Мавзу: Қандли диабет ва ҳомиладорлик, жигар касалликлари ва ҳомиладорлик



Download 175,5 Kb.
bet9/14
Sana21.02.2022
Hajmi175,5 Kb.
#29813
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
11 - кандли диабет.узб

Постстационар кузатув
Туғруқхонадан чиққан гепатит билан касалланган аёллар, СВП (санитария шифокорлар пункти) шифокорининг диспансер назоратида бўлиши керак. Туғруқдан кейинги давр мобайнида қоннинг биокимёвий анализи, қоннинг клиник анализи, ўт пигментлари ва уробилинни аниқлаш учун пешоб анализи, HbsAg, билирубин, умумий оқсил ва оқсил фракцияларини, протромбин вақти ва протромбин индекси, аланинаминотрансферазани, ишқорий фосфотазани, холестеринни аниқлаш учун қон анализи. Контрацептив усуллардан энг қулайи ВМС, тўсиқ усуллари. Албатта ҳомиладорлик орасидаги интервални (3-4 йил) сақлаш лозим, касалликнинг ўткирлашуви орасида эса 2 ва ундан ортиқ йилгача.
Дарсда кулланиладиган инновацион технология усуллари:
-талабалар эътиборини жамлаш учун фикрлаш машки
-интерактив уйин («курра тортиш», саволли каптокча»)
-бахс - мунозара
-кичик гурухда ишлаш
-ситуацион масала ечиш
1-илова.
Талабаларга мевалар шаклидаги карточкалар тарқатилиб, уларга талабалар 15-20 дақиқа давомида ушбу мавзуга оид ўзларини қизиқтирган саволларни ёзадилар. Бу карточкаларни ФК – билимлар дарахтига ёпиштириб қўядилар. Мавзуни эшитиб бўлгач, улар ўз саволларига ўзлари жавоб беради.
2-илова.
Укитувчи КД ва жигар касаллиги булганда хомиладорликнинг клиник кечишини мухокама килишни таклиф килади. Талабалар 1,2,3 деб санаш йули билан 3 та кичик гурухчаларга булинадилар. Сунг укитувчи уларга курра тортиш йули билан топширикларни таркатади:

  1. «Кандли диабетда хомиладорларни диспансер назорат килиш»

  2. «ВГда хомиладорларни диспансер назорат килиш»

  3. «СГда хомиладорларни диспансер назорат килиш»

Жавоблар муҳокамаси.
Йўл-йўриқ бериш, гуруҳларга ажратиш - 5 дақиқа, тайёрланиш учун - 5 дақиқа, гуруҳ вакилининг чиқиши 10 дақиқадан, муҳокама – 10 дақиқа.
Тўғри жавоб берган гуруҳ рағбатлантирилади ва ғолиб деб эълон қилинади.

ИЛОВА №3


«Саволли» копток уйини.
Ингичка кесилган когозчаларга саволларни ёзинг ва коптокка саволни тула укиш мумкин буладиган килиб ёпишкок лента билан ёпиштиринг. ( саволлар устма – уст килиш мумкин,
Бунда укилган савол олиб ташланади ).
Копток талабалардан бирига ташланади. Талаба узига караган саволни укийди ва жавоб беради. Жавоб тугри булса талаба коптокни бошка талабага отади.
Мавзуни мустахкамлаш учун савол ва жавоблар:

  1. КД да стационарга ёткизиш муддатлари:

  1. марта 12 хафтагача, 2-марта 20-24 хафталарда, хамда хомиладорлик кечишида узгаришлар кузатилганда, 3- марта 34-36 хафталарда.

  2. КД билан касалланган хомиладорларда хомила нобуд булишини олдини олиш учун кандай текширувлар утказилади: стрессиз тест, хомила биофизик профилини аниклаш, хомилада дистресс белгилари.

  3. Стрессиз тестини неча марта утказиш мумкин: хафтасига бир неча марта.

  4. Хомила соглом булганда стрессиз тест жавоби: мусбат.

  5. Хомила биофизик профилини нималар асосида аникланади:

  6. а) стрессиз тест; б) хомилада нафас олишга ухшаш харакатлар килиш; в) хомила тонуси; г) хомилада спонтан характлар булиши; д) амниотик суюклик микдори.

  7. Хомилада дистресс белгиларини кайси текширишлар оркали аниклаш мумкин: стрессиз тестининг манфий натижаси, кискарувчи стрессс тести мусбат булиши, биофизик профилининг нуксонли булиши, инсулинга талаб камайиши.

  8. ВГ диагностика килиш усуллари: шикоятлари, эпидемиологик анамнез, клиник курик, конда биохимик курсаткичларни текшириш.

  9. ВГ аникланганда УАШ тактикаси: юкумли касалликлар шифохонасига зудлик билан ёткизиш ёки ВГ ли хомиладорлар учун булимга.

  10. СГ стационарга ёткизиш муддатлари.

1-марта стационарга ёткизиш: 10-12 хафталигида клиник
2-марта стационарга ёткизиш: 17-19 хафталигида
3-марта стационарга ёткизиш: 26-28 хафталигида
4-Марта стационарга ёткизиш: 37-38 хафталигида

Download 175,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish