Мавзу: Антик давр файласуфларининг педагогик қарашларида баркамол инсон гояси


Қадимги Юнон файласуфлари: Платон эр.ав. (424-347) йилларда яшаган



Download 0,5 Mb.
bet3/4
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#298915
1   2   3   4
Bog'liq
Антик давр файласуфларининг

Қадимги Юнон файласуфлари:

Платон эр.ав. (424-347) йилларда яшаган.

У инсонни ёшлик йилларини 3 даврга, яъни: 0-7 ёшгача;

7 - 14 ёшгача; 14-21 ёшгача бўлган даврларга бўлади.

Ўғил болалар 7 ёшдан бошлаб давлат мактабларида ўқишлари лозим деб уқтиради.

У болаларга бошланғич таълим бериш вақтида жисмоний машқлар қилиш билан бир қаторда ўқиш, ёзиш, грамматика, расм ва мусиқани ўргатиш керак деб таъкидлайди. Ўсмирлар мактабда жиддий маълумот олишлари, улар: адабиёт, тарих, фалсафа, математика, астрономия ва бошқа фанларни ўрганишлари лозим дейди.

Шарқ уйғониш даврида (IX-XII асрлар)

илм-фан шартли равишда уч йўналишда ривожланганини кўрамиз:

  • Биринчи йўналиш - математика, тиббиёт йўналишидаги фанлар бўлиб, буларга математика, астрономия, кимё, география, геодезия, минерология, тиббиёт, фармакология ва бошқа шуларга турдош фанлар киритилиб, Мухаммад Мусо ал-Хоразмий, Ахмад Фарғонийлар математикага оид, Ибн Сино тиббиёт ва фалсафа, Абу Райхон Беруний астрономия ва тиббиётга оид йирик асарлар яратдилар.
  • Иккинчи йўналиш - ижтимоий-фалсафий йўналиш бўлиб, бунда фалсафа, мантиқ, фикх, рухшунослик, нотиқлик ва бошқа соҳалар бўлиб, бу соҳада Ал-Форобий, Ал-Киндий, Ибн Рушт ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.
  • Учинчи йуналиш - таълимий-ахлоқий йўналиш бўлиб, бу сохада қомусий олимлар ўз қарашларини ижтимоий - фалсафий асарларида ифодалайдилар.
  • Мазкур даврда илмий билишга асосланувчи метод шаклланди. Натижада ақлий тарбия олимлар диққат марказида бўлди: Хоразмий, Форобийлар бу методни асослаб берган буюк мутафаккирлардир.

    Лекин биз юқорида зикр этган олимлар қомусий олимлар бўлиб, асосий кашф этган илм сохалари билан бир қаторда бошқа бир неча фанларга доир хам тадқиқотлар олиб борганлар.


Мухаммад ибн Мусо ал Хоразмий (783–850) – жаҳон математика фанининг буюк намояндаси.
У «Ал жабр ва ал-муқобала» асари билан математика фанини ривожлантирди хамда амалда кўллаш усулларини баён этди. «Ал-жабр» кейинчалик математиканинг алохида бўлимига айланди ва «алгебра» деб аталадиган бўлди.
Хоразмийнинг математикага оид иккинчи китоби «Ҳинд арифметикаси хақида китоб» бўлиб, улар ўнлик системаси рақамларига бағишланган.
Хоразмий хиндларнинг фалаккиёт жадвалларини таҳлил этиб, «Хоразмий зижи» номи билан машхур астрономик жадваллар тузди. Шунингдек олим «Ер сатхини ўлчаш», «Қуёш соати тўғрисида», «Яхудийлар тарихи ва уларнинг байрамларини белгилаш» каби асарлари билан фан сохасига жуда катта ҳисса қўшди.
Ал-Форобий (870-950) -Форобий 873 йилда Сирдарёнинг фороб деган жойида туғилади. У бошланғич маълумотни уз юртида олади.
Форобий аниқ фанлар: риёзиёт, мусиқа, табобат фанларига қизиқади. Лекин у кўпроқ фалсафа илми билан шуғулланади.
У таълим - тарбияга оид, «Бахт-саодатга эришиш йўллари ҳақида рисола», «Фозил одамлар шаҳри», «Фазилатли хулклар», «Шаҳарни ўрганиш ҳақида» каби асарлар яратган.
Форобий биринчи бўлиб таълим ва тарбияга таъриф берган олимдир.
Таълим - сўз ва ўрганиш билангина амалга оширилади.
Тарбия - эса амалиёт, иш-тажриба билан, яъни шу йўл орқали амалга оширилади, дейди.
Абу Райхон Муҳаммад ал-Беруний -Қомусий олим 973 4 сентябрда Хоразмда дунёга келади.
У математика, жўғрофия, юлдузлар илми, тиббиёт фанларига оид кўп китобларни ўқиб чиқади. Форс ва араб тилларини қунт билан ўрганади.
Беруний бир неча йил коинот, металлар ва қимматбаҳо тошлар устида кузатишлар ва тажрибалар олиб боради ва ана шу тадқиқотлари асосида «Минерология», «Геодезия» асарини яратади.
Берунийнинг яна бир муҳим асари «Мунажжимлик санъатидан бошланғич тушунчалар"дир. Бу асарда ҳам у бир қанча фанлар юзасидан дастлабки тушунча ва маълумотлар берган. Олим 1030 йилда ўзининг Шарқ ва Ғарбда кенг эътироф қилинган машҳур «Хиндистон» асарини яратади. Ҳаммаси бўлиб 150 дан ортиқ асарлар яратган.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish