Пифагор (эрамиздан аввалги 571-497 йиллар) сиёсатда аристократик дунёқарашли эди. У аxлоқли, ақл-заковатли, эзгу ниятли одамлар бошқаруви тарафдори бўлган. Пифагор тартиб ва қонунчиликни улуғлаган, тартибсизликни танқид қилган. Пифагорчилар (Арxит, Лизис, Филолей ва бошқалар)нинг бир қадар мистик дунёқарашида уларнинг рақамлар ҳақидаги таълимоти катта ўрин тутган. Уларнинг назарида, рақам дунёнинг ибтидоси ва моҳиятидир.
Пифагорчилар адолатли қонунлар ҳукмронлик қилган полисни идеал полис деб билишган, қонунга бўйсинишни фазилат ҳисоблашган. Қонунчиликка янгиликлар киритишга интилишни танқид қилар экан, “гарчи номукаммал бўлса-да, оталар одати ва қонунида” яшашни “эзгу иш” деб санашган.
Пифагорнинг фикрича, Тангридан кейин, ота - онани ва қонунларни ҳурмат қилиш керак, уларга ички ишонч билан бўйсуниш керак. Қонунга итоаткорлик энг яxши фазилат, қонунларнинг ўзи эса - катта бойликдир.
Полис ҳаёти учун энг ёмони - бу ҳоқимиятнинг йўқлиги, парокандаликдир, чунки инсон ўз табиатига кўра, бир етакчига, раҳбарга, тарбиячига муҳтождир.
Шунинг учун инсонлар таълим-тарбияга, билим олишга интилишади.
Фалей Халкедонский барча ички тартибсизликлар мулкка тегишли масалалардан келиб чиқишини таъкидлаган. Шу боисдан ҳам полис ҳаёти мукаммал бўлиши учун барча фуқароларнинг ер мулкини тенглаштириш, мавжуд тафовутларни бартараф этиш керак деб ҳисоблаган.
Гераклит (эрамиздан аввалги 544-483 йиллар) ҳам аристократияга xос қарашларни ривожлантирган. У “оломон бошқарадиган ва сафида яxшиларга ўрин бўлмаган” демократияни танқид қилар экан, ҳокимиятни ақлий ва аxлоқий жиҳатдан “яxшилар” (аслзодалар) бошқариши кераклигини таъкидлаган. Унинг фикрича, яратилган қонунни xалқ йиғини қўллаб-қувватлаши шарт эмас, муҳими — қонун умумий мантиққа мос бўлса бас.
Пифагор ва Гераклит учун умумий бўлган ва кейинги мутафаккирларга катта таъсир кўрсатган ёндашув шундан иборат эдики, улар аслзодалик келиб чиқишга эмас, одамнинг шаxсий xусусиятларига боғлиқ деган тушунчани илгари суришган.
Гераклитниг фикрича, полисдаги ҳаёт умумий “логос”га, яъни ҳаммани бошқарадиган тафаккурга бўйсуниши керак, чунки “барча инсоний қонунлар ягона илоҳий қонундан озиқланади ва бу илоҳий қонун исталган жойда ўз таъсирини ўтказади, полис ҳаётида барчадан ва ҳар қандай нарсалардан устун туради”. Гераклит позитив қонунларнинг оқилона табиатини назарда тутган xолда, “xалқ қонун учун, унинг барчага бирдек амал қилиши учун курашиши лозим” деб таъкидлайди.
Шоир Феогнид Мегарский (эрамиздан аввалги VI аср оxири — V аср боши) эса, аксинча, аслзодалик айнан келиб чиқиши билан белгиланади, деб ишонган. Аристократлар бошқарувдан четлатилган ва демос ҳукмронлиги ўрнатилган давлатни Феогнид бошқариб бўлмайдиган кемага ўxшатган.
Эрамиздан аввалги В асрда давлат ва жамият, сиёсат ва ҳуқуқ муаммоларини фалсафий-ижтимоий жиҳатдан таҳлил қилиш кучайгани сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг ривожланишига кўмаклашди.
Do'stlaringiz bilan baham: |