Туғма ва табиий фосфатларнинг таркиби
16-жадвал
ФОСФАТЛАР
|
ТАРКИБИ
|
Р2О5
|
СаО
|
МgО
|
Fе2О3+Аl2О3
|
F
|
Эримайдиган қолдиқ
|
Аппатит кон.
Фосфоритлар
|
39,4
|
52,0
|
0,2 га ча
|
0,6+1,2
|
3,1 гача
|
1,5 гача
|
Бойитилмаган коротоғ
|
27,5
|
43,7
|
4,11 гача
|
2,6
|
2,8 гача
|
13 гача
|
Коротоғ флотацион концентрати
|
29,5
|
41,4
|
2,1
|
2,2
|
2,9
|
13
|
Вятка ювиш фос-фарити
|
25 гача
|
39,5 гача
|
0,8
|
6,6-9,0
|
3,0 гача
|
15,6
|
Егоровский ювилган фосфорити
|
23,3 гача
|
35,5 гача
|
-
|
10,2-11,6
|
2,6 гача
|
6,4 гача
|
Эстония кон. бир.
|
26,0 гача
|
37,5 гача
|
-
|
3,2-3,9
|
2,3
|
20
|
Флотацион
|
32,2
|
46,4
|
0,8
|
2,9 (Аl2О3)
|
2,4
|
6,3
|
Актюбинск кон.
|
19,1
|
31,5
|
0,6
|
4,7
|
2,5
|
32,7
|
Флотацион кон.
|
25,8 гача
|
41,8 гача
|
-
|
3,4-4,0
|
3,2 гача
|
13,0
|
ОДДИЙ СУПЕРФОСФАТНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Суперфосфат ишлаб чиқариш қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
сульфат кислота ва фосфат хом ашё омбори;
операция бўлими, яъни фосфатлар сульфат кислота билан парчаланади (фторидли газлардан тозаланади);
суперфосфат омбори.
Аппатит концентрати вагонлардан туширилади. Сўнгра сарф бункери ва дозатор бункерига юборилади. У ерда сульфат кислота сув билан аралаштирилади, бунда аралашма концентрацияси кислотанинг зичлиги орқали ўлчаб турилади. Аппатитни сульфат кислота билан вертикал уч ёки тўрт камерали аралаштиргич ёрдамида 5–7 минут аралаштирилади. Сўнгра суспензия суперфосфат камерасига оқиб ўтади. Камера 1–2 соат ичида бир марта айланади. Камерада фрезер (кесгич) ўрнатилган бўлиб, 5–25мм қалинликда кесади. Кесилган суперфосфат транспортёр орқали омборга юборилади. Камеранинг диаметри D = 7,1 м; баландлиги Н = 2,9 м; айланишлар сони 80–90 айл/мин; унумдорлиги 40–50 т/соат.
Реакция натижасида ажралган газлар камера қопқоғидаги тешик орқали абсорбция системасига юборилади. Омборга суперфосфатни беришдан олдин совутилади. Совутиш горизонтал барабанда амалга оширилади. Бунда куракчалар ёрдамида майда бўлакларга бўлинади ва 70–8О 0С ҳароратдан 30–60 0С ҳароратгача совутилади. Суперфосфат омборда бир жойдан иккинчи жойга кран ёрдамида олинади ва етилтирилади. Етилтириш учун 2–3 хафта керак бўлади. Унумдорлиги 1000–3000 т/кун.
Расм. 11.1. Суперфосфат ишлаб чиқаришнинг технологик тасвири.
1 - аппатит концентрати учун транспортёр, 2 - бункер, 3 - шнекли таъминлагич, 4 - чўмичли элеватор, 5,9 - шнеклар, 6 - ортиқча аппатит концентрати учун қайтарувчи шнек, 7 - дозатор бункер, 8 - дозатор, 10 - аралаштиргич, 11 - назорат тарози, 12 - назорат тарозилар бункери, 13 - сульфат кислота резервуарлари, 14 - кислота учун марказдан қочма насос, 15 - кислота учун напор идиши, 16 - кислота аралаштиргич, 17 - сув учун напор идиш, 18 - азот оксидлари учун газ ажраткич, 19 - кислота учун концентратомер, 20 - кислота учун сарф ўлчагич, 21 - суперфосфат камераси, 22 - фрезер, 23 - суперфосфат учун транспортёр, 24 - суперфосфатни омборга ташлаш мосламаси.
1 т кукун ҳолдаги суперфосфат олиш учун 0,53–0,55 тонна аппатит концентранти ва 0,37–0,38 тонна сульфат кислота (100 %) сарфланади.
Қуйида (расм 11.2) донадор ҳолидаги суперфосфат ишлаб чиқаришнинг технологик тасвири баёни билан келтирилган.
Ҳозирги пайтда суперфосфат донадор ҳолда ишлаб чиқарилмоқда. Қуритилган суперфосфатни фракциялаш аммонизатор-грануляторда амалга оширилади. Бундай суперфосфат ёпишиб қолмайди, намлиги кам ва Р2О5 миқдори кўп. Доналарни тупроққа солганда сувида секин эриши натижасида ўсимликни Р2О5 миқдорини ўзлаштириши ошади. Донадор суперфосфат ишлаб чиқариш қўйидагича; суперфосфат ва нейтралловчи қўшимча бункерлар орқали дозатор ёрдамида лента орқали майдалагичда майдалана-ди ва аралаштирилади. Сўнгра элеватор орқали транспортерга ва грануляторга берилади. Гранулятор айланувчи барабан бўлиб, намланган кукун ҳолдаги суперфосфатни донадор ҳолига айлантиради. Суперфосфатни 16 % гача намлаш учун гранулятордаги форсунка орқали сув сочиб берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |