- 82 -
ривожининг барча жабҳалари жаҳон миқѐсига чиқаѐтган бир пайтда бой
маданий меросимизни жаҳон ҳамжамияти олдида исботлаб бериш долзарб
масаладир. Ватанимизнинг асл, ҳаққоний тарихини билиш, халқимизнинг
бой маданий меросини тўлаконли ўрганишга кенг имкониятларнинг
яратилиши Республикамиз мустақиллиги неъматларидан бири ҳисобланади.
Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов ҳақли
равишда бу масалаларга
эътибор қаратган «Модомики, ўз тарихини билган, ундан рухий кувват
оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳақконий тарихимизни тиклашимиз,
халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан куроллантиришимиз зарур.
Тарих билан куроллантириш, яна бир бор куроллантириш зарур»'. Ҳақконий
тарих факатгина манбаларга таяниб езилишини Юртбошимиз мамлакатнинг
таниқли тарихчи олимлари билан бўлган учрашувида (1998 йил ѐзида)
алоҳида таъкидлаб, тарихчилар зиммасига манба билан ишлашдек
масъулиятни қўйган эди. Шу нуқтаи назардан, кейинги йилларда Ўзбекистон
археологияси фани қўлга киритаѐтган ютуқлар ҳам аҳамиятлидир. Ватанимиз
сарҳадлари Ер курраси миқѐсида антропогенез жараѐни рўй берган
минтакалар сирасига кирганлигининг исботланиши (Сел-Унгур ғор макони,
«Фарғона одами»)
2
, кишилик тарихи тош асри тараққиѐти
барча
босқичларида узликсиз маҳаллий маданиятлар негизида, ворисийлик асосда
маданият яратилиб келинганлиги-нинг аниқланиши каби масалалар шу
ютуқлар жумласига киради. Мазкур тадқиқот ҳам шу нуқтаи назардан
қараганда долзарб бўлиб, унда Ватанимиз миқѐсида тош асрининг сўнгги,
якунловчи босқичи бўлган неолит даври жамоалари маданиятини янги
манбалар асосида ѐритиб беришга
эътибор каратилди,
Геологик жиҳатдан даврлаштирилганда неолит даври, асосан, голоцен
даврига тўғри келади ва бу давр ўз табиати, иқлим шароити, ўсимлик ва
ҳайвонот дунѐсига кўра нисбатан ҳозирги замонга яқинлиги билан
характерланади. Шу нуқтаи назардан Ватанимиз сарҳадларида мезолит даври
охири ва неолит даврида одамзод яшаши учун қулай экологик муҳит юзага
келган («Лавлакон намгарчилиги») ва у одамзод томонидан жадал
- 83 -
ўзлаштирилган. Натижада аҳоли сони ошган ва улар турли табиий, экологик
муҳитларга дучор бўлганки, бу ҳолат улар турмуш тарзини атроф-муҳитга
мослашиши заруратини келтириб чиқарган. Оқибатда бу жараѐн
неолит
даври жамоаларининг турли, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган
маданиятлари мазмунида намоѐн бўлган.
Ҳозир Амударѐ ва Зарафшон дареси куйи этаклари, Қизилкум
ҳудудларида Калтаминор тарихии-маданий жамоалари, Фарғона воҳасида
Марказий Фарғона, Ўрта Зарафшон воҳасида Сазоғон ҳамда Устюрт неолит
жамоалари маданияти тадқиқ этилмокда. Бу тадқиқотлар натижалари неолит
даври палеогеографик, палеоэкологик ва иқлим шароитлари,
жамоалар
маданияти ўзига хос хусусиятлари, жамоалар турмуш тарзи ва маънавий
кечинмалари, ижтимоий муносабатлари, хўжалик машғулотлари, ўзаро қўни-
кўшничилик маданий алоқалари ҳамда энг муҳими мазкур маданиятлар
келиб чиқиш илдизлари борасида қимматли маълумотларни бермоқца. Ушбу
тадқиқот ҳам янги археологик манбалар таҳлили асосида шу масалалар
ечимига бағишланган. Шунингдек, тадқиқотимизда
мазкур неолит
жамоаларининг ўзларига хронологик жиҳатдан тенгдош бўлган қўшни
ҳудудларда яшаган жойитун, ҳисор жамоалари билан яқиндан маданий
алоқада бўлиб яшашганликлари масаласи ҳам имконият даражасида
ѐритилган.
Неолит даврининг ўзига хос хусусиятлари нимадан иборат?
Археологик даврлаштириш бўйича бу давр тош асрининг сўнгги якунловчи
босқичи хисобланади. Мазкур даврда она уруғчилик тузуми гуллаб-яшнаган
бўлиб, тош, суяк ва ѐғочларга аньанавий ишлов берилиш технологиясининг
такомиллашгани ва юксакликка эришганлиги билан характерланади. Тошни
силликлаш, пармалаб тешиш каби
янги технологиялар кашф этилиб,
кемасозлик, тўқимачилик, тикувчилик, кулолчилик соҳаларининг пайдо
бўлиши ва ривожланиши мазкур давр жамоалари ўз турмуш тарзида эришган
муҳим ютуқлари саналади. Кишилик тарихи ривожининг неолит даври билан
боғлиқ бўлган энг муҳим кашфиѐтларидан бири неолит жамоаларининг
- 84 -
хўжалик машғулотларида ишлаб чиқариш иктисодиѐтига ўтганлиги ва том
маънода деҳқончилик ва хонаки чорвачиликнинг вужудга келганлиги билан
изоҳланади. Бу турдаги хўжалик асосларининг ривожланиши эса неолит
жамоалари турмуш тарзининг ўтроқлашиши, ўзидан
олдинги мезолит
жамоаларига нисбатан маълум минтакаларда муқим яшаб, ўзига хос моддий
маданият яратилишига олиб келган. Ишлаб чикариш иқтисодиѐтига ўтиш
жараѐнининг илк ришталари Яқин Шарк ҳудуди мезолит даври сўнгги
босқичлари жамоалари турмушида содир бўлиб, кейинчалик неолит даврида
кўшни минтакалар жамоалари хўжалик ҳаѐтига ҳам кириб келган. Ишлаб
чиқариш иқтисодиѐтига ўтиш эса ибтидоий жамоа тузумининг муҳим
ижтимоий воқелиги Оўлиб, жамоалар ижтимоий-иқтисодий таракқиети,
кундалик гурмуш тарзи, маънавий кечинмаларида кескин ўзгаришларга сабаб
бўлган. Шунинг учун таникли инглиз олими Г.Чайлд бу жараѐнни «неолиг
инқилоби» деб атамаган. Унинг бу қарашлари соҳа мутахассислари
томонидан кўллаб- кувватланган. Ишлаб чикариш иктисодиѐтига ўтиш турли
шароитларда турлича содир бўлиб, бунда ландшафт, экологик ва иқлимий
муҳит ҳам муайян омил сифатида роль ўйнаган ва бу жараѐн неолит
жамоалари моддий маданиятида сезиларли даражада намоѐн бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: