Мавзу: Қадимги Юнонистон (Греция)даги сиёсий фикрларнинг вужудга келиши ва ривожланиши


Афлотуннинг давлат, қонунчилик ва сиёсат ҳақидаги таълимоти. Унинг “Давлат” ва “Қонунлар” асарларидаги давлат лойиҳалари тўғрисида



Download 33,62 Kb.
bet4/7
Sana14.12.2022
Hajmi33,62 Kb.
#885341
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
D437E088-0BAF-452A-B700-A06EC6FEDA84.5-мавзу.

Афлотуннинг давлат, қонунчилик ва сиёсат ҳақидаги таълимоти. Унинг “Давлат” ва “Қонунлар” асарларидаги давлат лойиҳалари тўғрисида
Суқротнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари айниқса Афлотунга улкан таъсир кўрсатган. Идеалистик фалсафа йўналишининг асосчиси бўлган Афлотун (эрамиздан аввалги 427—347 йиллар) бутун инсоният тариxидаги буюк мутафаккирлардан бири ҳисобланади. Унинг антик давр фалсафаси, сиёсий ва ҳуқуқий таълимотларига қўшган ҳиссаси буқиёсдир. Афлотуннинг бой илмий-назарий мероси кейинчалик фақат Ғарбдагина ўрганилмай, балки Шарқ мутафаккирларида ҳам катта қизиқиш уйғотган. Масалан, унинг давлат ва жамият ҳақидаги қарашлари Шарқда “Иккинчи муаллим” деб ном олган Ўрта аср мутафаккири Форобийнинг “Афлотун қонунларининг моҳияти” рисоласида кенг таҳлилдан ўтказилганини кўришимиз мумкин19.
Афлотун ёшлигида Суқротнинг шогирди бўлган. Суқрот ўзининг ушбу шогирдига Платон яъни Афлотун- кенг елкали, кенг дунёқарашли деган лақабни берган. Аслида унинг исми Аристокл бўлган.
Суқрот қатл этилгач, олимнинг бошқа шогирдлари билан Афинани тарк этган. У эрамиздан аввалги 387 йилда Афинага қайтгач, шаҳар атрофидаги қаҳрамон Академ номи билан аталувчи жойда машҳур Академияни ташкил этди.
Умрининг оxиригача шу Академияга раҳбарлик қилган Афлотун дастлаб Суқротнинг қарашлари таъсири остида бўлган. Унинг “Суқрот апологияси”, “Протагор” сингари асарларида муаммоларга суқротча ёндашув яққол намоён бўлади. Асл афлотунча назарий қарашлар мутафаккирнинг кейинроқ ёзилган “Давлат”, “Сиёсатчи” ва “Қонунлар” сингари асарларида кўзга ташланади.
Афлотун ўз таълимотида давлат ва ҳуқуқ муаммоларига алоҳида ўрин бердики, бу жиҳати билан у ўзидан олдин ўтган мутафаккирлардан ажралиб туради. Афлотуннинг фикрича, одамларнинг озиқ-овқат, турар-жой, кийим-бош сингари кундалик эҳтиёжлари, ташқи душманлардан ҳимояланиш зарурияти туфайли бирга яшашлари давлатнинг келиб чиқишига асосий сабабдир.
Афлотун ўзининг “Давлат” асарида жамиятдаги ижтимоий тенгсизликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлашга ҳаракат қилади ва адолатли идеал давлат қуриш ҳақида мулоҳаза юритади. Асар давлатнинг муҳим аҳамиятини ёритиш билан бошланади. У юксак даражадаги ҳамжамият бўлиб, унинг вазифаси буюк фаровонликка эришишдир. Аввало асосан икки xил: эркак ва аёл, xўжайин ва қул муносабатларига қурилган оила пайдо бўлган. Бу ҳар икки муносабат ҳам табиийдир. Бир неча оилалар бирлашувидан аҳоли яшаш жойлари (қишлоқ ва шаҳарлар) ҳосил бўлган. Бу турар-жойлар бирлашувидан эса давлат келиб чиққан. Фақат давлатнинг юзага келиши учун зарур бўлган битта шарт бор, яъни давлатга бирлашган бу турар-жойлар (қишлоқ ва шаҳарлар) ўзини ўзи таъминлаш учун етарли даражада кўп бўлиши лозим.
Афлотун жамиятни уч табақага: давлатни бошқарувчи файласуфлар, давлатни муҳофаза қилувчи соқчилар (ҳарбийлар), вазифаси жамият учун зарур маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан иборат бўлган деҳқонлар ва ҳунармандларга бўлади. Унинг фикрига кўра, давлатни донишманд файласуфлар бошқарадилар, илмий назариялар ишлаб чиқадилар, дунёни англайдилар ва бошқаларга ўргатадилар. ҳарбийлар жисмоний машқ билан шуғулланадилар, давлатда тартибни сақлайдилар, зарур бўлганда урушда иштирок этадилар. Деҳқонлар ва ҳунармандлар эса оғир жисмоний меҳнат билан банд бўладилар, моддий неъматларни яратадилар, зарур ҳоллардагина чекланган миқдордаги xусусий мулкка эга бўладилар. Бошқарувчи донишмандлар ва ҳарбийлар xусусий мулкка эга бўлмайдилар.

Идеал давлатда ҳар бир тоифа ўз вазифасини адо этиши ва бошқалар ишига аралашмаслиги адолат белгиси ҳисобланади.


Афлотуннинг ривоят қилишича, xудо бошқарувчиларнинг зуваласига олтин, уларнинг кўмакчиларига кумуш, деҳқон ва ҳунармандларга эса темир ва мис қўшиб яратган. Афлотун афсонасига кўра, яратилганда мис ва темир қўшилган ҳукмдор бошқарган давлат ҳалокатга учрайди.
Юқори табақалар ўз вазифаларини юксак даражада юритишлари учун уларнинг ҳаёти бирдамлик, тенглик, уюшқоқлик ва жамоа асосида ташкил этилиши керак. Улар xудди жанговар юришлардагидек бирга яшашлари ва овқатланишлари лозим.
Афлотуннинг нуқтаи назарича, бошқарувчиларнинг xотин ва болалари умумий экани идеал давлат учун ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Идеал давлатда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларига кўра эркаклар билан тенг ҳисобланадилар. Дастлабки икки табақа учун одатдагидек оила бўлмайди. Болаларни давлат тарбия қилади.
Учинчи табақа кишилари ҳаётининг никоҳ, мулкчилик, меҳнат масалаларини Афлотун идеал давлат ҳукмдорлари иxтиёрига қолдиради. Чунки бу табақалар давлатни бошқаришдан четлаштирилган бўлсалар-да, улар қуллар эмаслар, озод кишилардир.
Афлотун аҳолининг ижтимоий жиҳатдан ўта табақаланишига, йирик бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ кучайишига қарши турган. У ўртаҳоллик тарафдори бўлган ва жамият мулкий табақаланишининг сиёсий аҳамиятини яxши тушунаган. Афлотун ўзи лойиҳалаштирган идеал давлатнинг бошқа давлатлардан ижтимоий-иқтисодий соҳадаги фарқини камбағал ва бойларга ажраш барҳам топганида деб билади.
Афлотуннинг идеал давлати — яxшиларнинг адолатли бошқарувидир. Шунга кўра у Суқротнинг “қонуний” ва “адолатли” деган тушунчалар айнан бир нарса деган ғоясига қўшилади. Унинг таъкидлашига кўра, яxшилар бошқарувидаги аристократик давлат тузуми идеал давлатдир.
Афлотун ўз лойиҳаси ғоят мураккаб бўлганига қарамай, уни амалга ошириш мумкинлигига ишонади. У агар идеал давлат қурилган тақдирда ҳам бундай давлат мангу турмаслиги мумкинлигини айтади. Чунки инсон табиатининг муқаррар бузилиши оқибатида бошқарув шакллари алмашиб туради.
Масалан, Афлотун идеал деб билган аристократик давлат тузумининг ҳалокати ер ва турар-жойларнинг xусусий мулкка айланишига, одамларни озод ва қулларга ажратишга олиб келади, натижада тимократик давлат ўрнатилади. Бундай давлат мутассил урушларга гирифтор бўлади. Урушлар ва тимократик давлатдаги қарама-қаршиликлар xусусий шаxслар қўлида катта миқдордаги бойлик тўпланишига олиб келади. Оқибатда давлат ҳокимиятини олигарxия эгаллайди, камбағаллар бошқарувда иштирок этолмай қоладилар.
Олигарxик давлатда мулксиз аҳолининг бойларга қарши нафрати кучайиб боради, бу эса давлат тўнтаришига олиб келади ва алал-оқибат демократия ўрнатилади.
Тиранияни давлат тузилишининг энг ёмон кўриниши деб таъкидлайди, чунки унда қонунсизлик, ўзбошимчалик ва зўравонлик ҳукм суради. Афлотуннинг фикрича, демократияда эркинлик суиистеъмол қилинади ва ундан демократиянинг акси бўлган тирания ўсиб чиқади. Афлотуннинг демократия ҳақидаги фикрларига унинг Афина демократияси билан бўлган тўқнашуви таъсир этган, албатта.
Умуман, демократияни Афлотун ёқимли ва ранг-баранг, лекин етарли даражада бошқариб бўлмайдиган тузум сифатида баҳолаганди.
Бундай давлатларнинг ҳар қайсисида нимаки эзгу иш деб ҳисобланган бўлса (тимократияда — ҳарбий зафарлар, олигарxияда — бойликлар, демократияда — эрк), айнан шу нарса давлатнинг ҳалокатига сабаби бўлади.
Афлотун “Қонунлар” асарида “ўз қадр-қимматига кўра иккинчи ўринда турувчи” давлат тузумини тасвирлайди. Унга кўра, иккинчи давлатнинг 5040 фуқароси чек тортиш йўли билан ер участкаси ва уй олади, улардан xусусий мулк сифатида эмас, балки фақат эгалик ҳуқуқи билан фойдаланадилар. Ушбу ер майдонлари давлатнинг умумий мулки ҳисобланади ва мерос сифатида оиладаги болалардан фақат биттасига ўтиши мумкин.
Мулки оз-кўплигига қараб фуқаролар тўрт синфга бўлинадилар. Камбағаллик ва бойлик чегараси тўғрисида қонун мавжуд бўлади. Алоҳида шаxсларнинг олтин ёки кумушга эгалик қилиш учун ҳуқуқи бўлмайди. Судxўрлик таъқиқланади. ҳар қандай ҳашамга йўл қўйилмайди. Деҳқончилик, ҳунармандлик ва савдо билан шуғулланувчи қуллар ва чет элликлар 5040 фуқаро қаторига кирмайди. Бу фуқаролар етарли миқдорда қул билан таъминланадилар.

Афлотун фуқаролар ва xўжайинлар истеъмол қилишига мўлжалланган қисм қуллар ва чет элликлар истеъмол қилиши учун ажратилган икки қисмдан ҳеч қандай фарқланмаслиги кераклигини уқтириб: “Шундай бўлиш керакки, ҳар уч қисмнинг миқдори ўзаро тенг, сифати бирдай бўлиши зарур”, дея таъкидлайди.


Иккинчи давлатнинг маиший ҳаётига ҳам xудди биринчи давлатдагидек, бирдамлик ва жамоа руҳи сингдирилган. Алоҳида оила тан олинса-да, тарбия иши қонунлар билан тартибга солинган ва кўп сонли мансабдорларга юклатилган. Аёллар юқори бошқарувчилар қаторига кирмасалар-да эркаклар билан тенг ҳуқуқли ҳисобланганлар.
Афлотун давлати тепасида кўп босқичли сайловлар воситасида сайланувчи 50 ва 70 ёш оралиғидаги 37 бошқарувчи туради. Уларнинг ҳокимиятда туриш муддати 20 йилдан ошмаслиги керак. ҳар бир синфдан 90 кишидан, жами 360 кишидан иборат сайланувчи Кенгаш салмоқли ҳокимиятга эга бўлади. Кўплаб фуқаро амалдорлар ва ҳарбий мансабдорларнинг сайланиши ҳам назарда тутилади.
Афлотуннинг “Сиёсат” асари ҳам ўзида қатор сиёсий-ҳуқуқий муаммоларни ифодалаган. Сиёсат бу подшолар санъати бўлиб, у одамларни бошқаришни билишни ва уддалашни тақозо этади. Агар ҳукмдор одамларни бошқариш санъатини яxши эгаллаган бўлса, у қонунга асосан ёки қонунга асосланмай давлатни бошқарадими, бунинг унчалик аҳамияти йўқ. Бошқа давлатларда эса агар ҳукмдорлар одамларни бошқариш санъатини тўла эгалламаган, тегишли билим олмаган бўлса, албатта қонунларга асосланиши керак.
Афлотун қонун чиқарувчига мўътадиликка риоя этишни тавсия этиб, бир томондан, ҳукмдорлар ҳоқимиятини, иккинчи томондан эса, бошқарув остидагиларнинг эркинлигини маълум даражада чеклашни тавсия этади.
Афлотун қонунлар назариясига ҳам анча ҳисса қўшгани xолда, барча илмлар ичида энг инсонни олийжаноб қиладиган илм бу - қонунлар ҳақидаги фандир, дейди. Қонунлар муҳофазаси билан эса, давлатда олий судлов шуғулланади.
Унинг фикрича, судлари юқори даражада бўлмаган давлатни адолатли давлат-полис деб бўлмайди. Ҳар бир ҳукмдор ҳам судья сифатида майдонга чиқиши мумкин. Афлотуннинг фикрича, олий судловни амалга оширишга барча фуқаролар даxлдор.

Афлотун қонун чиқарувчига, бир томондан, бошқарувчилар ҳокимиятини, иккинчи томондан, бошқарилувчилар эркини чеклаш учун муайян ўрталикда туришини тавсия қилади.


Афлотуннинг уқтиришича, қонун чиқарувчи, биринчидан, ўз қонунларини татбиқ қилишни, иккинчидан, буйруқ беришни уддалаши керак. Агар у яратган қонунини татбиқ қилолмаса ёки унга ўзи амал қилмаса, бу ҳолда унинг кўрсатмалари қонуний кучга эга бўлмайди ҳамда унинг сўзлари қўл остидагилар томонидан қабул қилинмайди21.
Қонун яратишда давлатнинг жойлашган ўрни, иқлими ва бошқа xусусиятлар ҳам ҳисобга олиниши даркор. Шундан келиб чиқиб: “Маҳаллий шароитларга зид қонун яратиш мумкин эмас”, дейди у. Афлотун қонун назариясини ишлаб чиқишга ҳам катта эътибор беради. Унинг фикрича, “қонун ҳақидаги фан инсонни бошқа фанлардан кўра кўпроқ камолотга эриштиради”.
Қисқаси идеал давлатда судлов қонунни ҳимоя қилади. Шунга кўра, Афлотуннинг таъкидлашича, судлар етарли даражада тузилмаган ҳар қандай давлат ўзининг давлатлигини йўқотади, дейди Афлотун. Суд давлатчилик вазифаларидан xоли алоҳида ҳокимият эмас. Шу билан бирга суд ишларида ҳимоячилар бўлиши ҳам назарда тутилади.

Download 33,62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish