Мавзу №3 Ўпка-юрак ва мия реанимацияси



Download 94,66 Kb.
bet1/5
Sana21.02.2022
Hajmi94,66 Kb.
#79478
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2 5370676773367319072



Мавзу №3 Ўпка-юрак ва мия реанимацияси




Максад: Асосий билимларни чукуррок узлаштириш ва талабаларни терминал холатлар хамда ўпка-юрак реанимацияси хусусиятлари билан таништириш.


Вазифалар:

1.Талабаларга терминал холатларни бахолаш хусусиятлари ургатиш.

2.Ўпка-юрак реанимациясига булган умумий талаблар билан таништириш.


3.Реанимациядан кейинги касаллик хакида тушунча бериш.
4.Эхтимолдаги асоратлар ва реанимациядан кейинги касаллик якунларини мухокамаси.


Режа:
1.Кириш.
2.Терминал холатларнинг уч боскичли классификацияси.
3.Упка-юрак реанимацияси коидалари ва бажариладиган амалларнинг кетма-кетлиги.
4.Реанимациядан кейинги касаллик-боскичлари ва даволаш хусусиятлари. 5.Реанимация асоратлари.
6.Упка-юрак реанимациясидан кейинги неврологик асоратлар хакида маълумот.
Бирламчи реанимация (АВС қонуни) тадбирлари.

Кўпгина давлатлардаги анестезиология ва реаниматология фаннинг ривожланиши, охирги бир неча 10 йиллар давомидаги реанимация борасидаги ютуқ ва аччиқ камчиликлар, уларни ўрганиш тажрибалар систематизацияси олимлар томонидан реанимация усуллари, техникаси ва терминологиясига ўзгариш киритишга имкон берди. Хусусан, кенг тарқалган "юрак-ўпка реанимацияси" "юрак-ўпка-мия реанимацияси" билан ўзгартирилди. Чунки охирги натижа организмни шахс сифатида тўлиқ тикланиши кўп жиҳатдан бирламчи реанимация муолажаларининг зудлиги, сифати ва эффективлигига,ҳамда постреанимацион давридаги ҳаётий зарур функциялар, биринчи навбатда бош мия фаолиятини тиклащ ва мутадиллаштиришга қаратилган замонавий интенсив даво муолажаларига боғлиқ. Буларни П. Сафар қуйидагича умумлаштиради. У организмни тирилтириш жараёнини уч даврга бўлади.


Бирламчи реанимация.
1. Жадал оксигенация даври организм ҳаётий зарур фаолиятини тиклаш ва сақлашга қаратилган муолажалар.
А) нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаш ва назорат қилиш;
Б) сунъий нафас олдириш ва ўпкалар оксигенацияси;
В) юрак массажи ёки қон айланиш сунъий таъминлаш, қон оқишини назорати, магистрал томирлар пульсациясини аниқлаш.
2. Мустақил қон айланишини тиклаш даври.
Мустақил қон айланиши тиклашга қаратилган даво муолажалари юрак, қон томир ва ўпкалар фаолиятини стабиллаштириш, кислороднинг артериал транспортини нормага яқин сақлаш. Бу давр уч босқичдан иборат.
Г) вена ичига фармакологик моддалар ва эритмалар киритиш;
Д) электрокардиоскопия (ёки ЭКГ);
Е) электрик дефибрилляция.
Иккиламчи реанимация.
3. Постреанимацион интенсив терапия ва бош мия реанимацияси даври.
Бош мия ва бошқа ҳаётий зарур органлар адекват фаолиятини тиклаш, сақлаш, мўтадиллаштиришга қаратилган муолажалар. Бу давр ҳам уч босқичдан иборат.
Ж) юрак фаолиятини тўхташ сабабини, беморни қутқариш ва даволаш чора тадбирларни аниқлаш;
З) янги усул ва методлардан фойдаланган ҳолда бош мия фаолиятини тўлиқ тиклашга қаратилган муолажалар;
И) постреанимацион давридаги ҳаётий зарур органларнинг узоқвақт интенсив терапияси.
Ҳозирги вақтда бош мия пўстлоқ қавати хужайраларини ҳимоя қилишнинг ягона усули нафас ва қон айланишини сунъий равишда таъминлашдан иборат. Бу эса реанимация асосидир. Минглаб ҳаётни сақлаб қолаётган кенг қамровлик реанимация тадбир усуллари 20 – 30 йил давомида ўзгармасдан қоляпти. Асбоб-ускуналар талаб қилинмайдиган, оддий, бирламчи реанимация усулларини ҳар қандай шифокор, ҳамшира, кичик тиббиёт ҳамшираси ва бошқа нотиббиёт ходимлар билиши шарт.
Охирги вақтларда реанимациянинг усуллари, реанимация давомидаги сунъий қон айланиш механизмига тааллуқли физиологик асосланган гумонлар пайдо бўлди. Бу Янги клинико-физиологик материалларни реанимация бажарилиши, нафас йўлларини ўтказувчанлигини таъминлаш, қон айланиши ва нафас тиклангандан кейинги бемор парвариши каби босқичда кўриб чиқамиз. Нафас фаолиятини сунъий равишда таъминлаш, нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклаш ва ўпкалар сунъий вентиляциясини бажаришдан иборат.
Нафас йўллари ўтказувчанлигини тиклашга юқори нафас йўлларидаги қаршиликни камайтириш ва йиғилган моддаларни олиб ташлаш киради. Юқори нафас йўллари қаршилигини камайтириш учун қуйидаги усуллар қўлланилади.

  1. Бошни умуртқа энса бўғимида орқага букиш.

  2. Пастки жағни олдинга ва юқорига силжитиш.

Нафас йўлларидаги моддаларни олиб ташлашда қуйидаги усуллар қўлланилади.

  1. бармоқ билан эпигастрал соҳага, диафрагмага томон тезлик билан туртиш ёки кўкрак қафасини остидан сиқиш (Геймлих усули). Бу усуллар овоз тирқиши соҳасидаги ёт жисмларни олиб ташлашда қўлланилади.

  2. оғиз ва бурун бўшлиғи,ҳамда халқумдаги бал\ғам ва суюқликлар тупфер, ноксимон баллон, оёқ билан ёки электр қувватида ишлайдиган сўрғичлар орқали сўриб олинади.

  3. ҳаво ўтказгич ишлатиш тилни орқага кетишдан сақлайди, агар тил орқага кетиб нафас йўлларини тўсиб қўйса тил ушлагич билан ташқарига тортиш зарур.

  4. хиқилдоқ ва кекирдак соҳаси ларингоскопия қилиниб тозаланади.

  5. трахеяга интубацион найча киритиш, трахея ва бронхларни тозалашга имкон беради.

  6. трахео-бронхиал дарахтини бронхоскопия ёрдамида тозалаш.

  7. кекирдак ва трахеянинг юқори соҳаси тўлиқ беркилиб қолганда трахеостомия бажарилади.

Ўпкаларнинг сунъий вентиляциясини махсус асбоблар ёки асбобларсиз экспиратор усулларда бажариш мумкин.

  1. Асбобларсиз ўпкаларни экспиратор вентиляция қилиш "оғиздан-оғизга" ва "оғиздан-бурунга" каби сунъий нафас олишни ўз ичига олади. Бунинг учун беморнинг нафас йўллари эркин ўтказувчанлигини таъминлаган ҳолда чуқур нафас олиб, оғизни – оғизга ёки оғизни – бурунга қўйиладида чиқаётган нафас пуркалади. Юзни ён томонга буриб беморга пассив нафас чиқаришга имкон бериш ва кўкрак қафаси харакатини кузатиш лозим. Ҳаво пуркаш ҳажми ва минутлик нафас боланинг ёшига мос бўлиши керак. Гипоксия белгиларининг камайиши сунъий нафас олишнинг самарадор эканлигини билдиради. Бундай усуллар билан ўпкани сунъий вентиляцияси 15 – 20 дақиқадан ошмаслиги лозим.

  2. Асбоблар орқали ўпкаларни экспиратор вентиляцияси оғиз-бурун ниқоблари, S-симон Сафар ҳаво ўтказгичи, қайтмас клапанли Брук ҳаво ўтказгичи, интубацион най ва оғиз-бурун никобли Гордон-Майкл овқат обтуратори каби асбоблардан фойдаланиб амалга оширилади.

Ўпкаларнинг респираторлар орқали сунъий вентиляция қилишда атмосфера ҳавоси, тоза кислород ва уларнинг аралашмасидан фойдаланилади. Респиратор қўл билан ёки автоматик бошқариладиган бўлиши мумкин.
Қўл билан фойдаланиладиган респираторларга Амбу қопчаси, ўзи тарқатадиган халта АДР-1, -2, АТВИ (Дания) ва наркоз аппаратларида Эйра усулида қўлланиладиган Т-шаклидаги най киради.
Автоматик респираторларга:

  • босимга қараб қўйиладиган асбоблар ДП-1, -2, -5, РД1;

  • частотасига қараб қўйиладиган асбоблар АИД-2, Лада, пневмат;

  • ҳажмига қараб қўйиладиган РО-5, -6;

  • чақалоқларда ва кичик ёшдаги болаларда қўлланадиган респираторлари ДП-5, Млада, Беби-Пулмоторлар киради.


Download 94,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish