Мавзу 7: Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси



Download 1,14 Mb.
bet1/13
Sana04.07.2022
Hajmi1,14 Mb.
#739094
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Мавзу 7




Мавзу 7: Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш технологияси.
Режа:
1. Оддий суперфосфат ишлаб чиқариш технологияси.
2. Физик-кимёвий хоссалари.
3. Ишлаб чиқариш усуллари.

ФОСФОРЛИ ЎҒИТЛАР ҲАҚИДА УМУМИЙ ТУШУНЧАЛАР


Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ривожланган аграр мамлакатдир. Меҳнатга лойиқ аҳолининг 40 % га яқини қишлоқ хўжалиги билан банд. Пахта ва бошоқли дон етиштириладиган асосий экинлардир. Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичида 25 миллиондан ортиқроқ аҳолини турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга катта эътибор берилмоқда. Экинлар ҳосилдорлигини ошириш ва уларнинг сифатини яхшилашда турли ўғитлардан фойдаланиш асосий омил ҳисобланади.


Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришда минерал ўғитлар асосий ўринда туради. Чунки, етиштириладиган ҳосилдорликнинг деярли 50 % га яқини минерал ўғитдан фойдаланиш ҳисобига олинади. Шунинг учун ҳам ҳозирда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш мунтазам ўсиб бормоқда. Масалан, дунё бўйича минерал ўғитларни қишлоқ ҳўжалигида ишлатиш 1994–1995 йилларда 121,8 млн. тоннани ташкил қилган бўлса, 1997–1998 йилларда эса 134,1 млн. тоннага етди. Ҳозирги кунда биргина Хитой давлатида 40 млн. тонна минерал ўғит ишлаб чиқармоқда. 1994–2002 йилларда ушбу мамлакатда 17 та азотли ва 11 та фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи заводлар қурилди.
Фосфат хом ашё заҳираларига эга бўлган ва ўғит ишлаб чиқариш саноати ривожланган мамлакатлар қаторига Россия, Қозоғистон, Украина, Белоруссия ва Ўзбикистон Республикаси киради.
Менделеев даврий жадвалидаги қирқдан ортиқ кимёвий элементлар ўсимликнинг нормал ҳолда ўсиши ва ривожланиши учун зарурдир. Жумладан азот, фосфор, калий, кальций, олтингугурт ва магний ўсимликнинг асосий озиқ моддалари ҳисобланади. Тупроқ унумдорлигини оширишда ва ундан олинадиган қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлигини кўтаришда қўлланиладиган барча минерал ўғитлар ичида фосфорли ўғитлар етакчи рол ўйнайди.
Фосфорли ўғитларга бўлган талабни қоплаш – фосфат хом ашёсини қазиб олиш ва уни қайта ишлаш корхоналарининг қувватини ошириш асосида бажарилади. Кейинги йилларда республика қишлоқ хўжалигини минерал ўғитлар, айниқса фосфорли ва калийли ўғитлар билан таъминлаш кескин камайди. Масалан, 2001 йилда Республикада етиштириладиган турли хил қишлоқ хўжалик экинлари учун илмий асосланган зарур меъёрдаги минерал ўғитларга бўлган талаб (100 % озиқа модда ҳисобида) 997,5 минг тонна азотли, 691,7 минг тонна фосфорли ва 352,5 минг тонна калийли ўғитларга тўғри келди. Азотли ўғитларга бўлган талаб эхтиёж 58,8 % ни, фосфорга эса 18 % ни ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ривожлантириш унинг минерал ўғитлар билан таъминланишига боғлиқ. Ўзбекистон кимё саноати азотли ўғитлар олиш учун асосий хом ашё ҳисобланган ҳаво ва табиий газ билан етарли заҳирага эга бўлса, фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш эса Қозоғистон Республикасидан келтириладиган Қоротоғ фосфорит хом ашёсига мўлжалланган эди. Корхоналарда турли хил фосфорли ўғит ишлаб чиқариш учун йилига 4 млн. тоннадан келтирилаётган хом ашё ҳажми 1992 йилга келиб 1,5 млн. тоннага қисқарди, кейинроқ эса келтириш тўхтатилди. Минерал ўғитларсиз эса қишлоқ ҳўжалигида юқори ҳосилдорликка эришиш мумкин эмас. Қишлоқ ҳўжалигидаги фосфорли ўғитлар танқислиги муаммосини ҳал этиш ҳозирги куннинг асосий вазифалари қаторига киради.
Юзага келган ушбу вазиятдан чиқишнинг энг асосий йўлларидан бири республикамиз худудида жойлашган паст сифатли Марказий Қизилқум ҳавзасидаги фосфорит ва саноат аҳамиятига эга бўлмаган бошқа маҳаллий фосфорит заҳираларидан оқилона фойдаланишдан иборат бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан республика қишлоқ ҳўжалигининг фосфорли ўғитларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида Қизилқум фосфорит комбинати ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида фосфорит, тошкўмир, глауконит, бентонит, гипс ва бошқа хом ашё заҳиралари жойлашган. Гулиоб фосфоритларининг юз фоизли фосфор беш оксиди ҳисобидаги заҳираси 551 млн тоннани ташкил этади. Таркиби жиҳатидан маълум фосфоритлардан кескин фарқ килиб, унда 4–14 % фосфор беш оксиди, оз миқдорда магний, фтор, олтингугурт ва микроэлементлар мавжуд. Ҳозирги кунда Гулиоб фосфорити ва Қизиқум фосфорит комбинатида таркибида фосфор беш оксиди 12–16 % ва 16–18 % бўлган фосфат хом ашёсини қайта ишлаб ўғитлар олишнинг унумли усуллари бўлмаганлиги сабабли ушбу фосфоритлар фойдаланилмай тўпланиб қолмоқда.
Донадор Қизилқум ва Гулиоб фосфоритлари шу кунгача саноат корхоналаримизда ишлатиб келинган Қоратоғ хом ашёсидан ўзининг таркиби ва хоссалари билан кескин фарқ қилади. Шунинг учун маҳаллий хом ашёларни қайта ишлаш учун ўзига хос унумли технологик усулларни яратиш ҳозирги куннинг энг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
Шу мақсадда–паст навли юқори карбонатли Марказий Қизилқум ва саноат аҳамиятига эга бўлмаган Гулиоб фосфоритларини қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида фойдаланилаётган минерал тузлар, кам меъёрдаги сульфат ва азот кислоталари ҳамда уларнинг аммонийли тузлари иштирокида фаоллаштириб, самарали оддий ва мураккаб фосфорли ўғитлар олишнинг илмий асосларини яратиш ва жадаллашган технологиясини ишлаб чиқиш зарур. Ҳозирги кунда белгиланган мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар ўрганилди ва бир талай ютиқларга эришилди:

  • Паст сифатли Марказий Қизилқум ва Гулиоб фосфорит намуналарининг кимёвий таркиби, физик–кимёвий ва механик хоссаларини аниқлаш;

  • Паст сифатли Марказий Қизилқум ва Гулиоб фосфоритларини минерал туз эритмалари билан фаоллаштириш;

  • Қизилқум фосфоритларини сульфат кислота ва аммоний сульфатли сульфат кислота билан, шунингдек азот кислота ва аммоний нитратли азот кислота эритмалари билан фаоллаштиришда кислота концентрация ва меъёри таъсирини ўрганиш;

  • Гулиоб фосфоритларини сульфат ва азот кислоталари билан фаоллаштириш жараёнларини ўрганиш;

  • Фосфоритларни фаоллаштириш асосида олинган янги навли ўғит намуналарининг физик–механик ва товар хоссаларни ўрганиш;

  • Марказий Қизилқум фосфоритларидан фосфорли ўғит олишнинг жадалашган технологик тизимини ишлаб чиқиш ва саноатга ҳамда қишлоқ хўжалигига жорий қилиш.

Ҳозирда ЎзР ФА “Умумий ва ноорганик” кимё институтида бир қатор илмий амалий ишлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар натижасида олинган илмий маълумотлар паст сифатли маҳаллий фосфоритларни минерал тузлар, сульфат ва азот кислоталари ва уларнинг аммонийли тузлари иштирокида фаоллаштириб, самарали оддий ва мураккаб фосфорли ўғит олишнинг содда, жадаллашган технологик тизимини яратишга асос бўлди. Яратилган технология Гулиоб ва Қизилқум фосфоритларининг барча турларини қайта ишлаб, фосфорли ўғитларнинг янги навларини ишлаб чиқариш имкониятини беради.





Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish