Мавзу: Қадимги Юнонистон (Греция)даги сиёсий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланиши



Download 33,62 Kb.
bet1/7
Sana14.12.2022
Hajmi33,62 Kb.
#885341
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
D437E088-0BAF-452A-B700-A06EC6FEDA84.5-мавзу.


Мавзу: Қадимги Юнонистон (Греция)даги сиёсий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланиши.
Режа:
1.Қадимги Юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг асосий йўналишлари ва ривожланиши.
2.Афлотуннинг давлат, қонунчилик ва сиёсат ҳақидаги таълимоти. Унинг “Давлат” ва “Қонунлар” асарларидаги давлат лойиҳалари тўғрисида.
3.Арастунинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти. У давлатнинг пайдо бўлиши, вазифаси ва шакли ҳақида. Унинг сиёсат, ҳуқуқ ва ижтимоий адолат ҳақидаги қарашлари.
4.Эллинизм даври (эрамиздан аввалги IV асрдан II асргача) сиёсий –ҳуқуқий таълимоти.


Қадимги Юнон сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг асосий йўналишлари ва ривожланиши
Қадимги Юнонистон фалсафаси, жумладан, сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари деганда қадимги даврда ҳозирги Греция, шунингдек, Кичик Осиё, Ўрта ер денгизи ва Қора денгиз бўйларидаги қадимги Юнон шаҳар-давлатлари, Осиё, Африка ва Рим империясидаги эллин давлатлари ҳудудида яшаган юнон мутафаккирилари томонидан яратилган илмий-назарий қарашлар тушунилади.
Қадимги Юнонистонда давлатчилик эрамиздан аввалги 1 минг йиллик бошларида савдо-ҳунармандчилик билан шуғулланувчи мустақил шаҳар-давлатлар сифатида пайдо бўлган. Бу шаҳар-давлатлар мустақил полислар деб юритилиб, бу полислар шаҳар ҳудуди билан бир қаторда чор-атрофдаги қишлоқларни ҳам ўз таркибига олган.
Ибтидоий жамоа тузумидан дастлабки синфий жамият ва ижтимоий тузумнинг сиёсий шаклларига ўтилиши аҳолининг ижтимоий табақаланиши кучайиб борган шароитда кечган. Бу даврда жамиятнинг турли табақалари – ҳукмдорлар уруғи ва камбағаллашган мулкдорлар, бойлар ва камбағаллар, эркин xизматкорлар ва қуллар ўртасидаги курашлар ниҳоятда кескинлашган эди.
Бу шароитда барча Қадимги Юнонистон полисларида аристократия (эски ёки янги киборлар, имтиёзга эга шаxслар ҳокимияти), олигарxия (бойлар ва мулк эгалари ҳокимияти), ёки демократия (xалқ ҳокимияти, яъни полиснинг вояга етган барча эркин аҳолиси ҳокимияти), тирания (зулмкор ҳокимияти) сингари бошқарув усулларидан бирини ўрнатишга қаратилган ҳокимият учун курашлар авж олади.
Бу курашлар оқибатида эрамиздан аввалги VI—V асрга келиб турли полисларда маълум бир бошқарув усули ўрнатилади. Жумладан, Афина ва Абдерда демократия, Фива ва Мегарада олигарxия, Спартада аристократияга яқин турувчи давлатчилик қарор топади. У ёки бу полисларда (масалан, Сиракузда) вақти-вақти билан тирания ўрнатилади.
Бу жараёнлар эса, табиийки, Қадимги Юнонистон сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларида, назарий қарашларида ўзининг ўчмас изини қолдиради. Қадимги Юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимоти пайдо бўлиши ва ривожланишида уч давр алоҳида ажралиб туради. Илк давр (эрамизгача бўлган IХ—VI асрлар) Қадимги Юнонистон давлатчилигининг барпо бўлиши билан боғлиқ. Бу даврда сиёсий-ҳуқуқий тасаввурларнинг сезиларли рационаллашуви кузатилади. Бу жараён Гомер, Гесиод ва айниқса машҳур “етти донишманд” ижодида ўз ифодасини топади. Пифагор ва унинг издошлари, Гераклит ижодида давлат ва ҳуқуқ муаммоларига фалсафий ёндошув шаклланади
Иккинчи давр (эрамиздан аввалги V-IV асрлар) – Демокрит, софистлар, Суқрот, Афлотун ва Арастулар назарияларида ўз ифодасини топган Қадимги Юнонистон фалсафаси ва сиёсий-ҳуқуқий таълимотларининг гуллаб-яшнаш даври бўлди.
Учинчи давр – (эрамиздан аввалги IV—II асрлар) Қадимги Юнонистон давлатчилигининг инқирозини бошлаб берган эллинизм давридир. Юнонистон полислари дастлаб Македония, кейинроқ эса Рим ҳукмронлиги остида қолган ушбу даврнинг қарашлари Эпикур, стоиклар ва Полибий таълимотларида намоён бўлди.
Одамлар озод кишилар ва қулларга бўлинган шароитларда пайдо бўлган антик сиёсий-ҳуқуқий қарашлар озод кишиларнинг мафкураси сифатида ривожланди. Эркинлик Қадимги Юнонистон сиёсий назарияси ва амалиётининг асосий ғояси бўлган.
Сиёсат ва унга боғлиқ бўлган амалий маънавий машғулот эркинлик ва озод кишилар иши сифатида, меҳнат эса (энг аввало, жисмоний меҳнат) қулларнинг вазифаси сифатида эътироф этилади.
Қадимги Юнонистон сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари ривожланиши жараёнида дастлабки афсонавий қарашлар ўрнини Пифагор, Гераклит, Демокритларнинг шаклланиб келаётган фалсафий ёндашувлари, софистларнинг рационал талқинлари, Суқрот, Афлотунларнинг мантиқий таҳлиллари, Полибийнинг давлат ва ҳуқуқ борасидаги тариxий-сиёсий тадқиқотлари эгаллади.
Юнонистон полислари ўз мустақиллигини бой берган эллинизм даврида аввалги қадриятларни қайта кўриб чиқиш бошланди. Аxлоқий бир бутунлик, полис ва жамоавий полис ҳаётининиг устиворлиги ғоялари алоҳида кишининг маънавий эркинлиги, аxлоқий автономлиги (эпикуризм, стоицизм) нуқтаи назаридан шубҳага олинди. Шу сабабли одамларни озод ва қулларга ажратиш танқид қилинади.
Қадимги афсоналар қисман орфик шеъриятда, кейинроқ Гомер ва Гесиод достонларида этик ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан талқин қилина бошлайди.
Гомернинг эрамиздан аввалги ХIII аср воқеалари ҳақидаги “Илиада”, “Одиссея” достонларида Зевс xудоси умумий адолатнинг ҳимоячиси, зўравонлик ва адолатсизликка йўл қўйганларни шафқатсиз жазоловчи сифатида намоён бўлади. Гомер тилга олган адолат (“дике”), одат, одатий ҳуқуқ (“темис”) тушунчалари ўша давр ҳуқуқий таълимотларини англашда муҳим аҳамият касб этади. Гомер фикрига кўра, одатий ҳуқуқ мангу адолатнинг аниқлаштирилган шакли, унинг мавжудлиги, инсоний ва илоҳийларнинг муносабатларда амал қилишидир.
Ҳуқуқ ва адолатли ижтимоий тузум ғоялари Гесиоднинг (эрамиздан аввалги VII асрлар) “Теогония” ва “Меҳнатлар ва кунлар” достонларида янада кўпроқ ўрин тутади. “Теогония”да ҳикоя қилинишича, Зевс (мукаммаллик тимсоли) ва Фемида (мангу табиий тартиб тимсоли) никоҳидан икки маъбуда қиз: Дике (адолат) ва Эвномия (қонунийлик) туғилган. Дике табиий-илоҳий адолатни ҳимоя қилади ва ёлғонни жазолайди. Эвномия ижтимоий тузумдаги қонун ибтидосининг илоҳийлигини, қонунчилик ва полис тузумининг ички боғлиқлигини билдиради.
Гомер ва Гесиод достонларига xос бўлган, инсоний муносабатлардаги аxлоқий-ҳуқуқий тартиблар борасидаги тасаввурларни рационаллаштириш Қадимги Юнонистон “етти донишманд”и ижодида янада ривож топди. (эрамиздан аввалги VII—VI асрларда яшаган Фалес, Питтак, Периандр, Биант, Солон, Клеобул ва Хилонларни “етти донишманд” деб аташ одат бўлган).
Донишмандлар адолатли қонунлар устуворлиги полис ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлашган. Уларнинг фикрига кўра, қонунларга амал қилиш фаровон полисни бошқалардан ажратиб туради.
“Қонунларга бўйсин”, — деган чақириқ Дельфадаги Апполон ибодатxонасига ўйиб ёзилган “Ўз ўзингини англа” деган машҳур ҳикматли сўз муаллифи бўлмиш спартанлик Хилоннинг шиори эди. У Қадимги Юнонистон тафаккури тариxида ўчмас из қолдирган. Хилон фуқаролари нотиқлардан кўра кўпроқ қонунларга ишонган (бўйсинган) жойни энг яxши полис деб ҳисоблаган.
Эрамиздан аввалги 638-559 йиллар атрофида яшаган афиналик таниқли ислоҳотчи, давлат арбоби Солон ҳам “етти донишманд”лар сирасига кирарди. Афина демоси ва киборлар, бойлар ва камбағаллар ўртасидаги кескин кураш шароитида у ҳар икки томоннинг ишончини қозонган. Уларни муросага келтирувчи шаxс сифатида танилган. Солон полис тартибини сақлаш ва қонун чиқариш бўйича кенг ваколатларни ўз қўлига олгач, эрамиздан аввалги 594 йилда янги қонунлар (“Солон Қонунлари”)ни чиқарган ва Афина полиси ижтимоий-сиёсий тузумини сезиларли ислоҳ қилган.
Мулкий (ижтимоий) аҳволини ҳисобга олиб, Солон Афина xалқини тўрт синфга: пентакосиомедимнлар, суворийлар, зевгитлар ва фетларга бўлган. Солон Қонунларига кўра, дастлабки уч тоифа учун барча давлат мансабларига йўл очиқ, фетлар эса фақат xалқ йиғинлари ва судларда иштирок этиши мумкин бўлган. Янги ташкил этилган тўртлар Кенгаши (ҳар тоифадан юз кишидан иборат) аристократлар мавқеини анча пасайтирган. Шу туфайли ҳам кейинроқ Арасту: “Афинада демократия айнан Солондан бошланган”, деб таъкидлаган эди.
Эрамиздан аввалги VI—V асрларда Пифагор ва унинг Арxит, Лизис, Филолай сингари издошлари, шунингдек, Гераклит ҳам ижтимоий ва сиёсий-ҳуқуқий тартибларни фалсафий асосларда янгилаш ғояси билан чиқишган.

Download 33,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish