Юрак ичига дори юбориш усули.
Тўш суягининг чап томонидаги 4-5 қовурғалар орасида пастда ётувчи қовурғанинг устки қиррасидан тик ҳолда 6-8 см узунликдаги игна санчилади.Юрак чап қоринчаси мушаклари тешилаётганда озгина қаршилик сезилади.Шприцда қон пайдо бўлиши ёки дастаси тортиб кўрилганда қон чиқиши , игнанинг қоринча бўшлиғида эканлигидан далолат беради.Юрак ичига битта шприцда адреналин (0,1 % 0,1 –0,3 мл) ,атропин (0,1% 0,1-0,3 мл) ва кальций хлорид 10% эритмалари хар ёшига 1,0 мл дан юборилади. Вена ичига 20-40% глюкоза эритмаси, 5% аскорбин кислотаси, кортикостероидлар преднизалон 5-8 мг/кг ёки дексаметазон 1 мг/кг юборилади. Ацидозга қарши албатта 1-2 ммоль/кг 4% натрий гидрокарбонат эритмасидан юборилиши шарт. Натрий гидрокарбонатнинг ярмисини ҳар 5-10 минут реанимация давомида киритиш мумкин. Реанимация давомида юрак фаолияти тиклангандан сўнг томир ичига юбориладиган эритмалар миқдори ва сифати ўзгача ахамиятга эга ва албатта тезлик билан айланаётган қон хажмини тиклаш, плазмадаги электролит, сув, кислота ва асос мувозанатини сақлаш, гемоглобин ва оқсил миқдорини кўтариш, сийдик ажралишини, микроциркуляцияни яхшилаш каби мақсадлари назарда тутиш керак. Кальций ионлари мушак тонуслари ошиши пайтида ёки хар хил дорилар, нейротоксинлар ва бошқа патоген муҳитлар таъсирида вужудга келган A-Vқамални бартараф этади ва A-Vўтказувчанликни тезлаштиради.
Юракнинг ўтказувчан аъзолари адренергикдир, яъни синаптик узатиш медиаторлари вазифасини адреналин ва норадреналин бажаради. Пресинаптик толалари адренорецепторларига таъсир қиладиган медиаторлар кейинчалик синаптик тирқишлардан чиқиб кетади. Асосий механизми катехоламинларнинг пресинаптик учларига қайтиб келиши билан таърифланади ва у махсус ферментлар ёрдамида амалга оширилади. Мана шу жараёнлар бажарилишида ферментлар хатога йўл қўйиши мумкин, яъни, нафақат эркин медиаторларни балки тузилиши катехоламинларга ўхшаш моддалар ва шуларга ўхшаб таъсир қилувчи дориларни ташиши мумкин. Асистолия пайтида адреналин қўлланиши худди мана шунга асосланган. Шу мақсадда юрак ичига, венага 0,1% адреналин гидрохлорид эритмасидан хар бир ёш хисобига 0,05 мл қилинади.
М-холинолитик – атропин. У катехоламинларнинг юракка таъсирини камайтиради ва тўхтатади. Бу хусусиятдан асистолия, брадикардия ва A-Vқамал бузилишларда фойдаланилади. Атропин сульфат венага 0,1% эритмаси хар бир ёшга 0,1 мл дан қилинади. Миокард қисқаришини кучайтириш учун кальций эритмалари, юрак қон томир аъзоларини яхшилаш учун аскорбин кислотаси, гидрокортизон, преднизолон ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |