Мавзу Антисептика ва асептика асосларини ўрганиш.,Автоклав бўлими билан танишиш



Download 274,29 Kb.
bet1/7
Sana23.06.2023
Hajmi274,29 Kb.
#953057
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Мавзу Антисептика ва асептика асосларини ўрганиш.,Автоклав бўлим


Машғулот № 15

Мавзу Антисептика ва асептика асосларини ўрганиш. ,Автоклав бўлими билан танишиш



Асептика

Асептика деб операцион жароҳатга микроблар тушишининг олдини олишни таъминлайдиган тадбирлар комплексига айтилади. Шу мақсадда ташкилий тадбирлар, физикавий омиллар, айрим антисептик ва кимёвий препаратлардан фойдаланилади.
Антисептика
Антисептика деганда, жароҳатдаги микробларни йўқотиш ёки унинг сонини камайтиришга қаратилган тадбирлар системаси тушунилади.
Антисептиканинг физик, механик, кимёвий, биологик ва аралаш турлари мавжуд:
Физик антисептика воситаларига дренаж, стерил тампон, шарчалар, қиздирувчи, ултрабинафша лампалар ва инфрақизил лазер аппаратлари киради. Бундай физикавий воситалар ёрдамида жароҳатдаги заҳар (токсин) ва йирингларни ўз вақтида физиканинг сўриш, оқим йўналиши ҳосил қилиш қонунлари асосида чиқариб ташлаш кўзда тутилади.
Механик антисептикага жароҳат ва унинг атрофини механик усул ёрдамида тозалаш, ёт жисмларни олиб ташлаш, некрозга учраган ва ўлиши муқаррар тўқималарни кесиб олиб ташлаш, жароҳатга бирламчи ишлов бериш ва тикиш киради.
Кимёвий антисептикада микробларни йўқотиш (бактериоцид) ёки жароҳатда унинг ривожланишини тўхтатиш (бактериостатик) хусусиятга эга бўлган турли кимёвий йўл билан олинадиган антисептик моддаларни ишлатиш кўзда тутилган. Бунга малҳамлар (Вишневский, левомиколь, синтомицин), кукунлар (ксероформ, йодоформ), эмулсиялар, спирт ва шу гуруҳдаги кимёвий ва тиббиёт амалиётида ишлатиладиган барча дорилар киради.
Биологик антисептикага турли биологик дори моддалари киради. Булардан махсус вакциналар, иммуноглобулинлар, қон, плазма ва анатоксинлар бемор организмига киритилганда унинг умумий (специфик ва носпcцифик) иммунитети ошади, Микроорганизмларга бўлган курашувчанлик қобилияти ортади ва натижада микроблар организмдан йўқолади. Антибиотиклар, бактериофаг ва анатоксинлар микроб тўқималарига ёки унинг заҳарларининг маҳлум бир турига макроорганизм томонидан тўғридан тўғри таҳсир қилиб, уни йўқ қилади ёки нейтраллайди. Протеолитик ферментлар эса жароҳатдаги яроқсиз тўқималарни лизисга учратиб, унинг тезроқ тозаланишини таъминлайди ва микроб тўқималари озиқланишини бузади.
Аралаш антисептика — юқорида келтирилган антисептика турларини тиббиёт амалиётида алоҳида қўллашнинг фойдаси ва имконияти камлиги туфайли, улар доимо биргаликда ишлатилади. Шунинг учун аралаш антисептикадан амалиётда кўп фойдала-нилади. Масалан, жароҳатни замонавий усулларда тезда тозалаш учун жароҳатга бирламчи хирургик ишлов берилади. Бунда жароҳат четлари кесилади (механик антисептика), атрофларига йод билан ишлов берилади ва жароҳат водород пероксид эритмаси билан ювилади (кимёвий антисептика), қоқшолга қарши зардоб ва антибиотиклардан биронтаси организмга юборилади (биологик антисептика), жароҳатга гипертоник эритмага шимдирилган салфетка қўйилади ёки УВЧ (физик антисептика) қўлланилади.


Download 274,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish