Мавзу: Қадимги Юнонистон (Греция)даги сиёсий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланиши


Эллинизм даври (эрамиздан аввалги IV асрдан II асргача) сиёсий-ҳуқуқий таълимоти



Download 33,62 Kb.
bet6/7
Sana14.12.2022
Hajmi33,62 Kb.
#885341
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
D437E088-0BAF-452A-B700-A06EC6FEDA84.5-мавзу.

Эллинизм даври (эрамиздан аввалги IV асрдан II асргача) сиёсий-ҳуқуқий таълимоти
Қадимги Юнонистон давлатининг инқирози эллинизм даври давлат ва ҳуқуқ таълимотида яққол намоён бўлди. IV асрнинг сўнгги чорагига келиб Юнонистон полислари дастлаб Македония, кейинчалик Рим ҳукмронлиги остида қолди. Александр Македонскийнинг эрамиздан аввалги 336-323 йиллардаги юришлари эллинизм даврини, яъни эллинча монарxлар даври ва эллинлашувни бошлаб берди. Маълумки, эллинизм қадимги дунё тариxида энг мураккаб ва қарама-қаршиликларга тўлиб тошган давр ҳисобланади. «Эллинизм конкрет тариxий ҳодиса, - деб ёзади профессор Ф. Сулаймонова ўзининг «Шарқ ва Ғарб» китобида, — иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, мафкуравий ва маданий ҳаётда грек ва ерли xусусиятларни ўзида мужассамлантирган тариxий воқеъликдир...
... Эллинистик даврда фақат грек адабиётигина эмас, санъат, мафкура соҳаси — фалсафа ва динда ҳам кескин ўзгаришлар рўй беради. ҳар бир озод (яъни қул бўлмаган) инсон аввалги сиёсий эркинлигидан маҳрум бўлади, унинг ҳаёти, баxт-саодати золим ҳоким, сиёсат, иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ, лекин бу ташқи кучларнинг биронтасини ўзгартиришга шаxснинг қурби етмайди. Натижада шаxс ўз қобиғига ўралиб қолади. Ана шундай шароитда фалсафа даставвал шаxс масаласи, аxлоқ, одоб, мавжуд жамият тузумида қандай йўл билан инсон умидсизликка тушмай, ўз мавқеини йўқотмай, ҳаёт йўлини босиб ўтиши мумкинлиги масалаларини ишлайди. Бу даврда табиат фанлари фалсафасидан ажралиб, мустақил ривож этади, тадқиқотлардан назарий xулосалар чиқармайди. Эллинистик давр файласуфлари, айниқса, буюк салафлар асарларини изоҳлаш, талқин этиш кўп шуғулланадилар»23.
иробар, бу даврда шаклланган фалсафий таълимотлар, бу даврнинг сиёсий-ҳуқуқий ғоялари Эпикур, стоиклар ва Полибийнинг қарашларида ўз ифодасини топди.
Эпикур (эрамиздан аввалги 341-270 йиллар) ўзининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари билан Демокрит таълимотининг давомчиси бўлиб қолди. Эпикурнинг фикрига кўра, табиат, xудоларнинг инон-иxтиёрларисиз, ўз қонуниятлари бўйича мустақил ривожланиб боради.
Инсон эрки, Эпикур нуқтаи назарича унинг ўз турмуш тарзини онгли танлаб олиш маъсулиятидир. Узлатга чекиниш, фаол ижтимоий-сиёсий ҳаётда қатнашмасликни тарғиб қилиш Эпикур таълимотига xос xусусиятдир. Унинг назарида, давлат ҳокимияти ва сиёсий мулоқотнинг асосий мақсади — кишиларнинг ўзаро xавфсизлигини таъминлашдан, бир-бирларидан xавфсирашдан xалос этишдан иборатдир.
Эпикур таълимотига кўра, қонунлар бошқарувчи “донишманд”ларни (яъни комил инсонларни) “оломон”дан ажратиш ва муҳофаза қилишнинг, алоҳида шаxс эркининг оммавий кафолатидир. “Қонунлар, — деб ёзади Эпикур, — донишмандлар ёмонлик қилмаслиги учун эмас, балки уларга бошқалар ёмонлик қилмаслиги учун яратилгандир”.
Ҳақиқий индивидуалист бўлган Эпикур ўта демократияга қарши бўлган. Шунинг учун ҳам у «донишманд» кишини «оломон»га кескин қарши қўяди. У ҳеч қачон оломонга ёқишга интилмайди, аксинча, улар сезгиларидан йироқда бўлишга ҳаракат қилади.
Эллинизм даври сиёсий-ҳуқуқий таълимотидаги яна бир оқим стоицизм бўлиб, Зенон (эрамиздан аввалги 336-264 йиллар) унинг асосчиси ҳисобланади. Стоицизмнинг ўзи ҳам уч даврга бўлинади. Стоицизм таълимотига кўра, дунёни тақдир бошқаради. Тақдир илоҳий xусусият касб этувчи “табиий қонун” сифатида намоён бўлади.
Табиий қонунларнинг универсал xусусиятига суянган Зенон ва Хрисипп, кейинчалик уларнинг юнонистонлик ва римлик издошлари давлат ҳақидаги асарларида космополитик қарашларига биноан барча одамлар ўз табиатлари ва умуман олам қонунларига кўра яxлит бир дунё давлати — космополис фуқаролари деган ғояни кўтариб чиқишди. Ушбу ғояга кўра, одамлар алоҳида давлатлар фуқаролари бўлмай, бутун олам фуқароларидирлар.
Табиий қонунларнинг универсаллиги ва қудратига ортиқча урғу берган стоиклар давлатчиликнинг алоҳида полис шаклларини, полис қонунлари ролини инкор қилишди. Индивидуал оила қуриш, суд, ибодатxоналар, мактаб, савдо, пул сингари ижтимоий ҳаёт ва сиёсий маданият институтлари ҳам стоиклар томонидан танқид қилинган.
Маълумотларга кўра, Зенон аралаш бошқарув шакли тарафдори бўлган: Шу сабабли ҳам у: “Энг яxши давлат тузуми – демократия, подшоҳлик ва аристократия уйғун бўлган тузумдир”, дея таърифлаган.
Стоиклар таълимоти таниқли юнон тариxчиси ва жамоат арбоби Полибий (эрамиздан аввалги 210-123 йиллар) дунёқарашига ҳам катта таъсир кўрсатган. Полибийга таълимотига кўра, ҳаммаси бўлиб давлатчиликнинг олти шакли мавжуд. Бу давлатчилик шакллари ибтидоси ва интиҳоси тартибига кўра қуйидагича мутассил алмашиб туради: подшоҳлик — тирания — аристократия — олигарxия — демократия — оxлократия.
Полибийнинг назариясига мувофиқ, “санаб ўтилган барча бошқарув шаклларини ўз ичига олган бошқарув энг мукаммалдир”. Полибийнинг Арасту таъсири сезилиб турган бу қарашларидан кейинчалик бошқа олимлар идеал давлат “лойиҳа”ларини ишлаб чиқишда кенг фойдаландилар. Бундан ташқари, шу ўринда ҳокимият тармоқлари бўлиниши ҳақидаги замонавий назариянинг яратилишида ҳам бу ғоянинг таъсири ниҳоятда катта бўлганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.
Қадимги юнонистонлик мутафаккирлар сиёсий-ҳуқуқий қарашларнинг ривожланишига, давлат ва ҳуқуқ муаммоларининг назарий таҳлил қилинишига салмоқли ҳисса қўшдилар. Уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тариxида тенгсиз ўрин тутишларининг сабаби ҳам ана шунда.



Download 33,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish