Қон айланишини сунъий равишда таъминлаш. Қон айланиш етарли ва самарали бўлиши учун юрак фаолиятини сунъий таъминлаш: уни бевосита ёки билвосита уқалаш керак. Юракни бевосита уқалаш жуда кам ҳолларда қўлланилади. Нафақат касалхонадан ташқари шароитда жарроҳлик бўлими бор касалхоналарда ҳам юрак тўхтаса юракни билвосита уқалаш зарур.
Юракни билвосита массажи. Катта ёшдаги болаларда уқалаш бир қўл кафтини ўрта чизиқ бўйлаб кўкрак пастки қисмига қўйиб, устидан иккинчи қўл билан босилади, бу куч тушни умуртқа поғонасига 4-5 см яқинлаштириши керак. Чақалоқларда юрак соҳасига бош бармоқ билан босиб уқалаш ўтказилади. Бунда тушни сиқилиши 1-2 см атрофида бўлиши керак. Туш шундай сиқилиши керакки, чақирилган сунъий тебраниш тўлқини умров ва уйқу артериясини тебрантирсин. Кўкрак қафасини сиқиш сони ритмик ва шу ёшдаги боланинг юрак қисқариши сонига тенг бўлсин. Юракнинг билвосита уқалаш механизмини 1977 йилгача юрак туш билан умуртқа поғонаси орасида сиқилиши деб тушунилар эди. Қоннинг маълум бир қисми юракдан аортага ва ўпка артериясига ҳайдалади. Унда юракни сиқиш 20% гача сунъий қон айланишини таъминлаши кўрсатилган. Агар компрессия муддати 50 – 60 % га оширилса бу кўрсаткич ҳам кўтарилади. Бундан ташқари юракни билвосита уқалашда сунъий қон айланиши нафақат юракнинг сиқилишига, ҳамма ички муҳит тузилишига боғлиқ. Кўкрак ичидаги ҳамма қон томирлар юрак бўлмаларининг қаторида бир-бирига туташган эластик идишлар деб қараш мумкин, булардаги клапанлар системаси ташқаридан сиқилганда қонни фақат бир йўналишда юрак веналари аортага ўтказади.
Эхокардиографиянинг кўрсатишича сунъий "систола"да икки табақали ва аорта клапанлари очиқ қолиб, уч табақали клапан эса ёпиқ бўлади. Сунъий "диастола"да уч табақали ва ўпка артерияси клапанлари очилади. Янги тушунчалар таърифидан юракнинг чап бўлаги сиқилиш камераси ҳисобланмай балки ўпка ва бошқа кўкрак тизимларидан аортага фақат қон ўтказич бўлиб қолади.
Юракнинг 4 – 5 марта сиқиб ўпкага ҳаво пуркаш, ички босимни янада ошириб, ўпкадан қон ҳайдашни кўпайтиради. Ҳақиқатдан ҳам бир вақтни ўзида юракни ўқалашва ўпка вентиляцияси яхши натижа бериши, яъни мияда қон айланиши стандарт усулидагига нисбатдан 113% дан 643%гача кўпайиши тасдиқланган.
Билвосита юракни уқалашда қоннинг регионал тарқалиши табиий қон айланишига нисбатдан органларда қон юриши мия учун 90%, юрак учун 35%, буйрак усти бези 17%, буйрак 15%, ошқозон ости бези 14%, талоқ 3%ни ташкил қилади. Бошқача қилиб айтганда юракни сиртдан уқалашда юракнинг қон ҳайдаши 64 марта камайса ҳам мия табиий қон айланишдек қон билан таъминланади. Бошқа органларда эса қон айланиши кескин камаяди.
Бу натижа бўйинтириқ венасининг клапан механизмига боғлиқ. Маълумки кўкрак қафаси сиқилганда венанинг кўкрак соҳасига кириш соҳаси ҳам сиқилади. Аорта ва ковак вена босими фарқи эса (градиент) унча ката эмас, улар иккаласи ҳам сиқилади. Кўкрак қафаси сиқилгандаги юқори босим бўйинтириқ венасидан ташқари ҳамма веналарга узатилади ва шунга кўра артериал – бўйинтириқ босимидаги фарқбошқа органлар артериал ва веноз босим фарқига нисбатан катта. Шундай килиб:
Кўкрак қафасини сиқиш жадаллик билан қилиниши керак, компрессия фазаси эса узоқроқ (50 – 60%) давом этиши зарур.
Сунъий нафас олиш ва юракни уқалаш орасидаги пауза бўлиши шарт эмас.
Сунъий вентиляцияси тез-тез ва 50 – 60 см.сув.уст.га тенг босимли пуркаш билан бўлиши зарур.
Умумий айланаётган қонни тезда кўпайтириш ва вазопрессорларни қўллаш реанимация самардорлигини оширади.
Юракни бевосита уқалаш ҳеч қачон сиртдан уқалашдек кенг қўлланмаслиги аниқ. Юракни тўғридан-тўғри уқалашда сиртдан уқалашга нисбатан юракнинг қон ҳайдаши икки марта кўп. Умумий қон айланиш вақти эса шунча кам бўлади. Чунки сиртдан уқалашда бўйинтириқ венасининг клапан тизими айтарли тузук таъсир этмасдан туриб қолади.
Юракни воситасиз уқалашда афзал саналган ҳолатлар.
Кўкрак қафаси ичида жаррохлик муолажалари ва кўкрак ичига қон кетишига шубҳа бор пайтда юрак уриши тўхтаганда.Юракни сиртдан уқалаш 2-3 дақиқа давомида фойда бермаса.
Кўкрак қафасида сиртдан уқалашга халакит берадиган ўзгаришлар (деформация) бўлган ҳолларда.