Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик



Download 175,5 Kb.
bet4/14
Sana21.02.2022
Hajmi175,5 Kb.
#29813
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

ҚД ли аёлларни диспансер кузатиш.
Қандли диабетли беморлар оила қуришни режалаштирганда:

    1. Ҳомиладорликни сақлаш учун хавф даражасини барвақт аниқлаш;

А) яқин қариндошларда диабет;
Б) анамнезда йирик бола туғиш (макросомия);
В) доимий глюкозурия, йирингли касалликлар, буйрак касалликлари, мустаҳкам бактериурия, тухумдон дисфункцияси;
Г) анамнезда табиий ҳомила ташлаш, вақтидан илгари туғиш, ҳомила нуқсонлари;
Қандли диабети бўлган аёлларнинг ҳомиладорликни режалаштириши.
ҚД ли ҳомиладорларни олиб боришда асосий тавсиялар.
Ҳомиладорлар орасида қандли диабетнинг яширин ва клиник аниқ кечадиган шаклларини эрта аниқлаш:

  • Қандли диабетни ҳомиладорликгача, ҳомиладорлик вақтида, туғруқ вақтида ва туғруқдан кейинги даврда компенсациялаш;

  • ҳомиладорликни асоратларини олдини олиш ва даволаш;

  • туғруқ вақтини ва усулини танлаш;

  • адекват реанимацион тадбирларни ўтказиш ва янги туғилган чақалоқларни парваришлаш;

  • Қандли диабети бўлган оналар фарзандларини кейинчалик ҳам кузатиш;

Қандли диабетли ҳомиладорлар амбулатория ёки стационар шароитида кузатилади. Уларни стационарга уч марта режа асосида ётқизиш еки текшириш лозим лозим:

  1. текширув – ҳомиладорликнинг эрта даврида қандли диабетни компенсациялаш учун - текширув, ҳомиладорликни сақлаб қолиш масаласини ҳал қилиш, профилактик даволаш ўтказиш. Ҳомиладорлик эҳтимоли, уни сақлаб қолиш ёки тўхтатиш масалалари акушер-гинекологлар, терапевтлар, эндокринологлар иштирокида 12 ҳафталик муддатигача маслаҳатли ҳал қилинади;

  2. текширув - 21-25 ҳафтали муддатида, қандли диабет кечишининг ёмонлашуви ва ҳомиладорликнинг асоратлари пайдо бўлишида, чунки бу ҳолат тегишли даволаш муолажаларини ўтказишни ва инсулин дозасини коррекциялаш учун зарур;

  3. текширув – 34-35 ҳафтали муддатида ҳомила ҳолатини кузатиш учун, акушерлик ва диабетли асоратларни даволаш, туғруқ муддатини ва усулини белгилаш учун;

Шуни эсда тутиш керакки, қандли диабети бўлган ҳомиладорларда кечки гестознинг оғир шакллари ривожланишига мойиллик кузатилса, вазннинг, артериал босимнинг ўзгариши, пешоб ва қон анализи кузатиб борилади, шунингдек ҳомиладорларнинг режимга аниқ риоя қилишлари зарур бўлади.
Қандли диабети бўлган ҳомиладорларда туғруқ муддати индивидуал белгиланади, бунда қандли диабетнинг оғирлиги даражаси, касалликни компенсациялаш даражаси, ҳомиланинг функционал ҳолати, акушерлик асоратларнинг мавжудлиги эътиборга олинади.
Қандли диабетда ҳомиланинг функционал системаси етилиши кечикиши мумкин, шунинг учун бунда ўз вақтидаги туғруқ оптимал ҳисобланади. Бироқ, ҳомиладорликнинг оҳирида асоратларнинг зўрайиши (фето-плацентар етишмовчилик, кечки гестоз ва бошқалар) ҳомиладорликнинг 37-38 ҳафтасида туғруқни амалга оширишни талаб этади.
Қандли диабети бўлган ҳомиладорларда туғруқ муддатини белгилашда ҳомиланинг етилганлик даражаси баҳоланади. Бундай ҳолатларда туғруқни табиий туғруқ йўллари орқали амалга ошириш оптимал вариант ҳисобланади. Бунда гликемия даражаси (ҳар 2 соатда) доимо назоратда бўлади, оғриқсизлантириш, фето-плацентар етишмовчиликни даволаш, адекват инсулинотерапия амалга оширилади.
Ҳозирги вақтгача қандли диабетда режали кесар кесишга абсолют кўрсатмалар мавжуд эмас. Шунга қарамасдан, қуйидагиларни ажратиш мумкин (акушерликда умумий қабул қилингандан ташқари):
- диабет ва ҳомиладорликнинг асоратлари аниқ бўлса ва зўрайганда;
- ҳомила тос қисми билан жойлашган бўлса;
- ҳомила йирик бўлса;
- ҳомила гипоксияси зўрайса;
Қандли диабети бўлган аёллардан туғилган чақалоқларни реанимациялашнинг асосий принципи бўлиб, чақалоқнинг ҳолати, унинг етуклиги даражаси, туғруқ усулига боғлиқ ҳолда реанимацион усулларни танлаш ҳисобланади. Қандли диабети бўлган аёллардан туғилган чақалоқларга туғилиши билан 10% глюкоза киндик венасига юборилади. Кейинчалик глюкозани юбориш гликемия даражасини эътиборга олиб, чақалоқнинг суюқликка бўлган суткалик эҳтиёжини ҳисоблаб, туғруқдан кейин 2, 3, 6 соатда, сўнг кўрсатмага асосан амалга оширилади. Туғруқ стресси вақтида гликемия яна ортиши мумкин, баъзан инсулин дозасининг камлигида кетоз ривожланиши мумкин. Бироқ, туғруқдан сўнг, йулдош гормонларининг контринсуляр таъсири йўқолгач, қонда қанд миқдорининг камайишига олиб келади. Бунда қисқа муддатга инсулинга бўлган эҳтиёж, ҳомиладорликгача бўлган ҳолатдан фарқли равишда камаяди. Кейинчалик қандли диабет ҳомиладорликдан олдинги давридек кечади, яъни углевод алмашинуви бузилишининг даражаси ва инсулинга бўлган эҳтиёж тахминан аввалгидек ортади. Контрацептив усуллардан энг қулайи БИВ.

Download 175,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish