Мавзу Антисептика ва асептика асосларини ўрганиш.,Автоклав бўлими билан танишиш


Амалиётда кенг қўлланиладиган антисептик моддаларни 10 та асосий гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин



Download 274,29 Kb.
bet2/7
Sana23.06.2023
Hajmi274,29 Kb.
#953057
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу Антисептика ва асептика асосларини ўрганиш.,Автоклав бўлим

Амалиётда кенг қўлланиладиган антисептик моддаларни 10 та асосий гуруҳга бўлиб ўрганиш мумкин.
1. Таркибида галоид моддалар бўлган антисептик гуруҳ.
Хлорамин - тиббий жихозларга, резина қўлқопларни стериллашда, тери ва шиллиқ пардаларни ювиш ва ифлосланган жароҳатларни даволашда 2 % эритмаси қўлланилади.
Йоднинг 5-10 % спиртли эритмаси жароҳатларга ишлов беришда, жароҳатлар, тирналган ва ёрилган терилар атрофларига суртишда ишлатилади.
Йодоформ – ифлосланган ва секин битаётган жароҳатларга порошок ва малҳамлар кўринишида қўлланилади.
Люгол эритмаси – йод ва калий йоднинг спирт, глицерин ёки сувдаги эритмаси ҳисобланади. Шиллиқ пардаларга суртиш ва йирингли жароҳатларга тампон кўринишида ишлатилади.
Йодоформлар – йоднинг фаол спиртли бирикмалар (йодопирон, йоданал, йоданат) Билан ҳосил қилинган комплекси ҳисобланади. Асосан терига ишлов бериш, жароҳатларни, куйишни даволашда ва жарроҳлик асбобларини стериллашда қўлланилади.


2. Оксидловчи гуруҳ (кислородли моддалар).
3 % перекис водород эритмаси йирингли жароҳатларни ювишда ишлатилади. Мочевина билан бирлашган таркиби таблеткалар кўринишидаги гидроперит шаклида ҳам ишлатилиши мумкин. Қайнатилган 200 мл сувда 4 татаблеткаси эритилганда 2 % перекис водород эритмаси ҳосил бўлади.
Калий перманганат, кучли оксидловчи: 0,1-0,5 % эритмалари йирингли жароҳатларни ювишда, 0,02 % эритмаси бўшлиқларни ювиш ва чайқашда, 2-5 % эритмалари куйишларни даволашда ишлатилади.
Бор кислотасининг 2 % эритмаси жароҳатларни ювишда, чайқашда, шунингдек сийдик пуфаги ва бошқа ковак аъзоларни ювишда ишлатилади.
3. Оғир металлар тузларининг гуруҳи.
Диоцид – кучли антисептик хусусиятга эга, сепма ёки таблеткалар кўринишида чиқарилади. 1 та таблеткасининг 5,0 л қайнатилган сувдаги эритмаси қўллар ишлови учун, 1 л сувда эритилган 1 та таблеткасининг эритмаси асбобларни стериллашда қўлланилади.
Кумушнитрат – ляпис сийдик пуфаги ва йирингли жароҳатларни ювишда ишлатилади. Ҳаддан ташқари тез ўсаётган ёш ҳужайра тўқималарини куйдириш мақсадида 10 % эритмаси қўлланилади. Аммо шуни ҳам ёддан чиқармаслик керакки, тери ёки шиллиқ қавватларга теккан 10 % эритмаси тўқималар некрозига олиб келади.
Протаргол – сийдик пуфаги яллиғланганда 1-3 % эритмаси юборилади.
Колларгол – йирингли жароҳатларни ювишда 0,2-1 % эритмалари ишлатилади.
4. Спиртлар.
Тиббиёт амалиётида мунтазам равишда этил (узум) спирти кенг қўлланилади. Чунки метил спирти жуда заҳарли бўлиб, кучли заҳарланиш ҳолатларини чақириши мумкин.
Этил спирти нафақат дезинфексиялаш, балки қуритиш ва қотириш хусусиятларига ҳам эга. Жарроҳлар қўлларини ювиши учун ва операция майдонларига ишлов беришда кенг қўлланилади. Бундай ҳолларда спиртнинг 70 % эритмасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. чунки кучли спирт бирикмаси териларни қотириб, тешикларини ёпиб қўйиши, чуқурда ётган микробларнинг сақланиб қолишига сабабчи бўлиши мумкин.
90-95 % ли спиртлар асосан кесувчи жарроҳлик асбоблари ва жиҳозларни стериллашда қўлланилади.
5. Формалдегид гуруҳи.
Асосан бу гуруҳдан формалин қўлланилади.
Формалин формалдегиднинг 40 % сувли эритмасидир. Қотирувчи антисептик восита сифатида ишлатилади.
6. Фенол гуруҳи.
Кўп ҳолларда фенол ва қатрон кўринишларида ишлатилади. Фенол (карбол кислотаси) – резина қўлқоплар, асбоб ва жиҳозларни стериллашда 3- 5 % эритмалари ишлатилади.
Қатрон (дёгот) – оқ қайин дарахти пўстлоғининг қуруқ ишлови натижасида олинади. Антисептик ва яллиғланишларнинг олдини олиш хусусиятларига эга. У Вишневский малҳами таркибига киради.
7. Анилин бўёқлари гуруҳи.
Антисептиклар сифатида қуйидаги бўёқлар:
- этакридин (риванол) – йирингли жароҳат ва бўшлиқларни ювишда;
- бриллиант кўкининг 0,1-2 % спиртли эритмалари йирингли яраларга суртиш мақсадида;
- метилен кўки куйишларда, пиодермия ва сийдик пуфагини ювишда (0,02 % сувли эритмаси) 1-3 % спиртли эритмалариишлатилади.
8. Нитрофуранлар ҳосилалари гуруҳи.
Кам заҳарли ва кучли антисептиклардан саналади. Клиник амалиётда қўлланиладиганлари:
- фурациллин – йирингли жароҳат ва бўшлиқларни ювиш ва чайқашда 0,2 % эритма ва малҳамлар кўринишида қўлланилади;
- фурагин – жароҳат инфексиялари ва куйишларда эритмалари ишлатилади;
- фурадонин – сийдик йўллари инфексияларида таблеткалар кўринишида қўлланилади.
9. Сулфаниламид препаратлари гуруҳи.
Микробларнинг ўсиши ва ривожланишига бактериостатик (стрептококк, стафилококк, пневмококк ва ҳ. к. ) таъсирини яққол намоён қилиши билан қуйидагилар алоҳида ажралиб туради:
- стрептоцид – яллиғланишга қарши, жароҳатлар инфексияланишининг олдини олиш ва даволашда:
- норсулфазол – ичиш учун таблетка кўринишида;
- сулфацил – эритилгани йирингли жароҳатларни даволашда ишлатилади.
Сўнгги йилларда этазол, сульфацил, сульфаметоксазол, сульфазин, сульфапридазин, уросульфан, сульфадиметоксин каби янги сульфаниламид препаратлари ишлаб чиқилди ва амалиётга тадбиқ этилди.


10. Антибиотиклар (биологик антисептиклар).
Антибиотиклар бактериялар ҳаёт фаолиятини тўхтатадиган ўсимликлар ва микроблар маҳсулотидир.
Бу маҳсулотлар амалиётда ҳархил дорилар шаклида, яъни ичиш учун таблеткалар, маҳаллий эритмалар ва малҳамлар кўринишида, мускул ва томирларга юбориш учун кенг кўламда қўлланилади.


Download 274,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish