсус биксларга солиниб автоклавга қўйилади. Автоклавдаги сув қайнаб буғ ҳолига ўтгач, унга босим берилади ва қанча кўп босим берилса автоклав ичидаги ҳарорат шунча кўтарилади. 1 атмосфера босими 120° C, 1,5 атм 127°C, 2 атм 134° C га тенг.
Расм 13-Автоклав
Қайнатиб стериллаш. Бу усул билан одатда металл асбоблар, шиша ва резина буюмлар стерилланади. Асбобларни чўтка ва совун билан ювгандансўнг 2 %-ли ичимлик содаси эритмасида сув қайнаб чиққан вақтдан бошлаб 45- минут давомида қайнатилади. Йирингли инфексия ва айниқса анаэроб микроорганизмларда ифлосланган асбоблар бўлиб-бўлиб, 3 марта 45 минутдан қайнатилади. Стериллаш қопқоғи зич беркитиладиган ва электр иситгичи бўлган металл қутидан иборат махсус қайнатгич (стерилизатор)ларда ўтказилади. Шприц, игналар ва бошқа буюмларни стериллашда асосан физик ва кимёвий тозалашга ката аҳамият берилади. Асбоблар фойдаланилгандан сўнг оқар сувда ювилади ва иссиқ (50° C) тозаловчи эритмага 15 дақиқагача солиб қўйилади. Асбоблар қондан ифлосланганда 0,5% ли тозаловчи эритма (20 мл 30% ли пергидрол эритмаси, 975 мл сув, 5 г «Новост» порошоги), йирингдан ифлосланганда 1% ли тозаловчи эритма (40 мл 30% ли пергидрол эритмаси, 950 мл сув, 10 г «Новост» порошоги)дан фойдаланилади.
Нур билан стериллаш – нурлар ёрдамида амалга оширилади. Нур билан стериллаш катта энергетик кучга эгабўлиб, бетта ва гамма нурларнинг кучи материалларнинг исталган чуқурликларигача етиб боради. Бу усул катта даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади.
Ултра товуш билан стериллаш мақсадида стерилизаторларга қуйилган кучсиз антисептик воситалар ултра товуш тўлқинлари таъсирида жарроҳлик асбоблари, кичик ҳажмдаги пластмасса буюмлар стерилланади
Кимёвий воситалар ёрдамида стериллаш. Кесадиган асбоблар ишқорли сувда ювилгандан сўнг оқар сувда чайилади, қайнаб турган сувга солиб 5 дақиқа стерилланади, сўнгра спиртда (30 дақиқа) ёки таркибида 3 хил антисептик мода бор эритмада (3 соат) сақланади. Оптик системали асбоблар (цистоскоп, ректоцкоп ва бошқалар)ни стериллашда унинг ҳар бир қисмини 1:1000 қонсентрациядаги симоб оксицианид эритмаси Билан ювиб, сўнгра спирт ва натрий хлориднинг изотоник эритмаси билан (оптик қисмига тегмасдан) артилади. Бир қанча асбобларни стериллаганда уларни зарарсизлантирадиган 1:5000 нисбатдаги диосид эритмасига (3-4 соатга) солиб қўйиш мумкин. Ҳозирда тиббиёт ходимлари ишига енгиллик яратиш ва тиббий ҳамширанинг бемор Билан кўпроқ мулоқотда бўлишини таъминлаш мақсадида марказлашган стериллайдиган бўлимлар ташкил этилган. Бу олиб келинган асбобларни бирвақтнинг ўзида ва етарли даражада юқумсизлантиришга имкон беради. Ҳамширалар эрталаб асбобларни стериллаш бўлимига топширадилар ва стерилланган асбобларни топширилган миқдорда қабул қилиб оладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |